Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСТАМА ХАРАЖАТЛАРНИ МАҲСУЛОТ
Download 2.63 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқариш устама харажат тури Таксимлаш учун база
3.ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСТАМА ХАРАЖАТЛАРНИ МАҲСУЛОТ
(ИШ, ХИЗМАТ)ЛАР ТАННАРХИГА КИРИТИШ УСУЛЛАРИ Ишлаб чиқариш устама харажатларини маҳсулот (иш, зизмат)лар таннархига киритиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади. 1.Ҳисоб маълумотлари бўйича жами ишлаб чиқариш устама харажатлари суммаси аниқланади. 2.Ишлаб чиқариш устама харажатлари тақсимот базаси аниқланади. Тақсимот базаси сифатида барча ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (иш, хизмат) турлари учун умумий ҳисобланган критерий (мезон) ёки ҳар бир ишлаб чиқариш устама харажатлари учун алоҳида белгиланган критерий (мезон) олинади. Умумий критерий (мезон) бўлиб, кўпинча, қуйидагилар ҳисобланади: •ишлаб чиқариш ходимлари (ишчилар)нинг ишлаган иш вақти • ишлаб чиқариш жиҳозларининг иш вақти • асосий ишлаб чиқариш ходимлари меҳнат ҳақи харажатлари 41 • ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги. Алоҳида ишлаб чиқариш устама харажатлари учун тақсимот базаси сифатида қуйидагилар ҳам олиниши мумкин: Ишлаб чиқариш устама харажат тури Таксимлаш учун база Ижара тўлови - хоналар майдони Ишлаб чиқариш жиҳозлари суғуртаси - Жиҳозлар бошланғич қиймати Амортизация - Жиҳозлар бошланғич қиймати ТНБ назоратчилари иш ҳақи - Асосий и/ч ходимлари иш ҳақи Иситиш ва ёритиш -хоналар майдони 3.Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлаш ставкаси аниқланади. Ушбу ставка жами ишлаб чиқариш харажатлар суммасини тақсимот база сифати танлаб олинган умумий критерий (мезон, белги, кўрсаткич)нинг умумий миқдори (суммаси)га бўлиш орқали топилади, яъни: Жами ишлаб чиқариш устама харажатларини Ст =-------------------------------------------------------------------------------- Тақсимот базаси миқдори (суммаси) Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлаш ставкаси, ўз навбатида, икки хил бўлиши мумкин: (1) Умумий (умумзавод) ва (2) хусусий (цехлараро). Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлашнинг умумий (умумзавод) ставкаси жами корхона бўйича яхлит тарзда ишлатилади. Масалан, маълум ҳисобот даврида ишлаб чиқариш устама харажатлари жами 100000000 сўм, асосий ишлаб чиқариш ходимлари ишлаган вакт жами 100000 соатни ташкил этган бўлса, у ҳолда ишлаб чиқариш устама харажатлари таксимоти ставкаси ўртача 1000 сўм/киши-соатни (100000000/100000)ни ташкил қилади. Ва айнан шу ставка бўйича ишлаб чиқариш устама харажатлари барча маҳсулот турлари ўртасида тақсимланади. Агар А маҳсулот ишлаб чиқаришга асосий меҳнат сарфи 30000 киши-соатни ташкил этган бўлса, у холда ушбу маҳсулот таннархига жами 30 000000 сўмлик (30000*1000) ишлаб чиқариш устама харажатлари киритилади. Агар ишлаб чиқариш жараёни алоҳида-алоҳида бўлимлар орқали амалга оширилса, у ҳолда ишлаб чиқариш устама харажатларини таксимлашининг хусусий (цехлараро) ставкасини қўллаш максадга мувофиқ бўлади. А цех Б цех В цех Жами Ишлаб чиқариш устам харажатлари, сўм. 25000000 40000000 35000000 100000000 Таксимот базаси 40000 10000 50000 100000 42 (меҳнат-соат) Ишлаб чиқариш устам харажатлари таксимот ставкаси 625 4000 700 1000 Агар Х маҳсулотни ишлаб чиқаришга кетадиган асосий меҳнат сарфи А цехда 10000 киши/соатни, Б цехда 5000 киши/соатни, В цехда 15000 киши/соатни ташкил этган бўлса, бу ҳолда ушбу маҳсулот таннархига олиб борилган ишлаб чиқариш устама харажатлари 36 750 000 сўмни (10000*625+5000*4000+15000*700) сўмни ташкил этади) Бироқ ишлаб чиқариш устама харажатлари уларнинг ҳақиқий миқдори асосида ҳисоб-китоб қилиш турли муаммоларни туғдиради. Чунончи: •ишлаб чиқариш устама харажатлари ва ишлаб чиқариш ҳажмини олдиндан аниқлаш имкони бўлмаганлиги сабабли буюртма таннархини ҳисобот даври охиригача аниқлаб бўлмайди; • ишлаб чиқариш устама харажатлари ва ишлаб чиқариш фаолиятини ойдан-ойга ўзгариб туриши ишлаб чиқариш устама харажатлари тақсимот ставкасида кўплаб ўзгаришларга олиб келади. Юқоридагилар сабабли амалиётда ҳисобот даври мабойнида ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлашнинг режали ставкаси кенг қўлланилади. Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлашнинг режали ставкасини ҳисоб- китоб қилиш ўз ичига қуйидаги қадамларни олади: 1. Ишлаб чиқариш устама харажатларини прогноз ҳажми аниқланади. 2. Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлаш базаси танланади. 3.Прогнозлаштирилган ишлаб чиқариш устама харажатлари прогнозлаштирилган тақсимот базаси миқдорига бўлиш орқали унинг прогнозли ставкаси белгиланади 4. Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлашнинг аниқланган прогнозли ставкаси асосида ушбу харажатлар маҳсулот турлари ўртасида тақсимланади. Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлашнинг режали ставка бўйича таксимлашда ҳисобот ойи охирида ҳақиқий ишлаб чиқариш устама харажатлари аниқлангандан сўнг режа ставкадаги ва ҳақиқий устама харажатлар ўртасидаги фарқ аникланади. Ушбу фарқ икки хил бўлиши мумкин: 1.Тўлиқ тақсимланмасдан қолган ишлаб чиқариш устама харажатлари; 2.Ортиғи билан таксимлаб юборилган ишлаб чиқариш устама харажатлари. Тўлиқ тақсимланмасдан қолган ёки ортиғи билан таксимланган ишлаб чиқариш устама харажатларини ҳисобдан чиқариш қуйидаги иккита усулда ҳисобдан чиқарилиши мумкин 1.Агар маҳсулотлар тўлиқ сотиб юборилган бўлса, у ҳолда режали ва ҳақиқий ишлаб чиқариш устама харажатлари ўртасидаги фарқ суммасига «Сотилган маҳсулот таннархи» счётининг дебети ёки кредитида тузатиш қилинади. 43 2.Агар маҳсулотлар тўлиқ сотиб юборилмаган бўлса, у ҳолда режали ва ҳақиқий ишлаб чиқариш устама харажатлари ўртасидаги фарқ суммаси «Тугалланмаган ишлаб чиқариш», «Тайёр маҳсулот» ва «Сотилган маҳсулот таннархи» счётлари қолдиқлари улушига қараб мутаносиб равишда улар ўртасида тақсимланади. Мисол:айтайлик, жами ишлаб чиқариш устама харажатлари суммаси прогноз бўйича 100 000 000 сўм, режадаги асосий ходимлар меҳнат миқдори 100000 киши/соат. У ҳолда ишлаб чиқариш устама харажатларининг тақсимлаш режа ставкаси 1000 сўмни (100000000/100000) ташкил этади. Амалда ходимлар меҳнат миқдори ҳақиқатда 110000 киши/соатни, ҳақиқатда кетган ишлаб чиқариш устама харажатлари 120 000 00 сўмни, режа ставка бўйича сотилган маҳсулот таннархига олиб борилган ишлаб чиқариш устама харажатлар суммаси 110000000 сўмни ташкил этган. Бу ҳолда ишлаб чиқариш устама харажатлари ва улар тақсимоти ҳисобини акс эттирувчи счётларда қуйидагича ёзувлар қилинади. Ишлаб чиқариш устама харажатлари Сотилган тайёр маҳсулот таннархи Ҳақиқий ИЧУХ Тақсимланган ИЧУХ 120 000 000 110 000 000 110 000 000 Фарқ суммасига тузатиш 10 000 000 10 000 000 120 000 000 120 000 000 120 000 000 Агар, юқорида келтирилган 110 000 000 сўмлик ишлаб чиқариш устама харажатлари режа ставка бўйича қуйидагича тақсимланган бўлса- «Тугалланмаган ишлаб чиқариш» счётига 11 000 000 сўм ёки 10%) , «Тайёр маҳсулот» счётига 33 000 000 сўм ёки 30 % ва «Сотилган маҳсулот таннархи» счётига 66 000 000 сўм ёки 60 %, у ҳолда ҳақиқий ва режа ставкада тақсимланган ишлаб чиқариш устама харажатлари суммалари ўртасидаги фарқ (бизнинг мисолимизда у 10 000 000 сўм кам миқдорда тақсимланган) юқоридаги счётларда қуйидагича акс эттирилади: Ишлаб чиқариш устама харажатлари Сотилган тайёр маҳсулот таннархи Ҳақиқий ИЧУХ Тақсимланган ИЧУХ 120 000 000 110 000 000 110 000 000 Фарқ суммасига тузатиш 10 000 000 6 000 000 120 000 000 120 000 000 116 000 000 44 Тайёр маҳсулот Тугалланмаган ишлаб чиқариш 3 000 000 1 000 000 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling