Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.63 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқув машғулотининг мақсади
- Ўқув фаолияти натижалари
- Ўқитиш воситалари
- Мониторинг ва баҳолаш
- Тармоқ ва корхоналар Тайёр маҳсулот тури
47 Кўрсаткичлар Хизмат кўрсатиш бўлимлари Асосий ишлаб чиқариш бўлимлари Жами харажатлар Техник хизмат Моддий техник таъминоти Машина цехи Йиғув цехи Таксимотдан олдинги Ишлаб чиқариш устама харажатлари сметаси 60 000 000 11 600 000 40 000 000 20 000 000 131 600 000 Курсатилган хизматлар таксимоти: Техник хизматлар 1-қадам ТХ улуши ТХСуммаси 20 % 12 000 000 30 % 18 000 000 - 50% 30 000 000 100% (60 000 000) 2-қадам ММТга тўғри келувчи харажатлар тақсимоти (23 600 000) 20980400 2619600 (23 600 000) Таксимот улуши *88,9% 11,1% Жами 78 980 400 52 619 600 131 600 000 48 МАЪРУЗА ТЕХНОЛОГИЯСИ Ўқув соати: 2 соат Талабалар сони: 60 та Ўқув машғулот шакли: Ахборотли маъруза Маъруза режаси: 1. Комплекс ишлаб чиқариш харажатлари, уларни асосий ва қўшимча маҳсулот турлари ўртасида тақсимлаш усуллари 2. Иккиламчи маҳсулотлар ҳисоби Ўқув машғулотининг мақсади: талабаларга комплекс ишлаб чиқариш харажатлари, уларни бўйича ҳисоб маълумотларини умумлаштириш ҳамда уларни асосий ва қўшимча маҳсулот турлари ўртасида тақсимлаш усуллари тўғрисида тушунчалар бериш. Педагогик вазифалар: комплекс ишлаб чиқариш харажатлари, уларни асосий ва қўшимча маҳсулот турлари ўртасида тақсимлаш усуллари моҳиятини очиб бериш. Ўқув фаолияти натижалари: Талабалар комплекс ишлаб чиқариш харажатлари, уларни асосий ва қўшимча маҳсулот турлари ўртасида тақсимлаш усуллари моҳиятини билиб оладилар. Ўқитиш воситалари: видеопроектор, электрон доска, ёзув доскаси. Ўқитиш усуллари: Тушунтириш, ақлий ҳужум. Ўқитиш шакллари: Коллектив иш Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория. Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари. 5-маъруза КОМПЛЕКС ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ АСОСИЙ ВА ҚЎШИМЧА МАҲСУЛОТ ТУРЛАРИ ЎРТАСИДА ТАҚСИМЛАШ УСУЛЛАРИ 49 1.КОМПЛЕКС ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ АСОСИЙ ВА ҚЎШИМЧА МАҲСУЛОТ ТУРЛАРИ ЎРТАСИДА ТАҚСИМЛАШ УСУЛЛАРИ Корхоналарда амалга ошириладиган ишлаб чиқариш жараёни, одатда комплекс характерга эга бўлади, ушбу жараёнда ишлатилган бир турдаги хом ашё ва материаллардан бир хилдаги маҳсулот эмас, балки турли маҳсулотлар олинади. Бундай комплекс ишлаб чиқаришни иқтисодиётнинг барча тармоқларида учратиш мумкин. Мисол: Тармоқ ва корхоналар Тайёр маҳсулот тури Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар *сут комбинати Сут, қаймоқ, ёғ, творог *гўшт комбинати Гўшт, тери, ёғ, суяк Кимё саноати корхоналари *Органик кимё заводи *ёғ комбинати Этилен, пропилен, бензол Ёғ, совун, кунжара, глицирин Комплекс ишлаб чиқаришда олинадиган маҳсулотларни асосий ва қўшимча маҳсулотлар, қўшимча маҳсулотларни, ўз навбатида ёндош ва фойдаланишга яроқли чиқинди маҳсулотларга ажратиш мумкин. Ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш комплекс тарзда, яъни ҳамкорликда амалга оширилади. Шу боисҳам уларга сарфланган ишлаб чиқариш харажатлари комплекс ишлаб чиқариш харажатлари деб аталади. Комплекс ишлаб чиқаришда олинадиган маҳсулотларни асосий ва қўшимча маҳсулотларга ажратиш технологик жараённинг маълум бир нуқтасида (босқичида) амалга оширилади. Ушбу нуқтага (босқичга) маҳсулотларни ажратиш нуқтаси деб аталади. Мос равишда, комплекс ишлаб чиқаришга кетган ишлаб чиқариш харажатларининг маҳсулотларни ажратиш нуқтасидаги тақсимотига комплекс ишлаб чиқариш харажатлари тақсимоти деб аталади. Агар ҳамкорликда олинган маҳсулотлар маълум бир нуқтадан (босқичдан) сўнг тайёр деб ҳисобланса ва унга қўшимча қайта ишлашлар талаб этилмаса, у ҳолда жами қилинган комплекс харажатлар ушбу ажратиш нуқтасида олинган маҳсулотлар ўртасида тақсимланади. Агар ажратиш нуқтасида олинган маҳсулотларга кейинчалик ҳам харажатлар қилинса, ушбу харажатлар ажратиш нуқтасидан кейинги алоҳида харажатлар бўлиб ҳисобланади ва улар фақат ажратилган маҳсулотларга тегишли бўлади. Алоҳида харажатлар Маҳсулот А Комплекс харажатлар Асосий материаллар, асосий меҳнат, ишлаб чиқариш устама харажатлари Маҳсулот Б Ажратиш нуқтаси Алоҳида харажатлар 50 Комплекс харажатлар маҳсулотларни ажратиш нуқтасида қуйидаги 2 та методлардан бири бўйича улар ўртасида тақсимланади: 1. Сотиш ҳажмига асосланган метод 2. Натурал кўрсаткичлар методи. Download 2.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling