Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Иккиламчи маҳсулот ҳисобини сотишдан олинган соф даромадни
Download 2.63 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
Иккиламчи маҳсулот ҳисобини сотишдан олинган соф даромадни иккиламчи маҳсулотларни ҳақиқатда сотилишига караб таксимлаш методи асосида юритиш 1. Бир бирлик асосий маҳсулот таннархи иккиламчи маҳсулот сотишга мўлжалланмаган деган тарзда аниқланади. Бунинг учун барча комплекс харажатлар асосий маҳсулотлар таннархига олиб борилади, яъни: 60000000/20000= 3 000 сум. 2. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни тузишда сотилган асосий маҳсулот таннархидан иккиламчи маҳсулотни сотишдан олинган соф тушум айирилади ва ш у йўл билан ушбу тушум суммасига асосий маҳсулотни ишлаб чикаришга кетган харажатлар суммаси камайтирилади. 55 Иккиламчи маҳсулотни сотишдан олинган соф тушум куйидагича топилади: 2000*(1000-100) = 1800000 Бу ҳолда молиявийнатижалар тўғрисида ҳисобот курсаткичлари куйидагича бўлади: Курсаткичлар Сумма 1. Сотиш ҳажмия 15000*5000=75000000 2. Сотилган маҳсулот таннархи 15000*3000 – 1800000 = 43200000 3. Ялпи даромад 31800000 Иккиламчи маҳсулот ҳисобини сотишдан олинган соф даромадни иккиламчи маҳсулотларни ҳақиқатда ишлаб чикарилганлигигакараб таксимлаш методи асосида юритиш 1. Иккиламчи маҳсулотни сотишдан режалаштирилаётган соф тушум суммаси аникланади {4000*(1000-100)=3600000}. 2. Иккиламчи маҳсулотни сотишдан режалаштирилаётган соф тушум суммасига жами комплекс харажатлар суммаси камайтирилади (60000000 – 3600000 = 56400000). 3. Келгуси иккиламчи маҳсулотни сотишдан соф тушум олиниши назарда тутилган ҳолда бир бирлик асосий маҳсулотнинг таннархи аникланади (56400000/20000 = 2820 сум). Ушбу таннарх бўйича сотилган асосий маҳсулот таннархи ҳисобдан чикарилади. Бу ҳолда молиявийнатижалар тўғрисида ҳисобот курсаткичлари куйидагича бўлади: Курсаткичлар Сумма 1. Сотиш ҳажмия 15000*5000=75000000 2. Сотилган маҳсулот таннархи 15000*2820 = 42300000 3. Ялпи даромад 32700000 Кўриниб турибдики, юқорида келтирилган иккита метод сотилган маҳсулот таннархига турлича таъсир кўрсатади. Бу методларни танлаш, одатда, савдо коньюктурасига боғлиқ бўлади. Агар иккиламчи маҳсулотни сотилиши кафолатланмаган ва бозор баҳолари стабил бўлмаса, у ҳолда иккиламчи маҳсулот сотилмагунча даромадни тан олмаслик максадга мувофиқ бўлади.Чунки, даромадни ишлаб чикариш пайтида тан олиш эришиб бўлмайдиган фойдани сунъий вужудга келишига сабаб бўлади. Download 2.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling