Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Стандарт-кост” тизими- бу барча бевосита ва билвосита харажатларни 
тўлиқ тақсимлаш тизимидир. Унга мувофиқ барча ишлаб чиқариш тусидаги 
бевосита ва билвосита харажатлар ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, 
хизматлар) таннархига киритилади, бошқа операцион харажатлар (сотиш, 
бошқарув ва бошқа операцион харажатлар) эса асосий фаолиятдан олинган 
ялпи фойда ҳисобидан қопланади. Бу тизимнинг иккинчи хусусияти шундаки 
унга мувофиқ барча таннархга киритиладиган ва таннархга киритилмайдиган 
харажатлар дастлаб аввалдан белгиланган меъёр (норматив)лар асосида
баҳоланади, кейин ҳисобот даври охирида ушбу меъёрий харажатлар ҳақиқий 
қилинган харажатлар билан таққосланади ва шу йўл билан меъёрий ва ҳақиқий 
харажатлар ўртасидаги фарқ (четланиш) аниқланади. Демак, «Стандарт-кост» 
тизими – бу харажатларни стандартлар (меъёрлар, нормативлар) асосида 
юритишга 
ҳамда 
ушбу 
стандартлар 
(меъёрлар, 
нормативлар)дан 
четланишларни ҳисобга олишга мўлжалланган тизимидир. 
“Стандарт-кост” ҳисоб тизими бўйича ялпи фойда ва операцион фойда 
қуйидаги тартибда аниқланади: 
№ 
Кўрсаткичлар 
Стандарт 
(меъёрий) 
харажатлар 
бўйича
Ҳақиқатдаги 
харажатлар 
бўйича 
Стандарт 
(меъёр)дан 
четланишлар 

Соф тушум (даромад) 

Махсулот таннархи 
2.1 
Бевосита материал харажатлари 
2.2 
Бевосита меҳнат харажатлари 
2.3 
Бошқа билвосита ишлаб чиқариш


58 
харажатлари 

Ялпи фойда (1-2) 

Бошқа операцион харажатлар 

Асосий фаолиятдан олинган фойда 
(операцион фойда) 
– Маҳсулот сотишдан олинган ялпи даромад; 
– Маҳсулотнинг стандарт таннархи; 
– Ялпи фойда (1қ – 2қ); 
– Стандартлардан четланишлар; 
– Ҳакикий фойда (3қ – 4қ).
Стандартлар ва нормалар ёрдамида ҳисоблаб чиқилган калькуляциялар 
ишлаб чиқариш ва харажатларни тезкор бошқариш учун асос бўлиб 
ҳисобланади. Харажатларнинг белгиланган стандарт нормаларидан четланиш 
даражаси мазкур четланишларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун 
таҳлил қилинади. Бу эса маъмуриятга ишлаб чиқаришдаги камчиликларни 
тезкор бартараф этишга, келажакда уларнинг олдини олишга имкон яратади.
Шуни таъкидлаш керакки, “Стандарт-кост” ҳисоб тизими хориж 
амалиётида норматив ҳужжатлар билан белгилаб қўйилмаган, шу сабабли бу 
тизим стандартларни белгилашни ва ҳисоб қайдномаларини юргизишнинг 
ягона усулига эга эмас, натижада биргина корхона ичида ҳам базисли, жорий, 
мутлақ, тахминий ва енгиллаштирилган каби турли нормалар амал қилади.
Нормаларни белгилашда маҳсулотни ишлаб чиқариш учун зарур хомашё, 
ишчи кучи ва хизматлар харажатини табиий ҳолда ифода этишга имкон 
берувчи миқдорий стандартлардан кенг фойдаланилади.
“Стандарт-кост” ҳисоб тизимидан фойдаланилганда, қуйидаги харажат 
моддалари бўйича четланишларни аникланиши ва улар ҳисоби юритилиши 
лозим бўлади:
– 
бевосита материал харажатлари бўйича четланишлар; 
– бевосита меҳнат ҳақи бўйича четланишлар; 
– билвосита умумишлаб чиқариш харажатлари бўйича четланишлар; 
– давр харажатлари бўйича четланишлар.

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling