Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

 
 ЛИФО (LIFO) методи- бу материал заҳиралари сарфини уларнинг
охирги партияси қийматларида, давр охирида цехларда ишлатилмай қолинган 
материаллар қийматини бирламчи харид баҳоларидаги қиймати бўйича 
ҳисобга олишга асосланган метод. Ушбу метод ФИФО (FIFO) методи сингари 
барча тармоқ корхоналари томонидан материалларнинг реал физик харакатидан 
қатъий назар қўлланилиши мумкин, чунки ушбу метод ҳам бевосита материал 
харакатини эмас, балки унинг қиймати харакатини акс эттиради. Ушбу метод
инфляция шароитида соф фойдани энг қуйи даражасини, дефляция шароитида 
эса соф фойдани энг юқори даражасини таъминлайди.Бу метод ФИФО (FIFO) 
методидан фарқли ўлароқ жорий харажатлар ва даромадлар боғлиқлигини 
таъминлайди, инфляция таъсирини юмшатиш имконини беради. 
ЛИФО (LIFO) методига мисол: 
 
Материал кирими санаси 
Сони, дона 
Бир бирлик 
материалнинг харид 
баҳоси, сўм. 
Умумий қиймат, сўм. 
2 март 
2000 
400 
800000 
15 март 
6000 
440 
2640000 
30 март 
2000 
475 
950000 
Жами мавжуд заҳира 
10 000 
4390000 
Давр охирига қолдиқ, донада - 6000 дона, шундан 4000 дона 15 мартдаги хариддан ва 
2000 дона 2 мартдаги хариддан 
Давр охирига қолдиқ, сўмда – (4000*440+2000*400)= (1760000+800000) = 2560000 сум 
Жами мавжуд материаллар таннархи 
4 390 000 
сум. 
минус: Давр охирига заҳира 
2 560 000 
сум. 
=Маҳсулот таннархига киритилган
материаллар таннархи 
1 830 000 
сум
Ёки (2000*475+ 2000*440)
1 830 000 сум 
 


30 
Ўртача қиймат методи (Average-cost AVECO). Бу метод материал 
заҳиралари сарфини ҳамда давр охирида цехларда ишлатилмай қолинган 
материаллар қийматини уларнинг ўртача қийматларида ҳисобга олишга 
асосланган метод. Ушбу методда ишлаб чиқаришга сарфланган ва давр 
охирида мавжуд бўлган материаллар бир бирлигининг таннархи жами ишлатиш 
учун лаёқатли материалларнинг ўртача қийматига тенг деб олинади. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling