Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Материллар ҳисобининг даврий тизими


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Материллар ҳисобининг даврий тизими. Ушбу тизимда цехларда 
материаллар кирими талабномалар асосида ҳисобга олинади.Бироқ ҳисобот 
даври давомида (мисол учун ой мабойнида) уларнинг ишлаб чиқаришга 
сарфининг батафсил ҳисоби юритилмайди. Ҳисобот дайри (ой) охирида цехда 
қолган материаллар қиймати инвентаризация йўли билан аниқланади. Шундан 
сўнг ишлаб чиқаришга сарфланган материалларнинг таннархи қуйидаги 
тартибда аниқланади: 
Материалларнинг давр бошидаги қолдиғи 
+ Давр мабойнида кирим қилинган материаллар қиймати 
Материалларнинг давр охиридаги қолдиғи 
= Ишлаб чиқаришга сарфланган материаллар таннархи. 
Материллар ҳисобининг даврий тизими афзаллик томони шундаки, унда 
материаллар сарфига оид ҳужжатлар сони қисқаради. Ушбу тизимнинг 
камчилиги сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
*керакли вақтда материаллар ҳолатини акс эттирувчи батафсил ҳисоб 
маълумотларини олиб бўлмайди; 


28 
*ушбу маълумотлар етишмаслиги сабабли керакли материаллар 
заҳиралари ҳолатини тезкор назорат этиб бўлмайди; 
*керакли материалларни тўлиқ ва доимий борлигини таъминланмаслиги 
сабабли ишлаб чиқаришда узилишлар юз бериши эҳтимоли вужудга келиши 
мумкин; 
*сарфланган материаллар таннархини тезкор аниқлаббўлмайди ва шу 
сабабли тайёр маҳсулот таннархини тез аниқлаб бўлмайди. 
Материллар ҳисобининг узлуксиз тизими. Ушбу тизимда даврий 
тизимдан фарқли ўлароқ цехларда материаллар кирими ва чиқими қатъий 
ҳужжатлаштирилади, ушбу ҳужжатлар асосида уларнинг омбор ҳисоботлари 
тузилади, омбор ҳисоби карточкалари юритилади, шунингдек синтетик ва 
аналитик ҳисоб регистрларига тегишли ёзувлар қилинади. Узлуксиз ҳисоб 
тизимида материалларнинг мавжуд қолдиғи, ишлаб чиқаришга сарфланган 
материаллар таннархи тўғрисидаги ахборотларни бутун ҳисобот даври 
мабойнида қўшимча ҳисоб-китобларсиз ҳисоб регистрларидан олиш имкони 
бўлади. Шу билан бирга материллар ҳисобининг узлуксиз тизимида ҳужжатлар 
сони, ҳисоб регистрларини юритишга кетадиган вақт миқдори ошади. Булар 
ушбу тизимнинг асосий камчилигидир. 
Ишлаб чиқаришга сарфланадиган ва маҳсулот таннархига киритиладиган 
материаллар қиймати қуйидаги методларнинг бирини қўллаш орқали 
баҳоланади ва ҳисобга олинади: 
1. Ёппа идентификациялаш методи;
2. ЛИФО (Last-in, first-out LIFO) методи; 
3. Ўртача қиймат методи (Average-cost AVECO); 
4. ФИФО методи (First-in, first-out FIFO); 
5. НИФО методи (next-in, first-out NIFO ); 
6. Меъёрий қиймат методи. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling