Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Ўқув фаолияти натижалари: 
Талабалар бевосита материал ва 
меҳнат
харажатлари ҳисоби ва 
уларни маҳсулот (иш, хизмат)лар 
таннархига қўшиш тартибларини
билиб оладилар. 
Ўқитиш воситалари: видеопроектор, электрон доска, ёзув доскаси. 
Ўқитиш усуллари: Тушунтириш, ақлий ҳужум. 
Ўқитиш шакллари: Коллектив иш
Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория.
Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари. 
 
 
 
 
3-маъруза 
БЕВОСИТА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИ ВА УЛАРНИ 
МАҲСУЛОТ (ИШ, ХИЗМАТЛАР) ТАННАРХИГА 
ҚЎШИШ ТАРТИБИ 


27 
1.БЕВОСИТА МАТЕРИАЛ ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ ВА УЛАРНИ
МАҲСУЛОТ (ИШ, ХИЗМАТ)ЛАР ТАННАРХИГА ҚЎШИШ 
ТАРТИБИ 
 
Материал – бу ишлаб чиқариш жараёнида бир марта қатнашадиган ва шу 
жараён мобайнида қиймати янги яратиладиган маҳсулот таннархига тўлиқ 
киритиладиган меҳнат предметларидир 
Ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган материаллар бевосита (асосий) 
ва билвосита (ёрдамчи) материалларга бўлинади.
Бевосита (асосий) материаллар - бу буюм ишлаб чиқаришда 
ишлатиладиган асосий хом ашё. Уларга автомобил корпусини ясашда 
ишлатиладиган метал лист, калава ип ишлаб чиқаришда ишлатиладиган пахта 
толаси, мато тўқишда ишлатиладиган ип калава, нон маҳсулотлари ишлаб 
чиқаришда ишлатиладиган ун кабиларни мисол сифатида келтириш мумкин..
Билвосита 
(ёрдамчи) 
материаллар 
– 
бу 
ишлаб 
чиқаришда 
ишлатиладиган қўшимча материаллар, масалан гайка, шайба, ёғлаш 
материаллари, ванилин, туз, ачитқилар ва бошқалар. Бундай материаллар 
ишлаб чиқариш устама харажатларининг таркибий қисмини ташкил этади. 
Ишлаб чиқаришга материаллар омборлардан цех бошлиқлари, прораблар
бригадирлар талабномалари асосида берилади. Талабномалар, бир томондан
омбор мудирларига материални бериш учун рухсатнома ҳисобланади, иккинчи 
томондан эса, материаллар чиқимига оид маълумотларни омбор мудири 
ҳисоботи, омбор ҳисоби карточкаси, шунингдек Бош китобда акс эттиришга 
асос бўлади.
Материаллар ҳисобининг иккита тизими мавжуд. Булар: 
- материллар ҳисобининг даврий тизими; 
-материаллар ҳисобининг узлуксиз тизими. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling