98
Сотилган тайёр маҳсулотларнинг ҳақиқий таннарини ҳар бир счёт-фактура бўйича аниқлаб
бўлмайди. Шунинг учун сотилган маҳсулотларнинг таннархини топиш мақсадида ҳисобот
даври охирида тайёр маҳсулотлар ҳолати ва ҳаракати бўйича баланс тузилади. Ушбу
баланс қуйидагича тузилади.
Тайёр маҳсулот бўйича баланс
Кўрсаткичлар
Таннархи
бўйича
Сотиш
баҳоси
бўйича
Фарқи
(+,- )
1. Давр бошига қолдиқ
2000000
2580000
258000
2. Ишлаб чиқаришдан
олинган маҳсулот
10000000
13400000
3400000
3. Қайта баҳолаш суммаси
500000
500000
4.Жами сотишга тайёр
маҳсулот ( 1 + 2 + 3 )
12000000
14158000
2158000
5. 1 сўмлик маҳсулотга тўғри
келадиган харажат
Х
0,8475
6. Сотилган тайёр маҳсулот
9322500
11000000
1677500
7.Давр охиридаги қолдиқ
2677500
3158000
480500
Сотилган маҳсулотларнинг таннархини топиш
учун балансда уларнинг
ҳолати ва харакати тўғрисидаги маълумотлар ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи
ва сотиш баҳоларида алоҳида устунчаларда кўрсатилади. Жами сотишга тайёр
маҳсулотларга кетган барча харажатларни сотишга тайёр жами маҳсулотларни
сотиш баҳосига (ҚҚС сиз) бўлиш йўли билан 1 сўмлик сотишга тайёр
маҳсулотга тўғри келадиган ўртача таннарх аниқланади. Топилган ўртача
таннарх сотилган тайёр маҳсулотларнинг сотиш баҳосидаги (ҚҚС сиз)
қийматига кўпайтирилади, чиқган сумма жами сотилган тайёр маҳсулотнинг
таннархини билдиради. Юқорида келтирилган шартли мисолда 1 сўмлик
сотишга тайёр маҳсулотга тўғри келадиган ўртача таннархи 0, 85 сўмни ташкил
қилган. Жами сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи – 9322500 сўм (11000000
х 0,85). Ушбу суммага ҳисобот даври охирида қуйидаги бухгалтерия ёзуви
қилинади:
Do'stlaringiz bilan baham: