Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.63 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет 9910 Кредит
- Иккинчи ҳолат
Дебет 5010,5110 Кредит 4610 – 80 000 000 сўм;
2.Сотилган оддий акцияларнинг номинал қийматидан паст қисмига [(5000- 4000)*20000= 20 000 000] Дебет 8410 Кредит 4610 – 10 000 000 сўм; Дебет 9690 Кредит 4610 – 10 000 000 сўм; Ушбу операциядан сўнг корхона балансининг қўшилган капитал моддасида сумма мавжуд бўлмайди, чунки олдин вужудга келган 10 000 000 106 сўмлик эмиссия даромади кейин чиқарилган акцияларнинг номинал қийматдан паст сотиш натижасида вужудга келган 10 000 000 сўмлик зарарни қоплашга йўналтирилган бўлади.Акцияларни номинал қийматидан паст нархларда сотишдан кўрилган қўшимча зарарлар (бизнинг исолимизда у 10 000 000 сўм) ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: 1. Молиявий фаолиятга доир харажатлар суммасини ёпилишига: Дебет 9910 Кредит 9690 – 10 000 000 сўм; 2.Молиявий натижаларга олиб борилган зарар суммасини ёпилишига: Дебет 8710 Кредит 9910 – 10 000 000 сўм; Ушбу операциядан сўнг корхона балансининг тақсимланмаган фойда моддасида унинг суммаси 10 000 000 сўмга кам қилиб акс эттирилади. Иккинчи ҳолат, одатда, устав капиталида хорижий инвесторлар улуши мавжуд бўлган корхоналарда вужудга келиши мумкин. Устав ва таъсис шартномасига мувофиқ чет эл инвесторининг корхона устав капиталига ҳиссаси корхонанинг давлат рўйхатидан ўтган санасидаги расмий курс билан баҳоланади. Шунинг учун хорижий инвестор томонидан унинг ҳиссасини ҳақиқатда киритилиши вақтида вужудга келган валюта курслари ўртасидаги ижобий ва салбий фарқлар устав капиталига тегишли бўлмайди ва улар ушбу корхоналарда алоҳида 8420 “ Устав капиталини шакллантиришда вужудга келган курслар ўртасидаги фарқ” счётида ҳисобга олинади. Валюта курслари ўртасида вужудга келган ижобий фарқ, бир томондан, инвесторнинг ҳиссаси сифатида киритилган узоқ ва қисқа муддатли активларнинг ( асосий воситалар, номоддий активлар, ТМБ, пул маблағлари) қийматига қўшилади (яъни 0110- 0190, 0410-0490, 1010-1090,2810,2910-2990,5010,5110,5210,5210 ва бошқа счётлар дебетланади), иккинчи томондан, қўшилган капитал сифатида тан олинади ва 8420 “Устав капиталини шакллантиришда вужудга келган курслар ўртасидаги фарқ” счётининг кредитида акс эттирилади. Худди эмиссион даромадга ўхшаб, валюта курслари ўртасидаги ижобий фарқлар эвазига вужудга келган ушбу қўшилган капитал ҳам солиқга тортиладиган даромадга киритилмайди, у фақатгина корхона тугатилишида тақсимланмаган фойдага қўшилади ва таъсисчилар ўртасида тақсимланади. Агар юалюта курслари ўртасида салбий фарқ вужудга келса, у ҳолда ушбу фарқ 8420 “Устав капиталини шакллантиришда вужудга келган курслар ўртасидаги фарқ” счётининг дебетида ва 4610 « Таъсисчиларнинг устав капиталига ҳиссалари бўйича қарзи» счётининг кредитида акс эттирилади. Курслар ўртасидаги вужудга келган салбий фарқ корхонанинг зарарига олиб борилади ва унинг умумхўжалик фаолиятидан олинган фойдасидан қопланади. Ушбу зарар 8420 “Устав капиталини шакллантиришда вужудга келган курслар ўртасидаги фарқ” счётининг кредитида ва 9620 « Валюта курслари фарқида кўрилган зарарлар» счётининг дебетида акс эттирилади. Download 2.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling