Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet23/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

2.11. Рақобат кучлари.
Маъмурий бошқарув тизимида бухгалтерлар хўжалик жараёнларини рўйхатга олувчи сифатида фаолият юритган бўлса, рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти шароитида унинг вазифаларига таҳлил, назорат, маълум бир миқёсда менежмент ҳамда маркетинг соҳасидаги билимларга ега бўлиш ҳам киради.
Рақобатдошликда тадбиркор ўз рақибларини билиши лозим. Уларнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақидаги маълумотларни тўплаб, тадбиркор атрофида қанча рақиб борлигини ва улар қайерда жойлашганлигини билиши керак. Тадбиркор қолаверса, кейинги икки йил ичида ўзиникига ўхшаган қанча корхона очилганлиги ва ёпилганлигини аниқлаши зарур. Бошқача, аммо уникининг ўрнини босиши мумкин бўлган товарлар ишлаб чиқарувчи ва хизматлар кўрсатувчи билвосита рақиблар хусусидаги масалани ҳам ўрганиши лозим.
Йирик савдо марказларига яқин жойлашиш хизмат кўрсатувчи корхоналар учун энг мақбулдир. Бироқ радиотелеустахоналар, кимёвий тозалаш муассасалари, амалиётчи шифокор-дантистлар (тиш доктори), поябзал устахоналари ёки тижорат болалар боғчалари учун юқори ижара ҳақи олинадиган жойларда жойлашиш зарурати йўқ. Мижозларнинг ўзлари уларни излаб топишга ва яхши хизматдан баҳраманд бўлиш учун олисроққа боришга тайёрдирлар, чунки бу корхоналар маълум даражада очилган йўллардан четда бўлиши мумкин. Аммо, ҳатто хизмат кўрсатувчи фирмалар ўртасида ҳам қандай жой яхшилиги ҳақида турли фикрлар мавжуд. Масалан, тезкор кимёвий кийим тозалашнинг озиқ-овқат дўкони ва дорихона билан ёнма-ён жойлашуви мақбул ёндашув бўла олади. Бироқ шифокор-дантист учун бу жой мақбул бўлмаслиги мумкин, унга унинг олдидан ўтувчиларнинг катта оқими ва тезкор кимёвий кийим тозалаш корхонаси сингари савдо марказининг кириш-чиқиш жойи билан қулай қўшничилик (бу унинг муваффақиятини таъминлаган) зарур эмас.
Ишлаб чиқариш корхоналарининг жойлашуви учун қулай жойлар чакана ва улгуржи савдо, хизмат кўрсатувчи фирмалар учун мақбул келган жойдан фарқланади. Агар сиз ишлаб чиқариш корхонасини очиш имкониятини кўриб чиқмоқчи бўлсангиз, транспорт инфратузилмаси ва хомашё йетказиб бериш манбалари ўртасидаги масофани ўрганинг. Харидорларнинг яқинлиги, тегишли қувватларнинг мавжудлиги ва зоналаштириш ҳақидаги ҳужжатларнинг амал қилиши - булар бошқа муҳим омиллардир. Корхонанинг жойлашиш ўрнини танлашда умумий ва аниқ омилларни ўрганиш жараёнида яхшиси жорий ҳолатларга эмас, балки келажак истиқболга йўналиш олиш керак.
Жаҳон хўжалигининг жадал ривожланиб бораётган бир шароитида ишлаб чиқариш корхоналарига жой танлашда хориж тажрибасидан келиб чиқиб, бир қатор хулосаларга келиш мумкин. Ишлаб чиқариш корхоналари ҳозирги кунда ривожланган давлатларда ривожланаётган ва қашшоқ давлатлар томон кўчиб ўтмоқда. Бу силжиш натижасида ривожланган давлатлар, асосан, ахборот тизими билан ишлашга кўпроқ еътибор беришяпти. Бу ҳар томонлама ўз фойдасини бермоқда, жумладан, табиий ресурсларга яқинроқ бориш, арзон ишчи кучига ега бўлиш, нархи паст хизматлардан фойдаланиш, солиқ имтиёзлари ва бозорни кенгайтириш кабилар. Масалан, Буюк Британия, Германия авиакомпаниялари ва бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, автомобилсозлик корхоналарининг бир қатор бўлимларини, асосан, Хитой ва Ҳиндистонда жойлашганлиги уларга бир қатор имкониятлар яратмоқда. Мазкур давлатларда компютер технологиялари ва уларга дастурлар ишлаб чиқиш яхши ривожланганлиги, ишчи кучининг Европа давлатларига нисбатан анча арзонлиги, ишчи кучининг тил билишида муаммолар йўқлиги (масалан, Ҳиндистон), бу шунингдек, Хитой ва Ҳиндистон аҳолисига ҳам анча фойдали ҳисобланади, чунки улар томонидан таклиф этиладиган иш ҳақи ва ишлаш шароити анча қулай ҳисобланади.
Кичик корхоналар фақатгина юқори рақобатбардошликка эриша оладиган вақт ва жойдагина янги маҳсулот ишлаб чиқариб, уни бозорга чиқариши лозим. Капитал маблағларнинг йўқлиги сабабли, тадбиркорлар бозорда рўй бераётган ўзгаришларга жавоб қайтаришга шай туришлари ва мижозларининг келажакдаги талабларини аниқлай олишлари керак.
Тадбиркор ўз корхонасининг ой ва йил мобайнидаги харажатлари умумий миқдорини ҳам билиши керак. Бу жуда муҳим маълумот, чунки у корхона харажатларининг таркибини ва қайси соҳада харажатлар ортиқча юқорилигини кўрсатади. Бундай ахборотга ега бўлган тадбиркор харажатларни камайтиришга ва ўз рақобатбардошлигини оширишга интилиши мумкин.
Ўзингизнинг потенциал мижозларингиз билан суҳбатлашинг. Улардан қандай товар ва хизматларга эҳтиёж сезишади, нима ишлаб чиқаришингизни ҳоҳлашади, сизнинг рақобатчиларингизга улар қандай муносабатда эканлигини сўранг.
Рақобатчиларингизни ўрганинг сиз уларнинг товар ва хизматлари, уларнинг сифати, дизайни, нархи (баҳоси), сизнинг товарингиз ҳақида қандай фикрда эканлиги ва ҳ.к.лар ҳақида билишингиз керак.
Тадбиркорлик билан шуғулланадиган одамлар, таъминотчилар билан суҳбатлашинг. Улардан сўраб кўринг, қандай товарларга уларнинг бизнесида эҳтиёж бор, улар сизнинг товарларингиз ҳақида қандай фикрда, рақобатчиларингизнинг товарлари ҳақида баҳолари қандай?
Доимо иш жараёнида бўлишга интилинг, бизнесингиз ҳақидаги мақолаларни ўқинг ва доимо ўрганиб боринг. Сизнинг бизнесингизга тегишли турли журналларга обуна бўлинг, менежмент ва маркетинг бўйича китоблар ўқинг. Улар кўплаб фойдали маслаҳатлар ва ахборотлар билан ёрдам бериши мумкин. Муваффақиятли бизнесмен бўлиш учун сиз доимо таййёр туришингиз, кўп нарса билишингиз керак.
Рақобат бозор самарадорлигини оширади. Рақобат сифатлироқ товарларнинг арзонроқ нархларда ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Рақобат истеъмолчига танлаш имкониятини бериб, якуний натижада унинг яшаш даражаси ошишини таъминлайди. Рақобатга муваффақиятли қаршилик кўрсатиш учун бизнесмен енг яхши менежер бўлиши ёки енг катта дўконни ушлаши лозим эмас. Ҳамманарса анча нисбий. Агарда еркак ёки аёл ўсиб бораётган жамоа учун янги дўконга еҳтиёж борлигини кўришса ва шу йўналишда бошқалардан олдинроқ ҳаракат қилишни бошлашса, улар рақобат курашида сезиларли афзалликка ега бўлишади. Агар корхонанинг жойлашиши қулай жойда танланган бўлса, тез орада улар ўз атрофида бошқа савдо масканларини топади, лекин шу ҳолатда ҳам, қўшнилар фарқ қиладиган товарлар ва хизматларни таклиф еца, улар тўғридан тўғри рақобатга дуч келмасликлари мумкин, натижада корхона ўсишни давом эттиради.26



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling