Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet31/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

3.4.Инвестиция ва унинг оқибатлари.

Ҳар қандай фирмалар фаолиятининг асосини инвестиция жараён- лари ташкил етади. Инвестиция деганда, лойиҳаларни амалга ошириш учун сарф етиладиган пул маблағлари тушунилади. Тижорат амалиётида инвестицияларнинг қуйидаги уч шакли ўзаро фарқланади:

  • физик активларга қилинган инвестициялар;

  • пул активларига қилинган инвестициялар;

  • номоддий активларга қилинган инвестициялар.

Физик активлар деганда, асосий ишлаб чиқариш воситалари, яни ишлаб чиқариш бинолари ҳамда машина ва ускуналар тушунилади.
Пул активлари деганда, бошқа жисмоний ва ҳуқуқий шахслар- дан пул маблағларини олиш ҳуқуқи (банкдаги депозитлар, аксиялар, облигасиялар ва ҳ.к.) тушунилади.
Номоддий активлар деганда, ташкилот томонидан ходим- ларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, лицензиялар сотиб олиш, савдо белгиларини ишлаб чиқа- риш кабилардан олинадиган маблағлар тушунилади.
Қимматбаҳо қоғозларга қилинадиган инвестициялар «портфел
инвестициялари», физик активларга қилинадиган инвестициялар еса
«реал инвестициялар» деб аталади.
Инвестицияларнинг ҳар икки тури ҳам корхоналарнинг барқарор ишлаши учун муҳим аҳамиятга егадир. Ушбу мавзуда биз кўпроқ реал активларга қилинадиган инвестицияларга тўхталамиз. Инвестицияларни тайёрлаш ва таҳлил қилиш асосан фирманинг мақсадларига, яни инвестиция ёрдамида фирма нимага ериш- моқчи еканлигига боғлиқдир. Мана шу ҳолатлар асосида инвес- тицияларнинг нима мақсадда берилаётганини қуйидаги гуруҳ- ларга бўлиб кўриш мумкин:
Иқтисодий самарадорликни ошириш учун қилинадиган инвестициялар. Ушбу инвестицияларнинг асосий мақсади қуйидагилар ҳисобланади:
-фирмаларнинг ускуналарини алмаштириш;
-фирмада ишлаётган ходимларнинг малакасини ошириш;
-ишлаб чиқариш қувватларини самарали ҳудудларга кўчириш.
Ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қилинадиган инвестициялар. Бунда бозорларнинг кенгайиши натижасида мавжуд қувватларни ошириш мақсад қилиб қўйилади.
Давлат талабларини бажариш учун қилинадиган инвести- циялар, масалан, екология ва маҳсулот стандартлари талабларини бажариш учун сарфланадиган инвестициялар.
Инвестицияларни бундай таснифлашда таваккалчилик даражаси ҳар хил бўлиши асос қилиб олинган. Юқорида келтирилганлардан би- ринчи ва тўртинчи гуруҳ инвестицияларида таваккалчилик хавфи даражаси паст, қолган иккитасида еса юқори ҳисобланади.
Бозорда аввал маълум бўлмаган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва бунга инвестиция сарфи катта таваккалчиликни талаб қилади. Инвестицияларни сарф қилиш, бир қараганда, фирмаларнинг хоҳиши- га боғлиқдек кўринади, аслида еса ҳар қандай фирма оқимга қарши сузиш шароитида, яни рақобат шароитида фаолият юритади.35



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling