Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet32/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

3.5.Ишсизлик.


Ишсизлик — бир қисм иқтисодий фаол аҳолининг ўзига лойиқ иш топа олмасдан қолиши ва меҳнат захирасига айланиши. Ўзбекистонда Ишсизлик тушунчаси расман 1992 й. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунининг қабул қилиниши билан меъёрий кучга эга бўлди (1998 й. 1 майда ушбу қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди).
Ишсизлик инсон манфа-атларига тўғридантўғри таъсир қиладиган йирик ижтимоий-иқтисодий муаммолардан бири ҳисобланади. Иш жойини йўқотиш кўп кишилар учун оилавий турмуш да-ражасининг пасайишини, шахсий ҳаётининг нотинчлигини келтириб чиқаради, кишига жиддий руҳий таъсир кўрсатади.
Амалдаги иқтисодий ҳаётда ишсизлик иш кучи таклифининг унга бўлган талабдан ошиб кетиши тарзида намоён бўлади. Ишсизлик сабаби турлича: техника ривожланиш билан меҳнат унумдорлиги ортади, ишлаб чиқариш кам меҳнат талаб бўлиб қолади. Иқтисодиётда жами талаб ва таклиф мувозанати бузилади, товарларга бозор талабининг қисқариши иш кучига талабни ҳам қисқартириб юборади, натижада иш кучининг бир қисми ортиқча бўлиб қолади; иктисодиёт ривожланиши билан малакали иш кучига талаб ошиб, малакасизлар керак бўлмай қолади; 
аҳоли ишлаб чиқаришга нисбатан тез ўсган кезларда, унинг бир қисми ортиқча булиб, ишсиз қолади.
Ишсизлик сабаби ҳар хил бўлганидан унинг шакллари ҳам турлича. Ишсизликнинг асосий шакллари: фрикцион ишсизлик - турли сабаблар-га кўра (янги яшаш жойига ўтиш, касбни ўзгартириш, бола боқиш, янги иш танлаш) вақт-вақти билан ишсиз қолиш. Бу ихтиёрий ишсизлик ҳисобланади. Таркибий Ишсизлик — ишлаб чиқариш тузилмаси ўзгартирилган шароитда эски тармоқларда ишлаб келган кишиларнинг янги тармоқларга керак касбни ҳали ўзлаштирмаган кезларида юз беради. Циклли Ишсизлик — иқтисодий тангликлар б-н боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқаришнинг пасайиб кетиши натижасида юзага келадиган И. Бу мажбуран ишсиз қолишдир. Мавсумий Ишсизлик — мавсумий ишда банд бўлганларнинг мавсум тугагач, ишсиз қолиши. Яширин Ишсизлик — расман иш билан банд бўлганларнинг фақат қисман ишлаши. Унга қисқартирилган иш куни ёки иш ҳафтасига ўтганлар, иш йўқлигидан ҳақберилмайдиган таътилга чиққанлар киради.
Ишсизлар ишлаётганлар билан бир қаторда мамлакат иш кучини ташкил қилади. Иқтисодиётда Ишсизлик муаммосини ўрганишдан асосий мақсад аҳолининг иш билан бандлигини яхшилаш орқали мамлакат (корхоналар) ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга алоқадор тадбирлар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Ишсизлар сафига, одатда, нафақат турли сабабларга кўра ишдан бўшатилганлар, балки ўз ихтиёрига кўра ишдан кетганлар ва янги иш топишга ҳаракат қилаётган шахслар ҳам киритилишини қайд этиш лозим. Ишсизлик таркиби унинг сабабларига кура иш кучининг 4 асосий тоифасини ўз ичига олади: ишдан бўшатилиши натижасида иш жойини йўқотганлар; ишдан ихтиёрий равишда бўшаганлар; танаффусдан сўнг иш қидираётганлар; биринчи бора иш қидираётганлар. Бу тоифаларнинг ўзаро нисбатлари иқтисодий ривожланиш босқичларига боғлиқ.
Мамлакат миқёсида 3—5% даражасидаги Ишсизлик иқтисодиёт учун нормал ҳолат (И. нинг табиий чегараси) ҳисобланади. Ишсизлик даражасини пасайтириш учун аҳоли бандлигини таъминлаш давлат дастурлари ишлаб чиқилади, корхоналар қурилиб, янги иш ўринлари ташкил этилади, ходимларни янги касбларга ўқитиш, қайта тайёрлаш ишлари амалга оширилади, бандликка ёр-дам жамғармаси ташкил қилинади.
Меҳнат қонунларига кўра, ишсизларга меҳнат биржалари орқали ишсизлик нафақаси тўланади.36
Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган иқтисодий инқироз сабабли кўплаб халқаро молиявий институтлар томонидан 2020 йил якунига кўра жаҳон иқтисодиёти -5,2% камайиши прогноз қилинмоқда. Шу муносабат билан, Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг дастлабки прогнози 5,6 фоиздан 1,5-2 фоизга туширилди. Жорий этилган карантиннинг салбий оқибатларини юмшатиш, соғлиқни сақлаш тизими ва аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида дунё мамлакатларида ҳам бюджет дефицити билан бирга давлат қарзи ҳам ошиб бормоқда. Ушбу жараёнлар билан бир вақтда, халқаро савдо айланмасини камайиши ва иқтисодиётда ишсизликни ўсиши кузатилмоқда. Умуман олганда, жаҳон иқтисодиётининг тикланиши пандемиядан чиқиш ва ундан кейинги вазиятга боғлиқ бўлиб қолмоқда.37



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling