Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Макроиқтисодий даражада иқтисодий ўсишнинг асосий қиймат кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади


Download 0.92 Mb.
bet35/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Макроиқтисодий даражада иқтисодий ўсишнинг асосий қиймат кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади:
ЯММ (ИММ) ёки миллий даромаднинг мутлоқ ҳажми ва унинг ўсиш суръати;

  1. ЯММ (ИММ) ёки миллий даромаднинг аҳоли жон бош ҳисобига тўғри келадиган миқдори ва унинг ўсиш суръати;

  2. ЯММ (ИММ) ёки миллий даромаднинг иқтисодий ресурс харажатлари бирлиги ҳисобига тўғри келадиган миқдори ва унинг ўсиш суръати;

  3. Иқтисодий ўсишни аниқлашда ҳар учала кўрсаткичдан ҳам фойдаланиш мумкин, лекин уларнинг аҳамияти турлича.

Масалан: агар диққат марказида иқтисодий потенциал муаммоси турса, биринчи кўрсаткичдан фойдаланиш кўпроқ мос келади. Алоҳида мамлакат ва регионлардаги аҳолининг турмуш даражасини таққослашда, кўпроқ иккинчи кўрсаткичдан фойдаланилади. Иқтисодий самарадорликни баҳолашда учинчи кўрсаткичга устиворлик берилади.
Одатда иқтисодий ўсиш % (фоиз) да ўсишнинг йиллик суръати сифатида аниқланади. Масалан, агар ўтган йили реал ЯММ 60 млр. сўмни ва жорий йилда 70 млр. сўмни ташкил қилган бўлса, ўсиш суръатини жорий йилдаги реал ЯММ нинг базис даврдаги ҳажмига бўлиш йўли билан аниқлаш мумкин. Бу ҳолда ўсиш суръати 16,6% ни (70/60*100) ташкил қилади.
Мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суръатини характерлайдиган кўрсаткичлар (реал ЯММ ва аҳоли жон бошига реал ЯММнинг ўсиши) миқдорий кўрсаткичлар бўлиб, улар
- биринчидан маҳсулот сифатининг ошишини тўлиқ ҳисобга олмайди ва шу сабабли фаровонликнинг ҳақиқий ўсишини тўлиқ характерлаб беролмайди;
- иккинчидан, реал ЯММ ва аҳоли жон бошига ЯММнинг ўсиши бўш вақтнинг сезиларли кўпайишини акс эттирмайди ва фаровонлик реал даражасининг пасайтириб кўрсатилишига олиб келади, – учинчидан, иқтисодий ўсишни миқдорий ҳисоблаш бошқа томондан унинг атроф муҳитга ва инсоннинг ҳаётига салбий таъсирини ҳисобга олмайди. 
Иқтисодий ўсишнинг алоҳида томонларини характерловчи кўрсаткичлари ҳам мавжуд бўлиб, улардан асосийлари ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланиш даражаси, меҳнат унумдорлиги ва иш вақтини тежаш, шахсий даромад ва фойда массаси, миллий иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши кабилар ҳисобланади.
Ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси қуйидаги кўрсаткичлар билан характерланади:
а) ишлаб чиқариш воситаларининг ривожланиш даражаси, яъни унинг унумдорлиги.
б) ходимнинг малакаси ва тайёргарлик даражаси.
в) ишлаб чиқаришнинг моддий ва шахсий омили ўртасидаги нисбат.
г) меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши, ихтисослаштирилиши ва кооперацияси.
Иқтисодий ўсишнинг жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган бошқа кўрсаткичи иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши ҳисобланади. У тармоқлар бўйича ҳисоблаб чиқилган ЯММ кўрсаткичи асосида таҳлил қилинади.38



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling