Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Ички ва ташқи микро ва макро муҳит


Download 0.92 Mb.
bet41/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

3.12.Ички ва ташқи микро ва макро муҳит.

Макроиқтисодиёт - бозор хўжалиги умумий назариясининг бўлими, мамлакат иқтисодиёти, умуман миллий хўжаликка оид катта миқёсдаги иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларни ўрганади.


Мамлакатнинг иқтисодиёти ҳолати ва ривожланишини ифолаловчи умумлашган кўрсаткичлар тизими - миллий бойлик, ялпи ички маҳсулот, ялпи миллий маҳсулот, соф миллий маҳсулот, миллий даромад, аҳоли даромадлари, давлат ва хусусий инвестиниялар йигиндиси, муомаладаги жами пул миқдори ва жами хўжалик бўйича жамланма, умумлаштирувчи кўрсаткичлар. Макроиқтисодиёт ўрганадиган объектлар ҳисобланади.
Айни пайтда Макроиқтисодиёт мамлакат миқёсида ўртача даромадлар, ўртача иш ҳақи, инфляция даражаси, ишсизлик, бандлик, меҳнат унумдорлиги сингари ўртача иқтисодий кўрсаткичларни ҳамда уларга давлатнинг иқтисодий сиёсати кўрсатадиган таъсирини ўрганади ва тадқиқ этади. Макроиқтисодий кўрсаткичлар, бир томондан, маълум вақт оралиғида ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисоблаш ва миллий иқтисодиётнинг фаолият юритишига бевосита таъсир қилувчи омилларни аниқлаш имконини берса, иккинчи томондан, улар ялпи миллий маҳсулот ҳаракатининг барча босқичларида, яъни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, қайта тақсимлаш ва фойдаланиш босқичларида уни кўргазмали шаклда акс эттиришга имкон беради. Шунингдек, ўсишнинг умумлаштирувчи кўрсаткичлари, мамлакат иқтисодиётини тавсифлайдиган кўрсаткичларнинг пасайиши ҳамда ортиши суръатлари ва унда юз бераётган иктисодий жараёнлар, тузилмавий пропорциялар ҳам Макроиқтисодиёт предмети ҳисобланади.
Макроиктисодий кўрсаткичлар моддий ишлаб чиқариш ва номоддий хизмат кўрсатиш соҳаларидаги барча хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий фаолиятининг умумий ва пировард натижаларини қамраб олади. Макроиқтисодиётнинг асослари инглиз олими Ж. М. Кейнсиинт 1936 й. да нашр этилган «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» асарида баён этилган. Ҳозирги замонда макроиқтисодиёт назариясида 3 оқим (неокейнсчилик, монетаризм ва янги классик йўналиш) мавжуд, улар ўртасидаги асосий фарқ макроиктисодий сиёсатга нисбатан берилган тавсияларнинг ҳар хиллигида.48
Бозор ислоҳатлари янги стратегиясининг асосий йўналишларидан бири, ташқи иктисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солишни оптималлаштириш ҳисобланади. Мамлакатнинг иқтисодий мустахкамланиши, баркарор ривожланиши, унинг жахон хўжалиги тизимига муваффақиятли интеграциялашуви кўп жихатдан давлатнинг барча кўринишидаги ташқи иқтисодий сиёсатни (ТИС) эркинлаштиришга боғлик.
Ташки иқтисодий фаолиятни (ТИФ) оқилона тартибга солиш иқтисодий ривожланишда давлат стратегиясининг музим таркибий қисми ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида мамлакатнинг ўзига хос ички ва ташки шароитларини инобатга олган холда, жахон бозорининг салбий ўзгаришларидан ҳимоя қилувчи, унда эгалланган мавқеларни сақлаб қолиш ва кенгайтиришни таъминловчи оптимал даражада протекционизм ва эркин савдо сиёсати қўлланилишини тақазо этади.
Ўтиш даври иқтисодиётини бошидан кечираётган мамлакат иқтисодий алоқаларини кенгайтириш учун ўзини эркин бозор гирдобига ташлаб қўя олмайди. Бундай шароитда давлатнинг ривожлантириш кафолати сифатида фаол қатнашувига зарурият туғилади. Бозор муносабатларига ўтишнинг илк босқичларида ташқи иқтисодий алоқаларнинг давлат томнидан тартибга солиниши айниқса мухимдир. Бу эса биринчи навбатда ташқи савдони ва ташқи иқтисодий фаолиятни бошқа шаклларини тартибга солиш механизмларини ўзгарувчан ички ва ташқи шароитларга мунтазам мослаштириб боришни, яъни оқилона ташқи иқтисодий сиёсат юргизишни талаб этади.
Ташқи иқтисодий алоқаларни давлат томонидан тартибга солиш – бозор муносабатлари шаклланиши шароитида сиёсий ва ижтимоий иқтисодий ислохатлар самараси ва динамикасини ошириш мақсадида , мамлакат ички ва ташқи иқтисодий манфаатларини химоя қилишга қаратилган , жумладан ташқи иқтисодий мувозанатни таъминлаш, экспорт ва импорт таркибида прогрессив силжишларни рағбатлантириш, хорижий капиталлар оқимини кучайтиришга йўнатирилган ваколатли давлат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган қонунчилик, ижроия ва назорат қилиш йўналишидаги чора тадбирлар тизимидир.
Бу ташқи иқтисодий сиёсатнинг энг умуимй таърифидир. Ушбу тарифни аниқлаштириш учун ташқи иқтисодий сиёсат давлат ички ва ташқи сиёсатининг таркибий қисми эканлиги таъкидлаш жоиздир.
Биринчидан ўтиш даври шароитида ташқи иқтисодий сиёсат янги иқтисодий уклад шаклланишининг муҳим омили, иқтисодий ҳаётнинг бозор муносабатларига монанд илғор шаклларини барпо этишнинг воситаси ҳисобланади ва катъий марказлаштирилга режали иқтисодиётнинг нодинамик, қотиб қолган шаклларидан кескин фарқ қилади. У иқтисодий маъмурий чора тадбирлардан фойдаланиб, ички иқтисодий сиёсатнинг қуйидаги бир қатор асосий вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган:
· Миллий иқтисодиётнинг ҳар томонлама ривожланишини рағбатлантириш, унинг рақобатдошлигини таъминлаш;
· Ички бозорни ҳимоя қилиш;
· Таркибий қайта ўзгаришлар амалга оширилишига кўмаклашиш;
· Мамлакат худудларидаги ресурслардан фойдаланиш ва хаказолар.
Иккинчидан, пухта ўйланган ва мувозанатли ташқи иқтисодий сиёсат давлат ташўи сиёсатининг ажралмас кисми сифатида мамлакатнинг ташқи иқтисодий манфаатларини таъминлаш ва амалга ошириш мақсадларига хизмат қилади, миллий иқтисодиётни жахон бозорларидан химоя қилишга, унинг жахон хўжалилгига уйғунлашиши учун фаол кўмаклашишга йўналтирилгандир.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий сиёсат жахондаги сиёсий ва ижтимоий – иқтисодий шарт – шароитлар нисбатан тез ўзгараётганлигини ҳисобга олиб, жўшкин, ҳаракатчан, мослашувчан бўлиши зарур. Айни вақтда, республикамиз жахон хўжалигига қўшилаётган бир шароитда, гап иқтисодий суверенитет, ватан иқтисодиётини рағбатлантириш, мамлакатнинг туб манфаатларига риоя қилиш тўғрисида борар экан, бунинг учун етарлича барқарор бўлиши талаб этилади. Ташқи иктисодий сиёсат ўз ривожланишининг илмий асосланган концепсиясига таянганидагина эришиш мумкин.
Шундай қилиб ташки иқтисодий сиёсати – бу давлатнинг ташқи иқтисодий алоқаларини тартибга солиш орқали мамлакатнинг ишлаб чиқариш омиллари халқаро тақсимотида қатнашуви самарасини оширишга кқратилган муайян ҳаракатлар мажмуидир. Унинг асосий кўринишлари ташқи савдо сиёсати (алоҳида экспорт ва импорт сиёсатини ўз ичига олади), ташқи сармоялар сиёсати, валюта муносабатларини тартибга солиш сиёсатидан иборат. Бундан ташқари алоҳида олинган давлатлар ва минтақалар билан ташқи иқтисодий операцияларни жугрофий жиҳатдан мувозанлаштириш масалаларини хам хал этадики, бу холл ўз навбатида, мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан боғланган.
ТИФни эркинлаштириш деганда, энг аввало ТИА қатнашувчиларининг эркинлиги ва иқтисодий мустакиллигини ошириш, ташқи савдони тартибга солиш маъмурий услубларининг маълум қадар қискариши, мавжуд тўсиқ бартараф қилиниши тушунилади. Бу мутлақо муқаррар, ички иқтисодий муносабатлар эркинлашувининг мантақий натижаларидир. Самарали бозор механизми фақатгина жахон бозор муносабатлари билан узвий алокқада ташкил қилинган бўлиши мумкин. Яна бунда энг мухими турли мамлакатлар иқтисодий ва ҳуқуқий шаклларининг маълум даражада ўхшашлигидир.
Бундай эркинлаштиришнинг асосий шакллари- хорижий инвестицияларнинг мамлакатга кириб келишини кенгайтириш, ТИА ларнинг давлат томонидан марказлашган холда бошқарилишига бархам бериш, импорт қилиш жараёнидаги ортиқча тўсиқларни олиб ташлаш, экспортни ривожланишини фаоллаштириш, миллий валютанинг конвертация қилинишини таъминлашдир.
Бу шакллар жахон тажрибаси кўрсатганидек, амалдаги бозор механизмларини кучайтиради. Бироқ улар тўлик ҳолда хатто ривожланган бозор иқтисодиётида хам қўлланмайди. Миллий ишлаб чиқаришни ҳимоя қилган ҳолда, давлат маълум чекланишларни ўрнатади, божхона тарифларидан кенг фойдаланади, турли хил таъқиқларни киритади ва ҳ.қ. Бозор механизми энди шаклланаётган, мавжуд ишлаб чиқариш тизими бозор шароитларига хали тўлиқ мослашмаган ўтиш даври иқтисодиётда давлатнинг роли янада мухимдир.
Молиявий капитал бозорининг очиқлик даражаси алоҳида масала сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Шак-шубхасиз очиқлик даражаси биринчи навбатда инвестицияларни бевосита жалб қилишни таъминлаши зарур. Бироқ портфел инвестициялар шунингдек ўрта ва қисқа муддатли кредитларни жалб этиш анча мураккаб масала. Валюта бозорининг эркинлаштирилиши миллий валютанинг конвертация қилиниши, авваламбор жорий операциялар бўйича конвертация қилинишини таъминлашни билдиради. Унинг таъминланганлиги – ташқи иқтисоий алоқалар ривожланиши учун жиддий тўсиқдир. Валюта бозорининг тўлиқ либераллашуви , албатта капитал ҳисоби бўйича конвертация қилиниши ҳам кўзда тутади. Бироқ молиявий тизим самараси паст бўлган мамлакатлар валютанинг тўлиқ конвертация қилинишига шошилмасликлари мақсадга мувофиқдир.
Узбекистон ташқи савдо режими халқаро амалаиёт меъёрларига ва талабларига борган сари яқинлашмоқда:
лицензиялаштириладиган товарлар рўйхати қисқарди;
миқдорий чеклашлар борган сари тарифлар асосида тартибга солинмоқда; эркин конвертация қилинаган валюта ўзи ишлаб чиқарган ракобатдош тайёр маҳсулотларни экспорт қилувчи корхоналар учун, шунингдек хорижий инвестицияларни ишлаб чиқариш соҳаси, айниқса ката экспорт салохиятига эга бўлган тармоқларга жалб қилишни рағбатлантирувчи имтиёзлар тизими узлуксиз равишда такомиллашиб бомоқда. Инвестицион қўйилмаларни суғурта қилиш тизими ривожланиб бормоқда, молиялаштиришнинг энг мураккаб схемаларини қўллаш асосида инвестицион лойихаларни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий инфратузилмалар шаклланмоқда.
Бироқ мамлакатнинг ташқи иқтисодий имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга тўсиқ бўлаётган салбий холатлар хали ҳам сакланиб қомоқда.49
Сўнги йилларда пандемия ва жахон бозорининг иқтисодиёти глобал инкоризи таъсирида бир қанча муаммоларни ҳам хал этиш учун зарурият мавжуд. Шу боис, мамалакатимиз президенти Ш.М.Мирзиеев томонидан олиб борилаётган сўнги йиллар ислоҳотлари иқтисодиётимизни халқаро бозорларда кўтариш, ахоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартиб, ахоли дароадларини максимал даражада оширишга қаратилган. Бир қанча инвестициялар киритиллаяпти, қонун лойихалар тасдиқланаяпти ва энг мухими ахолимиз эркин ва фаровон яшаши учун шарт-шароитлар яратилаяпти.



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling