Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути


Туризмнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий аҳамияти


Download 0.87 Mb.
bet4/68
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1248461
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
туризм иктисодиёти маруза матни111

1.2. Туризмнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий аҳамияти. Ўзбекистонда туризм инфратузилмасининг ривожланиши ҳақида гапирар эканмиз, мамлакатнинг асосий туризм районларига бўлиниши хусусида тўхталиб ўтиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бугунги кунда Республикада тўртта асосий туристик минтақа мавжуд бўлиб, улар Фарғона, Самарқанд-Бухоро, Тошкент ва Хоразм туризм минтақаларидир. Фарғона туризм минтақаси Фарғона водийсини ўз ичига қамраб олади. Унинг туристик ресурслари археологик қазилмалар ва меъморчилик обидалари, қулай табиий шароитлар, анъанавий халқ ҳунармандчилиги ва санъати маҳсулотлари, саноат ва аграр комплекслардан иборат. Бу ерда автомобил ва темир йўлларнинг кенг тармоғини мавжудлиги ҳам Фарғона минтақасидан туризм мақсадларида фойдаланишга, унинг бутун ҳудудида туризм базалари ва дам олиш масканларини жойлаштиришга имконият яратади. Тошкент туризм минтақаси келгусида туризмнинг барча турларини ривожлантириш учун универсал имкониятларга эгадир. Мазкур туризм районидаги маданият ёдгорликлари, пойтахт вилоятининг бугунги ҳаёти, қурилишлар, янги шаҳар ва қишлоқлар, замонавий маданият, минтақанинг табиати, бой ландшафти, ранг-баранг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси унинг диққатга сазовор бўлишига сабаб бўладиган муҳим омилдир. Автомобил ва темир йўллари тармоғи Тошкент туризми минтақасидаги туризм марказларини бир-бири билан боғлайди ҳамда шаҳар атрофидаги темир йўл ва автомобил туризмини ривожлантиришга имкон беради. Самарқанд-Бухоро туризм минтақаси Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларини ўз ичига қамраб олади. Самарқанд ва Бухородаги бутун дунёга машҳур меъморчилик обидалари ушбу минтақадаги туризмни ривожлантирилишига асос ҳисобланади. Бундан ташқари, Зарафшон дарёси орқали ўтувчи темир йўл ва кенг тармоқдаги шоссе йўллари, Зарафшон тоғ тизмаси орқали ўтган унчалик баланд бўлмаган довонлар ва яхши трассалар минтақада туризмни ривожлантириш учун ғоятда қулай омил ҳисобланади. Хоразм туризм минтақасининг салоҳияти асосан Хиванинг Ичан +алъа қўриқхонасида жойлашган ва жаҳонда мисли йўқ ғоятда бой тарихий-меъморчилик ёдгорликларига таянади. Фаолият кўрсатаётган туризм минтақалари билан бир қаторда яна истиқболли минтақалар мавжуд бўлиб, улар Жиззах, +арши-Термиз ва Ўрта-+орақалпоқ минтақаларидир. Келажакда бу минтақалардаги мавжуд имкониятларнинг ривожлантирилиши мамлакатимизда туризм хизматлари бозорини янада кенгайишига олиб келиши мумкин.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling