2.2. Туризм иқтисодиётиининг статистик маълумотлари.
2.3. Туристларни Ўзбекистонга жалб қилиш муаммолари.
2.4. Туристик фаолиятнинг давлат томонидан тартибга солиниши.
2.5.Бозор иқтисодиётии шароитида туристик бизнесни амалга оширишни ташкил қилиш.
2.1.Туризмни ривожлантиришда ҳукумат ва хусусий секторларнинг роли.
Ҳозирги кунда, дунё мамлакатларида халқаро туризмнинг ривожланишида туристик корхоналарнинг ижтимий-иқтисодий аҳамиятини оширишга жуда катта эътибор берилмоқда. Дунёдаги тўртта устивор соҳалардан бирига айланган туризм соҳасига ҳам имкон қадар аҳолининг кенг қатламини фаол ҳисса қўшишларини, яъни уларни турли хил туристик хизматларни ташкил қилишда кенг миқёсда иштирок этишларини ва бунинг натижасида мамлакатларнинг ҳам ижтимоий ҳам иқтисодий жиҳатдан манфаатдорликларини оширишларини таъминлашда хусусий туристик корхона ва ташкилотларнинг ўрни бениҳоя каттадир.
Ҳозирги кунда, республикамизда 60 мингга яқин турли мулкчилик шаклларидаги кичик корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Бу корхоналардан 96,1 фоизи шахсий мулкчилик кўринишидаги корхоналардир. Кичик корхоналар ҳиссасига жами реализация қилинадиган маҳсулот, иш ва хизматларнинг 96 фоизи тўғри келади. Маълумотлардан кўриниб турганидек, Ўзбекистон Республикасида хусусий кичик тадбиркорликни ривожлантиришга давлат томонидан устивор аҳамият берилмоқда. Бошқа соҳаларда бўлгани каби туризмни ривожлантиришда ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган хусусий туристик корхоналарни шартли равишда икки хилга ажратиш мумкин: бевосита туристларни қабул қилиш, уларнинг саёҳатларини ташкил этиш билан шуғулланадиган фирмалар ҳамда туризмни ривожлантиришга билвосита таъсир кўрсатувчи кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари.
Биринчи тоифага кичик туристик фирмалар, шахсий меҳмонхоналар, кемпинглар, транспорт корхоналари, ресторанлар кабилар кирса, иккинчи тоифага анъанавий-миллий характердаги маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган маҳаллий кичик ва ўрта корхоналар, ҳунармандчилик корхоналари ва шу кабиларни киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |