4-Мавзу: Туризм соҳасида ресторанлар овқатлантиришнинг асосий тизими сифатида Режа


Download 0.82 Mb.
bet1/5
Sana19.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1605908
  1   2   3   4   5
Bog'liq
4-mavzu

  • Режа:
  • 1. Туризмда ресторан бизнеси ҳақида умумий тушунча.
  • 2. Ресторанда хизмат кўрсатиш маданияти.
  • 3. Ресторан хизматларини стандартлаш ва сертификациялаш.
  • 4. Дунёнинг машҳур ресторан занжирлари.
  • 1. Туризмда ресторан бизнеси ҳақида умумий тушунча
  • Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш мақсадида туристларга хизмат кўрсатиш тизимини кенгайтириш ва улар учун барча шароитларни яратиш мақсадида янги туристик комплекслар, меҳмонхоналар, кемпинглар, ресторанлар, барлар, транспорт соҳалари учун катга маблағлар ажратилмоқда. Бундай суръатда туризмни ривожлантириш албатта умумий овқатланишни ҳам ривожланишига таъсир этади, чунки барча туристлар хоҳ ички турист бўлсин, хоҳ халқаро бўлсин, улардан қатъий назар ресторан хўжалигига ёки овқатлантириш корхоналари хизматларидан фойдаланишга мажбур. Акс ҳолда инсонлар овқатланиш учун барча маҳсулотларни ўзлари билан олиб юриши ёки уй шароитида тайёрлаб, истеъмол қилиши керак. Аммо туристларда бундай имкониятлар йўқ, шунинг учун ҳам улар овқатлантириш корхоналари хизматларидан фойдаланишга мажбурдир ва ана шу ҳолатлари мавжуд бўлиши туризмга умумий овқатлантириш корхоналарининг уйғун ҳолда ривожланиши учун имкон беради.
  • Умумий овқатланиш корхоналарида мижозларга хизмат кўрсатиш, тегишли ахлоқий тартиб-қоидаларга риоя қилиш, зиммадаги вазифаларни бажариш — бу соҳанинг маданиятини белгилайди.
  • Ғарб мамлакатларида қабул қилинганидеқ, ҳар бир ташкилот учун керакли нарсалар қуйидагилардан иборат:
  • -ресторан дид билан ясатган эстетик манзаранинг кўзга ташланиши, хизматнинг олий даражадаги шароитларини яратилиши;
  • хизмат кўрсатиш жараёнида ходимларнинг аҳлоқ-одоб қоида ва меъёрларини билиши;
  • -мижозларга хизмат кўрсатишда ўрнатилган тартиб ва интизом қоидаларини билиши, уларга риоя қилиши;
  • -турли таомларни, ичимликларни тавсия қилиши, олиб келиб бериши, шунингдек, кўникма техникаси ва таом тарқатиш усулларини билиши;
  • -стол устига дастурхон безатишнинг асосий қоидала­рини билиши;
  • -хизмат кўрсатиш жараёнида хавфсизлик ва гигиеник қоидаларга риоя қилиш;
  • -ошхона идиш-товоқлари ва анжомлари, ошхона, сочиқ ва дастурхонлари етарли миқдорда бўлиши.
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling