Офисиантларни хизматга тайёрлаш. - Бош офисиант хизмат кўрсатиш, банкет дастурхонини тузаш, безатиш, қаҳва столларини тайёрлаш, буфет маҳсулотларини олиш ва тайёрлаш бўйича офисиантларни тайёрлайди.
- Бош офисиант меҳнат тақсимоти тамойили асосида раҳбарлик қилади. 2—4 та меҳмонга битта офисиант хизмат қилади ёки бир офисиант таом келтирса, иккинчиси ичимлик олиб келади.
- Тажриба яна шу нарсани кўрсатадики, банкет 50—60 дақиқа давом этадиган бўлса, хизматни қуйидагича ташкил қилиш мумкин. 12—16 меҳмонга 3 та офисиант хизмат қилади, иккитаси таомлар, биттаси ичимлик келтиради. Ҳамма меҳмонларга тенг хизмат қилинади. Баъзи ҳолларда тегишли миқдордаги меҳмонларга биргина офисиант хизмат қилади, ҳам таом, ҳам ичимликлар билан ўзи таъминлайди. Бош офисиантнинг вазифаси — банкет қим ва нима муносабати билан ўтқазилаётганини офисиантларга тушунтириш, банкет бошланадиган қунда бош офисиант ҳамма офисиантларни йиғиб, банкет қачон бошланиши, меҳмонлар сони, уларнинг таркиби (миллати, жинси, ёши) ҳақида ахборот беради.
- Ресторанга ходимлар танлашда, офисиантликка хоҳиш билдирувчилар олдига асосан иккита муҳим талаб қўйилади: самимийлик, софдиллиқ ва кишиларга меҳр-ҳурмат. Бу ишга ғайратли, ҳис қилиш туйғуси кучли, саранжом-саришта кишиларни топиш керак. бошқа томондан, етук пазанда, таомлар, ичимликлар хусусиятини биладиган кишиларгина офисиант бўлиб ишлаши мумкин. Юзаки билимга ишонган, ресторан ишини енгил-елпи ёдлаб олиб, ходимлар бўлимида ўзини билимдон қилиб кўрсатадиган кишилар бу ишни эплай олмайди. Ресторан ишини санъат деб қараб, жони-дили билан ишлайдиган кишигина офисиант бўлиши мумкин. Дастлабки даврда у унча тушунмаслиги, лекин зеҳни, иродаси, меҳнатсеварлик хислатлари мужассамлашган бўлсагина, офисиант лавозимини бажариши мумкин. Офисиант билимдонлик билан тегишли таом ва ичимликларнинг сифати, уларнинг нафи ҳақида мижозларга тушунтира билиши керак.
- Офисиант бош офисиант билан биргаликда залнинг тулақонли сардори хисобланади.
- Ҳозирги замон офисианти қиёфаси саранжом-саришта чиройли қийинган, равон қадам ташлайдиган, ортиқча гапирмайдиган, эпчил, хар қандай келишмовчилик вазиятидан чиқиб кетадиган бўлиши керак. Залда ахлоқ-одоб муҳитини яратган офисиант меҳр, хушмуомалаликни ҳамма нарсадан юқори қўйиши шарт.
- Офисиант ўз қадр-қиматини, инсонлар учун қилаётган меҳнати енгил эмаслигини, қасб ғурурини ҳамма вақт ҳис қилиши керак. Офисиант билан истеъмолчилар орасидаги муносабатда хар икки томоннинг самимийлиги талаб қилинади. Айниқса, офисиантдан ресторанда хушчақчақлиқ, меҳмондўстлик кайфияти талаб қилинади.
- Офисиантга бўлган асосий талаблардан яна бири хизмат кўрсатиш усулининг қрида ва техникасини билиш, амалий ишда уларни қўллай олишдир. Булардан ташқари офисиант озиқ-овқат маҳсулотлари товаршунослиқ асослари билан таниш бўлиши, зал жихозланишини яхши билиши, ишлатиладиган идиш-товоқлар, анжомларнинг қайерда фойдаланишини амалда қўллаши лозим. Офисиантнинг хизмати иш жараёнида зарур бўладиган нарсаларни олишдан бошланади. Улардан бири офисиант билак учига солиб юрадиган сочиқчадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |