4-Мавзу: Туризм соҳасида ресторанлар овқатлантиришнинг асосий тизими сифатида Режа


Истеъмолчилар буюртмаларини бажариш


Download 0.82 Mb.
bet3/5
Sana19.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1605908
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-mavzu

Истеъмолчилар буюртмаларини бажариш:
  • — таомлар ҳақида мижозларга тўла ва ишонарли ахборот бериш;
  • — таомлар тайёрланиши ноёб ва пазандалик ижодкорлиги савиясида бўлиши;
  • — таомнинг номи унинг мазмунига мос келиши;
  • — маҳсулот арзон ва сифати яхши бўлиши;
  • — дастурхонга қўйилган таомларнинг мазаси ва муаттар хидлари мос бўлиши;
  • — таомномага мос яхши вино танланиши.
  • Бундай банкетлар дипломатлар йиғинларида, расмий қабул маросимларида ўтқазилади. Дипломатик амалиётда қўлланиладиган протокол асосида меҳмонлар ресторан залига жойлаштирилади. Бироқ бундай қабуллар фақат дипломатлар учунгина деб қараш ресторан фаолиятини чеклаган бўлади. Ресторанларда худди шундай меҳмонлар кутиш, уларга хизмат кўрсатиш ҳамма учун эркиндир. Бун­дай банкетларда 8 дан 50 гача, баъзан эса 100 дан ортиқ киши қатнашади. Қуйида бу тантанани ўтқазиш тадбирлари ҳақида сўз боради.
  • Буюртма қабул қилиш:
  • Бош офисиант банкет ташкилотчиларидан буюртма қабул қилиб олар экан, энг аввал тантананинг санаси, соатини аниқлайди, меҳмонлар миқдори, тизими (жинси, ёши, миллати, касби) билан танишади, тантананинг мақсади, умумий сарф қилинадиган пул суммаси, хар бир кишига ҳисобланган чиқим, пул тўлаш шакли (нақд, кредит), таклиф қилинган ҳурматли меҳмонлар рўйхати аниқданади. Сўнгра бош офисиант буюртмачини зал билан таништиради, банкет ўтказиладиган жойни кўрсатади. Столларнинг қўйилиш тартиби, меҳмонларни ўтқазиш режалари келишиб олинади. Яна у хизмат кўрсатиш жараёнида ким билан муносабатда бўлиш зарурлигини аниқлайди. Бош офисиант вазифасига яна қуйидагиларни аниқлаш киради:
  • 1. Хорижий давлатларнинг турли элчихоналаридан меҳмонлар келадиган бўлса, ўша мамлакатлар байроқларини осиб қўйиш;
  • 2. Ҳурматли меҳмонларни ресторанга таклиф қилиш;
  • 3. Столларда микрофонлар бўлишини таъминлаш;
  • 4. Банкет қатнашчилари учун шаҳарлараро ва халқаро телефон бўйича гаплашиш, расмга тушиш, пианино ва роял чалиш имкониятини яратиш;
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling