Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути


Мавзу. Туристик маҳсулотларнинг турлари ва унинг тақсимланиши


Download 0.87 Mb.
bet15/68
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1248461
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   68
Bog'liq
туризм иктисодиёти маруза матни111

3.Мавзу. Туристик маҳсулотларнинг турлари ва унинг тақсимланиши.
3.1.Туристик махсулот тўғрисида тушунча.
3.2.Туристик махсулотнинг ҳаётий босқичлари.
3.3.Туристик махсулотнинг бахоланиши.
3.4.Нарх белгилашга таьсир қилувчи омиллар.
3.5.Туризм секторида нарх фарқлилиги.
3.1.Туристик махсулот тўғрисида тушунча.
Бир мехмонхона ёки ресторан хўжалиги фақат овқатланиладиган ёки ётиладиган жой эмасдир. У ерда айни вақтда, ижтимоий ва инсоний мулоқатларнинг мавжуд бўлган ердир. Туризмда хизматлар бирор махсулотни ҳосил қилмоқдадир. Шу сабабли махсулот харидорга кўра ҳар хил бўлади. Туристлар жиҳатидан уйини тарк қилганларидан бошлаб қайтгунга қадар фойдалангани барча хизматлар ва тўплагани тажрибалар бирор туристик махсулотдир. Ишлаб чиқарувчилар томонидан мехмонхонанинг ётоқлари, ресторанларнинг овқатлари бирор туристик махсулотдир. Фақат туристларга кўра булар аралаш туристик махсулотнинг бир парчаларидир. Турист таътилга чиқар экан турли хил аралаш бир махсулот, бир хизмат пакети сотиб олмоқдадир.
Туристик махсулот туристнинг саёхати бўйича фойдалангани тунаш, овқатланиш, томоша қилиш ва бошқа бир қанча хизматларнинг мажмуидир.
Туризмда махсулот 2 шаклда ўртага чиқмоқдадир.
1. Бир давлатнинг сохиб бўлган ҳамма табиий, тарихий ва туристик ресурсларни ташкил қилган туризм махсулоти.
2. Истеъмолчиларнинг ер ўзгартиришларига ва саёхат қилишларига имкон берган барча хизматлар, яъни бир пекиж - тур ҳосил қилган туристик хизматларнинг йиғиндиси.
Туризм маркетингининг биринчи босқичини туристик махсулот ҳосил қилади. Бирор туристик корхонанинг ишлаб чиқарган махсулот ва хизматлари, бошқа саноат корхоналарининг ишлаб чиқарадиган махсулотларидан фарқлидир. Туризм маркетинги турли хил воситалар ёрдамида юзага келтирилган бир махсулот асосига таянмоқдадир. Бу махсулотнинг рўёбга чиқарилиши учун, маълумот ва хабарлашиш воситаларини ҳам қўшиш керакдир. Турист учун энг аҳамиятлиси, энг яхшисини ёки ўзига ёққанини танлашдир. Туризм корхонасида ёки маркетингида мақсад ҳам: истеъмолчига энг яхши шаклда хизмат тақдим қилиш, ишлаб чиқарувчиларга оптимал бир фойда яратиш орасида муваффақиятли бир нисбат қуришдир. Туристик махсулотнинг хусусиятлари куйидагилардан иборат4.
1. Туристик махсулотнинг ишлаб чиқарилган жойида тугатилиши қийиндир. Истеъмолчи турист, туристик махсулот ва хизматларнинг ишлаб чиқариладиган жойига боришга мажбурдир.
2. Туристик махсулот бир қанча хизматларнинг (тунаш, овқатланиш, томоша ва ҳ.к.) йиғиндисидан ҳосил бўлади.
3. Хизмат ва махсулотнинг ўз вақтида сотилиши шартдир.
4. Туристик махсулотларда субъектив бахолаш жуда юқоридир.
5. Туристик махсулотларда тортувчанлик, фойдалилик ва қулай ҳосил қилиш хусусиятларининг бўлиши керакдир.
6. Туристик махсулотларда мехнат зич ишлаб чиқариш шаклида бўлиб автоматлаштириш жуда камдир.
7. Туристик махсулотларда стандартлаштириш жуда камдир. Хусусан хизмат ёки сервисларнинг бир тартибда ва бир қолибларда бўлиши мумкин эмасдир.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling