Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути


Download 0.87 Mb.
bet17/68
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1248461
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   68
Bog'liq
туризм иктисодиёти маруза матни111

3.3.Туристик махсулотнинг бахоланиши.
Туристик махсулотнинг сотилишида рол ўйнаган энг аҳамиятли омиллардан бири махсулотнинг нархидир. Туризм маркетингида нарх асосий бўлиб энг таъсир қилувчи бир стратегик ўзгарувчидир. Нарх омили хусусан ўрта табақа туристлар томонидан кузатилган ҳодисадир. Харидорларнинг кўпчилиги қуйидаги сабаблар туфайли нарх ўзгаришларига қарши жуда ҳис қилувчилар. Турли масофалар ораси ёки бир хил масофалардаги турли хизматлар ўртасида пайдо бўлган рақобат юзасидан. Кам даромадли халқ механизмларининг туристик истеъмолчига етишадиган ҳаракатларидан нарх фарқлари кўпаймоқдадир.
Туризм секторида кўрилган турли хизмат ва махсулотлар натижасида нарх омили сотиб олиш омилларидан кейин 2 чи ўринга тушишни бошлагандир. Чунки туристларнинг кутишлари ва завқ олиш ҳислари олдиндадир. Бир мехмонхонанинг нархини билмасдан туриб, турист хонани мажбуран сотиб олиш мажбуриятида эмасдир. Бошқа арзон мехмонхонанинг мижози айни вақтда маълумот олишни ҳам хохлайди. Етарли маълумотни олгандан кейин нарх-сифат фарқлилигини қилади. Туристик махсулотни сотиш нархининг белгиланиши келгусидаги сотиш ва фойда олиш тартибининг тавсия қилинишига имкон беради. Фақат туристик махсулотнинг аралаш хусусиятда бўлганлиги учун нархнинг белгиланиши жуда кўп омилларга боғлиқдир. Туристик махсулотнинг нархини белгилаш тартибини қуйидагича изохлаймиз:
- Туристик корхоналарда махсулотларга нарх белгилашдан аввал мавжуд бозорнинг тузилиши ва рақобат шартларининг олдиндан белгиланиши керакдир.
- Туристик махсулотлар географик жойлашишига қараб бир-биридан фарқ қилади.
- Туризм сохасида бозорнинг структураси, рақобатдош ва монополистик бозорлардир.
- Туристик корхоналарда нархлар доимо бир хил бўлмайди. Талаб кўп бўлган даврларда нархлар юқори бўлади, талаб кам бўлганда нархлар паст бўлади.
3.4.Нарх белгилашга таъсир қилувчи омиллар.
Туризм сохасида нарх белгилашга куйидаги омиллар таъсир килади.
1. Таннархлар.
Ишлаб чиқариш таннархи сотиш нархини белгилашда асосий рол sйнайди. Таннархлар 2 шаклда ҳисобланади: барқарор ва ўзгарувчан. Барқарор таннархнинг тўғри бир шаклда ҳисобланиши осон бўлгани учун туристик корхоналардаги ўзгарувчан таннархлар аҳамиятли ўрин тутади ва ҳисобланиши ҳам қийиндир.
2. Корхонанинг ўрни ва жойлашган ери.
Туристик махсулот жойлашгани ернинг бозоргача бўлган масофаси, табиий ва ижтимоий муҳити, тарихий ва маданий яқинлиги корхонанинг нархларига таъсир қилмоқдадир. Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги мехмонхоналар билан Тошкентдаги мехмонхоналар орасида фарқли нархлар қўлланилади.
3. Бозордаги ракибларнинг нархлари.
Бир туристик махсулотнинг нархи, бозордаги мавжуд бўлган ўхшаш махсулот ва хизматларнинг нархларига мос бўлиши керакдир. Ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг хусусиятига ва фарқларига кўра корхоналар бозор нархидан паст ёки юқори нархни тавсия қиладилар. Янги бир махсулотнинг бозорга илк киришида асосан бошқа махсулотларникидан паст нарх қўядилар. Бозор нархидан юқори бир нарх белгилаган корхоналар, махсулотларнинг ўхшаш махсулотлардан фарқли сифати ва хусусиятларга эга бўлишини яратиш мажбуриятидадир.
4. Истемолчининг хусусиятлари - талабнинг хусусиятлари.
Истеъмолчилар туризм хизматларидан фақат ўз бюджетларига мос бўлган миқдорда фойдаланадилар. Агар нарх юқори бўлса у махсулотларга бўлган талаб камаяди, шу сабабли талаб белгиланган тартибга келгунча нархларни таништириш керакдир. Туризм талаби миллий ва халқаро даражада бўлмоқдадир. Баъзан корхоналар нархларни халқаро талабига мослаб ҳосил қилмоқтадирлар.
5. Ишлаб чиқариш ҳажми.
Нарх, ишлаб чиқариш таннархларига, корхоналарнинг ҳажмига, ўлчовларига боғлиқ бўлиб ҳам турли шаклларда тавсия қилинади. Корхонанинг тўлиқлик нисбатларига кўра таннархларни камайтириш мақсадида, маълум бир миқдорда нархларни тушириш ҳоллари бўлмоқда. Хусусан катта ҳажмдаги тунаш корхоналарида, жами таннархларнинг остида нарх тавсияси қилиниб корхонанинг барқарор чиқимлари кўрилади.
6. Ҳуқуқий тартиблар.
Маркетинг бошқарувчилари нарх тавсиясини ўрганар эканлар, нархнинг давлат бошқарув органларининг мавжуд қонун ва қоидаларига мослигини диққатга олишлари керак. Мамлакат иқтисодини ва истеъмолчиларни ҳосил қилиш мақсадида давлат бошқарув органлари керак бўлган тақдирда нархларга аралашмоқдадирлар. Нархларга аралашиш ҳар давлатда, асосан давлат, нархларнинг туризм сектори томонидан қўйилишини таъминламоқдадир. Ривожланган давлатларда мехмонхоналар ва туристик махсулотларнинг нархини ҳар бир корхонанинг ўзи белгилайди. Агар ўзи белгиламаса, энг камида бошқарув ва назорат остида тутмоқдалар. Шундай қилиб расмий туризм ташкилотлари, туристик махсулот таннархини энг паст даражада тутиб, кенг миқдорда туризм талабини яратиш ва турист гурухларини ўз минтақасига жалб қилишни истамоқтадирлар. Баъзан давлат ижобий томондан нархларга аралаша олади. Яъни давлат бошқарувчи бўлиб, туризм бозорига кириб сармоя ажратади ва нархларнинг бошқа корхоналар даражасида тартибли тутилишини ташкил қилади. Бошқа томондан давлат маркетинг жараёнида таннархларни пасайтирувчи ташқи рақобат потенциалини орттирувчи қоидани қўллаб-қувватлаб нархларни бошқа давлатлар билан рақобат қила олишни яратади5.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling