Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути
Download 0.87 Mb.
|
туризм иктисодиёти маруза матни111
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.3. “Пекиж тур” тўғрисида тушунча.
4.2. Турларни ташкил қилиш босқичлари.
Йўналишларнинг ҳозирги вақтгача аниқланган турларига олимлар томонидан қуйидагича таърифлар берилган. Туристик йўналиш - туристларни маълум вақт ичида бориб келадиган шахарлар ва жойлар, кўриб келадиган тадбирлар, барча хизматларини ўз ичига оладиган йўлини ифодалайди. Йўналишда бошланиш ва тамом бўлиш вақти, хизматлар сони ва сифати, қиймати, транспорт турлари ҳужжатда кўрсатилади. Йўналишлар ўз хусусиятига кўра бир неча турга бўлинади: айланма, тўғри йўналиш, дам олиш кунларидаги йўналишлар ва бошқалар. Тур (йўналиш) - туристик йўналишлар тўғрисида барча маълумотларни ўз ичига оладиган ҳужжатлар йиғиндисига айтилади. Бу ҳужжатларга йўналиш дастури, у тўғрисида қисқача маълумот, кўрсатиладиган хизматлар сони ва улар бахосини ифодаловчи кўрсаткичга айтилади. 4.3. “Пекиж тур” тўғрисида тушунча. “Пекиж тур” - туристик йўналишлар тўғрисида барча кўрсаткичларни ифодаловчи ҳужжат ҳисобланади: кўрадиган жойларнинг қисқача тарихи ва расмлари, давлат тўғрисида қисқача ахборот, йўналиш давоми, хизматлар тури ва қийматини умумий қилиб ифодаловчи ҳужжатга пекиж- тур дейилади. Бу ҳужжатни қанча яхши ва қизиқарли чиқаришса, шунча туристларни жалб қилиши мумкин. Яхши турмахсулот бўлиши мумкин. Лекин “тур” яхши ишланмаса туристлар кам келиши мумкин. Турист бир неча давлатларда, шахарларда, вилоятларда бўлиши мумкин ва тур қиймати, уларнинг ҳаммасига кетадиган харажатларни ҳисобга олади. Пекиж тур туристик йўналишни ташкил қилиш мақсадида тузилган, туристларга керак бўлган асосий ҳужжатларга айтилади. Асосий тур ҳужжатларга қуйидагилар киради: • шартномага асосан тузилган хизматлар турлари; •дастур ва умумий хизматлар турлари; • қисқача хизматлар тўғрисида умумий маълумот; •транспорт турлари, уларнинг сифати; •кўрадиган жойлар тўғрисида тарихий маълумотлар; •турадиган мехмонхона ва овқатланиш жойлари. Хулоса: Туристик йўналишларни ривожлантириш учун асосий омил бу кадрларнинг билими ва тажриба потенциалидир. Ҳозирда Республикамизда туристик йўналишларни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуд бўлса ҳам жуда кам йўналишлар ишлаб чиқилган. Бу йўналишлар фақат “Буюк Ипак Йўлида” жойлашган шахарларга қаратилган. Лекин республикамизда туристларнинг кўриши ва дам олишлари учун тарихий ва хушманзара жойлар кўп. Фақат уларни юқори даражада таништириш, янги йўналишлар тизими ва туристларни ўша жойларга жойлаштириш йўллари ишлаб чиқилиши керак. Ҳозирда асосий йўналишлар фақат А.Ж. “Узинтур” томонидан ишлаб чиқилган йўналишлар асосида фаолият кўрсатмоқда. Шунинг учун ушбу барча туристик йўналишларни қайтадан кўриб чиқиш ва ушбу йўналишлар давомида туристларнинг фойдаланишлари учун мотел ва кемпинглар барпо этиш жуда муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling