“Баркамол авлод” болалар марказининг тўгарак раҳбарларини малакасини ошириш мазмуни, сифати ва уларнинг тайёргарлиги ҳамда
Download 279.77 Kb. Pdf ko'rish
|
тугарак-рахбар-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- компетенцияларига
334 8 2 “Баркамол авлод” болалар марказининг тўгарак раҳбарларини малакасини ошириш мазмуни, сифати ва уларнинг тайёргарлиги ҳамда компетентлигига қўйиладиган МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ 1. Умумий қоидалар Малака ошириш сифати тингловчилар тайёргарлигининг зарур ва етарли даражаси, уларнинг билимлари ва амалий маҳоратларини педагог кадрларга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги билан белгиланади. “Баркамол авлод” болалар марказининг тўгарак раҳбарларини малакасини ошириш мазмуни, сифати ва уларнинг тайёргарлигига қўйиладиган малака талаблари тегишли йўналишлар бўйича ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларининг ўқув жараёнини, таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш тартиби ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади. 2. “Баркамол авлод” болалар марказининг тўгарак раҳбарлари тайёргарлиги ва компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар Тўгарак раҳбарлари қуйидаги йўналишларда билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиши лозим: халқ таълими тизимида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг концептуал асосларини, концепцияларини ва ҳуқуқий- меъёрий асосларини; таълим соҳасидаги давлат сиёсати ва уни амалга ошириш бўйича таълим муассасаларининг вазифаларини; таълим муассасаларининг оила, жамоат, нодавлат, давлат ташкилотлари ва таълим муассасалари билан муносабатларининг ҳуқуқий жиҳатларини; таълим-тарбия соҳасида инновацион фаолият асосларини билиши; замонавий тўгарак машғулотларини ташкил этиш тартиби ва унинг меъёрий ҳужжатлари билан ишлаш; замонавий талаб ва ёндашувлар асосида тўгарак машғулотларининг ишланмаларини тайёрлаш; "Баркамол авлод" болалар марказларида тўгарак машғулотлари ва маънавий - маърифий тадбирларни ташкил қилиш; ўқувчиларнинг ижодий иш натижаларини оммалаштириш ва рағбатлантиришнинг самарали шаклларини амалиётга татбиқ этиш; 3 тақдимотлар, кўргазмалар ва танловларни ташкил этиш орқали мактаб, оила ва "Баркамол авлод" марказларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш малакаларига; замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда тўгарак фаолиятини такомиллаштириш; коммуникативлик, ўз-ўзини касбий ва шахсий ривожлантириш, ижтимоий ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш; мактабдан ташқари таълим, тўгарак фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқариш компетенцияларига эга бўлиши лозим. Download 279.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling