Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути


Мавзу. Мехмонхона хўжалиги моҳияти ва уни бошқариш асослари


Download 0.87 Mb.
bet22/68
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1248461
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   68
Bog'liq
туризм иктисодиёти маруза матни111

5.Мавзу. Мехмонхона хўжалиги моҳияти ва уни бошқариш асослари
5.1. Мехмонхона хўжалигининг жойлашуви ва уни туркумлаш.
5.2. Мехмонхона ва номерларни туркумлаш.
5.3.Мехмонхоналарда туристларга хизмат кўрсатиш технологиялари таснифи.
5.4. Мехмонхона хўжаликларига бўлган талаб ва таклифлар.
5.1. Мехмонхона хўжалигининг жойлашуви ва уни туркумлаш. Мехмонхона индустрияси кишиларнинг ўз уйларидан бошқа ерларга сайёхатларга чиқиб тунаш, овқатланиш каби зарурий эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган, тижорий хусусиятга эга бўлган корхоналар фаолиятидир. Мехмонхоналарнинг дунёдаги илк бор кўринишларда бўлиши, карвонсаройлар қурилиши милоддан кейинги I асрларга тўғри келади. Бу вақтларга келиб сайёхларнинг дам олиш, овқатланиш каби эҳтиёжларини қондириш учун карвонсаройларда тунаганликлари аниқланган. Асосан пулнинг иқтисодий бир ўзгариш сифатида қўлланиши, аҳамиятининг ортиб бориши натижасида тижорат қилиш мақсадида саёхатга чиқишнинг кўпайиши ҳозирги кундаги замонавий мехмонхоналарнинг намуналари бўлиб ҳисобланган.
/арбда технологик ривожланиш, темир йўлларнинг қурилиши ва бошқа тармоқларга тарқалишига мехмонхона индустриясининг ҳам ривожланиши ва катта шахарлардан кичик туманларга тарқалишига олиб келди. 1939 йилда Американинг Бостон шахрида биринчи шахар мехмонхонаси қурилгандан кейин бу соха бутун мамлакатларга ёйилди. XX асрнинг бошларида автомобил йўлларининг кенгайиши, турмуш ҳаракатининг ортиши кичик отеллар қурилишига сабаб бўлди. Фақат Европа аристоркратиясига мос келувчи катта отел турлари ва ўрта синфга мос бўлган ўрта отел турларини ўз ичига олувчи индустрия давомли ва қониктирувчи шаклда ривожланмаган. Халқаро мехмонхона индустрияси корхоналарининг қурилиши ва ишга туширилишида Америка инвестицияси ва технологиясининг тобора кўпроқ киритилиши кузатилмоқда. Hilton, Knott, Sheraton каби тражмиллий корпорациялар вужудга келмоқда.
5.2. Мехмонхона ва номерларни туркумлаш.
Технологиянинг ривожланиши, ялпи даромадларнинг кўпайиши, туризм имкониятларининг ортиши, инсонларнинг яшаш шароитларида ўзгаришлар давом этар экан, мехмонхона индустрияси кишиларнинг хохиш - истакларини, моддий - маънавий эҳтиёжларини қондириши учун давлат томонидан координация қилиниши, тартибга солиб турилиши ва шу сохада меҳнат қилаётганларнинг фидокорлиги мақсадга мувофиқ бўлади. Халқаро туристлар кўламининг йилдан йилга кенгайиб бориши туризм индустриясининг ривожланишига йўл очиб бермоқда7. Мехмонхоналар қуйидагича таснифланади:
1. Жойлашиш ўрнига кўра:
2. Кўрсатиладиган хизмат турларига кўра;
3. Мулкий шаклига кўра;
4. Ҳужжатлаштириш шаклига кўра;
5. Тунаш эҳтиёжларини қондириши шаклига кўра;
6. Ишлаш даврига кўра;
7. Катталигига кўра мехмонхоналар;
Жойлашиш ўрнига кўра шахар марказларида қурилган; денгиз қирғокларида жойлашган; аэропорт, порт, вокзал, терминал яқинида қурилган мехмонхоналар фарқланади.
Кўрсатиладиган хизматларига кўра фақат тунаш учун мўлжалланган; ҳордиқ чиқариш мақсадида қурилган; конференция, мажлисларни ўтказишга мослаб қурилган мехмонхона типидаги хўжаликларга ажратилади.
Мулкий шакли жиҳатдан мехмонхоналар шахсий, хусусий, давлат, бирор бир ширкат мехмонхонаси шаклида фаолият юритади.
Ҳужжатлаштириш шаклига кўра мехмонхоналар кўп давлатларда халқаро стандартларга ва давлатларнинг ички шарт-шароитига асосланган ҳолда синфларга бўлинмоқда. Бунга кўра мехмонхоналар туристик ҳужжатли ва давлат ички бошқарув ҳужжатли мехмонхоналарга бўлинади.
Туристик ҳужжатли мехмонхоналар ҳужжалаштирилаётган халқаро юлдуз бериш ва критериялаш амалга оширилади.
Тунаш эҳтиёжларининг қондирилиши шаклига кўра тоғ мехмонхонаси шахар мехмонхонаси, конференция мехмонхоналари, денгиз бўйида жойлашган мехмонхоналар киради.
Ишлаш даврига кўра мехмонхоналар йил давомида ишлайдиган ва мавсумий хизмат кўрсатувчи мехмонхоналарга бўлинади. Иккинчисининг сабаби, дам олиш даврининг ҳар мавсумда ўзига хос хусусиятга эга бўлиши. Масалан, денгиз бўйида жойлашган мехмонхоналарга фақат ёз ойларида туристлар келиши мумкин.
Катталигига кўра мехмонхона хўжалиги дунё миқёсида 4 гурухга бўлинади:
1. жуда кичик мехмонхоналар: хоналар сони 25 тагача;
2. кичик мехмонхоналар: хоналар сони 25 тадан 99 тагача;
3. ўрта мехмонхоналар: хоналар сони 100 тадан 299 тагача;
4. йирик мехмонхоналар: хоналар сони 300 ва ундан ортик.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling