Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути
Download 0.87 Mb.
|
туризм иктисодиёти маруза матни111
3.5.Туризм секторида нарх фарклилиги.
Туристик корхоналарда тўлиқлик нисбатларини ошириш ва фойда олишни орттириш мақсадида, корхона ичида вақт ва маконга кўра фарқли нархларни қўллай оладилар. Бошқа томондан туризм бозоридаги истеъмолчи гурухларнинг ҳам фарқли хусусиятларга эга бўлишлари сабаби билан, корхоналар ишлаб чиқарганлари махсулот ва хизматларнинг тамойилидан ўзгариш қилмасдан нарх фарқлилаштирилишини яратадилар. Нарх фарқлилаштириш турлари қуйидагича ифодаланади; 1. Харидорнинг сотиб олиш кучига кўра нарх фарқлилаштириш: Хусусан тунаш корхоналарида хизмат сифатининг бир хил бўлишига қарши, мехмонхонанинг кўча ёки боғчага қараган хоналари фарқли нархларда сотилади. Бир хил люкс мехмонхонада аъла-карте ресторан ва сельф-сервис ресторан усули қўлланилиб турли бюджетларга хитоб этилади. Мехмонхона ёки дам олиш масканларида туризм бозоридаги истеъмолчиларнинг катта бир қисмини жалб қилиш учун турли тунаш ва хизмат шакллари ишлаб чиқарилиб нарх фарқлилигини қиладилар. Харидор бюджетига мос равишда турли нархларни қўллайдилар. 2. Муддатга кўра нарх фарқлилиги: Туристик корхоналарда энг кўп қўлланилган бир услубдир, баъзи минқакаларда туризмнинг мавсумлик бир хусусият кўрсатишидан вақтга кўра турли нархлар қўлланилади. Мавсум олди ва мавсум охири 50% га яқин нарх туширишлар қилинади. Ярим мавсум, байрам таътиллар сабабли турли нархлар қўлланилади. Вақтинчалик нарх фарқлилаштиришнинг мақсади, талабнинг йил ичида бир хил шаклда ёйилиши ва мехмонхоналарнинг тўлиқ нисбати давомида юқори бўлишидир. Харидорнинг қолиш муддатига кўра ҳам нархларда бир фарқлилаштириш, харидорга шахсий туширишлар қилинади. 3. Харидорлар сонига кўра нарх фарқлилиги: Туристик корхоналарга келган туристик гурух ёки харидорларга кўра нарх фарқлилиги ҳам қўлланилади. Хусусан дам олиш масканлари катта миқдорда саёхат агентликлари сабабли гурух туристлар билан ишламоқдадирлар. Шу сабабли, келган турист сонига кўра, корхоналар маълум миқдорларда нархларда тушириш қилмоқдалар. Бу фарқлилаштириш корхонанинг тўлиқлик миқдорининг ва фойда олишлигининг кўтарилишига сабаб бўлмоқдадир. Тунаш корхоналарида қилинган бу нарх фарклилаштириш ҳаво йўллари ташувчилигида ҳам қўлланилмоқдадир. Гурухлар ҳолида келган туристлар корхонада тўлиқлик миқдорини орттиради, таваккал қилишни камайтиради ва ўзгарувчан таннархларда тасарруф ярата олади. “Нарх фарқлилаштирилишига ўтишдан олдин”: бозорнинг бўлимларига ажраладиган талаб мувозанатига эга бўлмаганига қараш, агар бозор бўлимлантирила олса бу бўлимларни бир биридан ажратадиган ва бўлимлар ораси босқичларни таъсирлайдиган керакли маркетинг услубларни қўллаш ва фарқли бўлимлар учун уйғун нархлар белгилаш керакдир. 4.Туризмда нарх сиёсатига таъсир қилувчи атроф муҳит омиллари. Нарх сиёсатига ҳар хил омиллар турли хил шаклларда таъсир этмоқдадир. Булар қуйидаги шаклда гурухлантирилади. А. Корхона ташқарисидан таъсир қилувчи омиллар. - Иқтисодий омиллар - Расмий нарх аралашиши - Нарх нисбийлиги - Рақобат шакллари - Истеъмолчи хулқлари (хатти-ҳаракати) Б. Корхонанинг ичида таъсир қилувчи омиллар - махсулотларнинг нарх тузилиши - корхонанинг мақсадлари - нарх сиёсати - корхона хусусиятларининг ташкилий тузилиши Бу омиллар ичида 2 та аҳамиятлиси бордир. 1 чиси бозорнинг тури, 2 чиси эса махсулотнинг таннарх бахоси. Бунинг натижасида 2 шаклда нарх сиёсати яратила олинади. а) таннарх ва фойда устига қўйилган нарх, б) бозорга кўра (рақобат ва талаб диққатга олиниб) яратилган нарх. Нарх жорий қилинар экан, хусусан бозорнинг тузилиши жуда яхши изланиши ва ўрганилиши керакдир. Яъни талаб ва таклиф нархларнинг яратилишида энг аҳамиятли омилдир. Бир корхонанинг махсулотни ҳосил қилиши ва узоқ муддатли нарх сиёсатига, корхонанинг ичида бўлган мухит омиллари таъсир қилмоқдадир. Хулоса: Туризмдан асосий хизматларидан бири бўлган туристик махсулот турининг сайёхати давомида фойдаланиладиган барча хизмат турларининг ўз ичига олади. Инсонларнинг турмахсулотларни сотиб олишлари учун ишлаб чиқарилган жойларга боришлари мавжуддир. Турмахсулотни ривожланиш учун барча имкониятлар етарли бўлса ҳам ундан самарали фойдаланиляпти. Туристларни жалб қилиш учун уларга ушбу махсулотлар тўғрисида кенг тарғибот ишларини ҳам олиб бориш керак. Чунки Республикамиз бой тарихий ва туристик омилларга эгадир. Туристик махсулот ҳаётий босқичга эга бўлганлиги учун корхоналар ҳамиша янги имкониятларни излаб топишлари ва туристлар учун арзон ва сифатли махсулотларни тақдим қилишлари зарур. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling