Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети ахборот хати


Download 104.5 Kb.
Sana01.05.2023
Hajmi104.5 Kb.
#1419629
Bog'liq
Ахборот ХАТИ узб 31.05


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ



АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-ф сонли фармойиши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 февралдаги «Вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида 2019 йилда ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги 205-сонли буйруғига асосан 2021 йил 15-16 октябрь кунлари «Озиқ-овқат хавфсизлиги: Миллий ва глобал омиллар» (Food Security: National and Global Drivers) мавзусида III-халқаро миқёсидаги илмий-амалий конференция ўтказилади. Конференция Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалиги бўйича тадқиқотлар олиб борувчи халқаро марказ (ИКАРДА) билан ҳамкорликда ўтказилади.
Конференция қуйидаги шўъбаларда иш олиб боради:

  1. Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги концепцияси муаммолари

  2. Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича гипотеза ва тадқиқотлар

  3. Ноқулай минтақаларда табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш

  4. Озиқланиш ва овқат ҳазм қилишнинг долзарб масалалари

  5. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси



Конференцияга тақдим этиладиган илмий мақолаларга қўйиладиган талаблар:
- илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзулар бўйича, илмий таҳлилларга таяниб тайёрланган, тугалланган фикрларга тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
- илмий мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилиши мумкин. Улар ўзбек, рус ва инглиз тилларида резюме ҳамда калит сўзларини келтириш йўли билан тақдим этилади;
- маъруза матнидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига, конференция талабларига жавоб беришига муаллифлар масъулдир;
- матн охирида фойдаланилган адабиётлар рўйхат шаклида келтирилади.
Илмий мақолалар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб, бир нусхада расмийлаштирилган бўлиши лозим. Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиб, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми, отасининг исмини бош ҳарфлари келтирилиб ва фамилияси тўлиқ ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот (иш ёки ўқиш жойи) ва давлат (шаҳар) номи кўрсатилади, сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида (Word 97-2003), Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида бўлиши ва умумий ҳажми 3 бетдан ошмаслиги керак. Мақолалар электрон шаклда 2021 йил 15 сентябрга қадар қуйида келтирилган манзилга тақдим этилади.


Конференциянинг вазифалари:

  • коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича миллий ва халқаро миқёсда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларига оид фундаментал изланишларни ўзаро хамкорлигини таъминлаш, амалга ошириш, бу йўналишдаги ишларни келажакда кенгайтириш, интеграциялаш ҳамда бунда Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги концепцияси масалалари;

  • хавфсиз овқатланишни амалга ошириш мақсадида бу соҳадаги миллий анъаналарни тиклаш ва уларни овқатланиш маданиятига оид замонавий фан ютуқлари билан бойитиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва биологик қийматини оширишнинг замонавий ҳолатини таҳлил қилиш;

  • озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда биотехнология саноатининг ҳозирги замон муаммолари ва ечимлари кластерлар асосида амалга ошириш, экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга оид тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш;

  • иқтисодиётнинг турли тармоқларида кенг фойдаланиш учун ўсимликларнинг табиий заҳираларини ўрганиш, табиий ва техноген таъсирлардан муҳофаза қилиш, етиштириш ва қайта ишлашнинг интенсив технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда зараркунандалардан ҳимоя қилишга оид тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш;

  • қурғоқчил минтақаларда иқтисодиётни барқарор ривожланишни таъминлашда табиий ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали иқлим ўзгаришини юмшатиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш.

  • илмий анжуман материалларидаги қимматли маълумотлардан соҳа олимларининг илмий-тадқиқот ишларида, дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар яратишда фойдаланиш ўқув жараёнига кенг татбиқ қилиш имкониятини таҳлил қилиш.

Манзил: 140104, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд шаҳар, Университет хиёбони 15. Электрон манзил: sanakulov1975@gmail.com, Тел: (+99890) 102-28-75. Санакулов Акмал Лапасович.


Конференция хабарномасини http://samdu.uz/konferensiyasamdu сайтидан олиш мумкин.
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА
Download 104.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling