Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси


Бизнес фаолиятининг ҳуқуқий асослари


Download 186.7 Kb.
bet4/46
Sana19.06.2023
Hajmi186.7 Kb.
#1608211
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
бизнес хукуки кул ох

1.3. Бизнес фаолиятининг ҳуқуқий асослари.
Бизнес фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки у ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг муайян соҳаларига оид қонун ҳужжатларида ва қонунга тенглаштирилган ҳужжатларда назарда тутилган қоидаларни умумийлаштириб, ягона қонун тизими сифатида ўзига қамраб олади. Шунинг билан бирга Кодексдаги нормалар амалиёт манфаати учун айрим қонун ёки қонунга тенглаштирилган ҳужжатларни қабул қилиш учун манба сифатида хизмат қилиши мумкин.
Фуқаролик кодексида тадбиркор учун унинг фаолиятини юритиш жараёнида вужудга келадиган ҳар қандай саволга жавоб топиш мумкин. Унинг моддалари воситасида тадбиркорнинг муомала ва ҳуқуқ лаёқатининг мазмуни, уларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари вужудга келиш асослари ва ҳимоя қилиш усуллари, тадбиркорлик муносабатларининг субъектлари ва объектлари, субъектларининг ҳуқуқий ваколатлари, объектларининг турлари ва хусусиятлари, битимлар ва уларнинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши, ҳақиқий эмас деб тан олинган битимларнинг ҳуқуқий оқибатлари, вакиллик хизматидан фойдаланиш, тадбиркорликнинг иқтисодий манбаи сифатида мулкнинг шакллари, тадбиркорларнинг ҳусусий мулкка нисбатан бўлган ҳуқуқлари, мажбуриятлари, уларнинг турлари, ижро этилишини таъминлашга қаратилган кафолатлар, шартномалар ва уларнинг турлари (олди-сотди, маҳсулотни, товарларни етказиб бериш (поставка), контрактация, кўчмас мулкни сотиш, корхонани сотиш ва ижарага бериш, рента, ижара, прокат, экспедиция, лизинг, кредит, банк омонати ва бошқа қирқдан кўп шартномалар), шартномаларга асосланган ва асосланмаган мажбуриятлар бўйича жавобгарлик ва бошқа ижтимоий ҳаётнинг турли қирраларида вужудга келадиган масалаларни тартибга солишга оид қоидалар назарда тутилади.
Фуқаролик кодекси 2-моддасининг 2, 3-қисмларига биноан нафақат Ўзбекистон фуқаролари, юридик шахслари ва Ўзбекистон давлати, шунинг билан бирга чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл юридик шахслари ва ажнабий давлатлар ҳам Фуқаролик кодекси нормалари билан тартибга солинадиган тадбиркорлик муносабатларининг иштирокчилари бўлишлари мумкин.
Бозор муносабатларининг ташкил топишини ва ривожланишини авж олдириш мақсадида Ўзбекистонда қабул қилинган қонунлар ичида 1991 йил 15 февралдаги Ўзбекистон Республикасини “Тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни биринчилардан бўлганлиги туфайли тадбиркорлик билан боғлиқ барча муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга оид ҳамма қоидаларни батафсил қамраб ололмади. Сўнгги йилларда ушбу Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиб борилди ва ниҳоят, 2000 йил 25 майда "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида" Қонун қабул қилинди. Янги қонунда иқтисодиётни эркинлаштириш билан боғлиқ қоидалар ва вазифалар ўз аксини топди. Амалдаги Қонунда тадбиркорларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий мустақиллиги ҳамда ушбу мустақилликни таъминлаш учун зарур бўлган кафолатлар: тадбиркорлар ҳуқуқ ва масъулиятининг аниқ белгиланган бўлиши, яъни ҳар бир тадбиркор ўз ҳуқуқидан эркин ва мустақил фойдаланишининг ҳимоя қилиниши ва шунинг билан бирга қонун олдидаги ўз бурчини бекаму-кўст бажариши, ғайриқонуний ҳаракатларга йўл қўймаслиги, тадбиркорлар ўртасидаги муносабатлар, уларнинг бошқа корхоналар ва ташкилотлар, давлат бошқарув идоралари билан муносабатларини тартибга солиш билан боғлиқ қоидалар назарда тутилади.
Ушбу қонун воситасида амалга ошириш зарур бўлган асосий масала фуқароларнинг тадбиркорлик қобилиятини бутун чоралар билан ишга солиш, уларнинг ишбилармонлик салоҳиятини ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий кафолатларини белгилаш ва таъминлаш асосида бозор муносабатларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилгандир.
Ўтмишда фуқаролар ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида, айниқса ишлаб чиқариш соҳасида ташаббус кўрсатиш қобилиятидан деярли маҳрум эдилар. Уларнинг меҳнат фаолияти юқоридан тасдиқланган режага асосан, меҳнат даромади эса сарф қилинган меҳнатнинг ҳажми, сифати ва натижасига қараб эмас, балки давлат томонидан кўзда тутилган режаларга қараб белгиланар эди. Ушбу даромад миқдор жиҳатидан эркин равишда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун имконият бермас эди.
Бизнес фаолияти ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилади, масалан, саноат, қишлоқ хўжалиги, капитал қурилиш, турли транспорт воситалари билан юк ва йўловчилар ташиш, фуқаро ва ташкилотларга моддий-маиший хизмат кўрсатиш ва ҳоказолар. Шунинг учун ҳам тадбиркорлик фаолияти шахсан унга бағишланган махсус қонунлардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари билан ҳам тартибга солинади. Улар ўз моҳияти билан ва аҳамияти нуқтаи назаридан қонун ҳужжатлари (нормативный акт) ва қонун ости ҳужжатлари (поднормативный акт) туркумига бўлинади.
Тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли бўлган бошқа қонунлар қаторига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Жиноят кодекси, Ҳаво кодекси, Солиқ кодекси, Ер кодекси, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги, “Маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги, “Деҳкон хўжалиги тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги”, “Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида”ги, Биржалар тўғрисидаги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек гаров, товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, банклар ва банк фаолияти, банкротлик ва бошқаларга оид қонунчилик ҳужжатлари киради.
Қонунга тенглаштирилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларидан кейинги ўринда туради. Улар ҳуқуқий адабиётларда қонун ости ҳужжатлари деб ҳам юритилади.
Қонун бутун халқнинг эркини ифодаловчи ҳуқуқнинг олий шаклидир. Қонунда ҳуқуқий нормалар ифодаланади. Масалан, Ўзбекистон Конституциясида Ўзбекистон халқининг иродасини ифодаловчи ҳуқуқий нормалар ўз аксини топган. Қонун деганда, давлат ҳокимияти олий органи, яъни республика Олий Мажлиси толонидан қабул қилинган, ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи олий юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунилади.
Давлат ҳокимияти ижро этувчи органларининг ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Конституцияси ва бошқа қонунлар асосида чиқарилиши лозим. Бундай ҳужжатлар қонунларни ижро этиш мақсадида яратилади.
Бозор муносабатларининг ташкил топиши унда тадбиркорларнинг иштирок этишига боғлиқ. Шунинг учун ҳам кўпчилик қонунга тенглаштирилган ҳужжатлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар, корхоналар, бирлашмалар, ширкатнинг ташкилий тузилмалари, уларнинг ҳуқуқий мақоми, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашга бағишланади.
Умуман, иқтисодий ислоҳотларга, жумладан, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга бағишланган қонун ҳужжатлари уларда мужассам топган нормаларнинг моҳияти ва мазмуни жиҳатидан ҳозирги замон талабларига етарли даражада жавоб беради ва жаҳон қонунчилик амалиётининг ривожланиш даражасига мос келади. Улар бозор муносабатларининг республикада шаклланиши учун асос бўлди ва ушбу муносабатларни тартибга солишни таъминлаш борасида муҳим роль ўйнамоқда.






Download 186.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling