Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси
Download 186.7 Kb.
|
бизнес хукуки кул ох
- Bu sahifa navigatsiya:
- «БИЗНЕС ҲУҚУҚИ» ФАНИДАН ЎҚУВ-ҚЎЛЛАМА САМАРҚАНД- 2022
- Тузувчи: ю.ф.д., проф. Ф.Ю.Шодманов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ «ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР» КАФЕДРАСИ «БИЗНЕС ҲУҚУҚИ» ФАНИДАН ЎҚУВ-ҚЎЛЛАМА САМАРҚАНД- 2022 Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгаши йиғилиши мажлисида муҳокама қилинган ва тавсия этилган (мажлиснинг 3-сонли 2022 йил 31 октябрь баённомаси). Тузувчи: ю.ф.д., проф. Ф.Ю.Шодманов Тақризчилар: кафедра мудири ф.ф.н., доцент А.Азизкулов. СамДУ ҳуқуқшунослик факультети махсус ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти ю.ф.н., доцент З.О.Қувондиқов. К И Р И Ш Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ, бозор муносабатларига қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шаклдаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Бизнес фаолиятининг иқтисодий манбаи сифатида хусусий мулк хизмат қилади. Бозор муносабатларига ўтишда ва шу туфайли тадбиркорликни ривожлантиришда хусусий мулк ҳал қилувчи ўрин эгаллайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 208-моддасига мувофиқ, фуқаролар, ҳўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар ва давлатга қарашли бўлмаган бошқа юридик шахслар хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари ҳисобланади. Давлат мулки оммавий мулк шаклидан иборат бўлиб, республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкидан (муниципал мулк) ташкил топади (Фуқаролик кодексининг 213-моддаси). Давлат мулки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган давлат корхоналарига, давлат хўжалик бирлашмаларига, ассоциацияларига, корпорацияларига ва бошқа давлат ташкилотларига ҳўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйилиши мумкин. Ижтимоий муносабатлар соҳасида рўй берган туб бурилиш - бозор муносабатларининг ривож топиши, мамлакатни бошқаришда маъмурий-буйруқбозлик усулларидан воз кечиб, демократик тамойилларга амал қилиниши натижасида вужудга келган муҳим иқтисодий ва сиёсий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган қатор қонунлар қабул қилинди. Булар ичида 1990 йилнинг 31 октябрида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси "Мулкчилик тўғрисида"ги қонуни муҳим ўрин эгаллайди. Чунки у биз қадам қўйган янги жамиятнинг иқтисодий негизини белгилаб берди, мулкчиликнинг барча шакллари билан бир қаторда бозор муносабатларининг ташкил топиши ва тадбиркорликнинг ривожланиши учун иқтисодий манба ҳисобланувчи хусусий мулкчиликка йўл очди. Мазкур қонунда назарда тутилган қоидалар Фуқаролик кодексида янада ривожлантирилди ва такомиллаштирилди. Ўтмишда мулкнинг мавжуд шакллари (социалистик мулк, шахсий мулк) ва субъектлари (давлат, колхоз-кооператив, фуқаро)га қараб қонунларда назарда тутилган, асосий эътибор давлат мулкини мустаҳкамлашга ва махсус ҳимоя қилишга қаратилган тенгсизликка барҳам берилди. Асосий муаммо, мулк муаммосининг бундай ижобий ҳал бўлиши жамиятнинг барча жабҳаларида ташаббускорлик фаолиятининг камол топиши, хўжалик, ишлаб чиқариш ва мулкий муносабатларнинг бошқа соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда фуқароларнинг ҳам, юридик шахсларнинг ҳам баб-баравар манфаатдор бўлиши, улар ўртасида умумий мулк ҳуқуқининг вужудга келиши, ўзаро фаолиятида ҳамкорлик кўрсатиши ва даромад олишда самарали натижаларга эришиш учун имконият яратди. Мулкчиликка бўлган муносабатнинг тубдан ўзгариши 1991 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонунини қабул қилиш учун имконият туғдирди. Ушбу биринчи Қонун ишлаб чиқаришнинг ва мулкий муносабатларнинг турли соҳаларида фуқароларга, юридик шахсларга, жумладан ажнабий фуқаро ва юридик шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кенг имконият яратиб берди. Лекин шуни унутмаслик керакки, ушбу Қонун бозор муносабатларига энди қадам қўйилган Ўзбекистон ҳаётида қабул қилинган қонунлардан бири бўлиб, тадбиркорлик билан боғлиқ барча муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга оид қоидаларни батафсил қамраб олмади. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш жараёни тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги қонунларни янада такомиллаштиришни муҳим вазифа қилиб қўйди. 1991 йил ва ундан кейин қабул қилинган тадбиркорликка бағишланган қонунлар ва уларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар бекор қилинди ва ниҳоят, 2000 йил 25 майда "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"гиянги Қонун қабул қилинди. Ушбу Қонун мазмуни ва унга киритилган янги қоидалар жиҳатидан аввалги қонунлардан фарқ қилади, қонун билан тартибга солинадиган муносабатларнинг хусусиятлари турлича бўлиши ҳисобга олинади, унинг вазифалари ҳам ҳар хил бўлишига эътибор берилади. Бизнесни ривожлантириш ва бозор муносабатларининг ташкил топиши учун моддий замин яратиш зарур эди. Ушбу масалани ҳал қилишда 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги қёонун муҳим аҳамиятга эга. Қонунга мувофиқ ижтимоий хусусиятга эга бўлган бозор иқтисодиётини вужудга келтириш мақсадида давлат мулкни хусусийлаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаб берди ва унинг натижасида фуқаролар эгалигида хусусий мулкнинг ташкил топиши ва тадбиркорлик фаолияти билан фаол шуғулланиш учун қўшимча моддий имконият яратилди. Бизнесни хусусий мулк манбаида амалга оширилиши фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати доирасини кенгайтирди, уларни аввалги чеклашлардан озод қилди, энди улар фақат ўзларининг шахсий ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш учун эмас, балки ишлаб чиқариш, бизнес фаолиятини амалга ошириш жараёнида нафақат ўз меҳнати, шунингдек ёлланма меҳнатни ҳам жалб қилиш, ундан фойдаланиш ва бунинг учун ишлаб чиқаришда керакли бўлган асбоб-ускуналарга эга бўлиш каби ҳуқуқларга эришдилар. Янги сиёсий ва иқтисодий тузумга ўтиш жамиятдаги ижтимоий ва мулкий муносабатларнинг ва уларни тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий қоидалар ва тартиботларнинг моҳияти ва аҳамиятини жиддий ўзгартиришга олиб келди. Ҳуқуқий нормалар воситасида тартибга солинадиган тадбиркорлик билан боғлиқ мулкий ва шахсий муносабатлар ушбу муносабатларда иштирок этувчи тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги ҳисобга олинганлиги ҳолда, маъмурий-буйруқбозлик усуллари билан эмас, балки амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилинади. Барча шахсий ва мулкий муносабатларни тартибга солишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига мувофиқ қонунларнинг устунлиги сўзсиз тан олинади. Биз қадам қўйган ҳуқуқий давлатнинг асосий моҳияти ҳам шундан иборатдир. Бизнес ҳуқуқи бозор шароитида муҳим ҳуқуқий институт сифатида кенг доирадаги масалаларни қамраб олганлиги сабабли, бу борадаги билимлардан хабардор бўлиш мақсадида турли хил дарслик, кўлланма, тўпламларга эҳтиёж каттадир. Тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш энг муҳим вазифалардан бирига айланмоқда. Тадбиркорлик ҳуқуқи асосларини олий, ўрта ва махсус ўқув юртларида ўқитишнинг яхши йўлга қўйилиши талаб этилаётганлиги ўз навбатида бундай дарсликларни нашр қилиш зарурияти мавжудлигини ҳам кўрсатмоқда. Бизнес ҳуқуқи бозор муносабатларининг қарор топиши билан узвий боғлиқ бўлиб, ривожланиб бораётган ҳуқуқ тармоғи ҳисобланади. Бу ҳуқуқ соҳаси тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатларнинг таркиб топиши ва ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. Бизнес ҳуқуқи соҳаси ҳуқуқ тизимида янги йўналиш бўлганлиги сабабли, уни илмий, ўқув-услубий нуқтаи назардан ҳар томонлама ўрганиш заруриятдир. Ўз навбатида, тадбиркорлик ҳуқуқи бошқа турдош ҳуқуқ соҳалари билан узвий боғлиқ ҳолда ва бир-биридан фарқли хусусиятлари таҳлил этилган ҳолда ривожлантирилмоғи лозим. Юқорида қайд этилганларга асосан, бизнес ҳуқуқи асосларининг ҳуқуқшунос мутахассислар иқтисод, молия ва молиявий технологиялар таълими йўналиши талабалари томонидан ҳар томонлама чуқур ўрганилиши ва қонун ҳужжатларини қўллашнинг самарали таъминланиши мамлакатимизда бизнес фаолиятини ривожлантиришнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади. Download 186.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling