Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси


Бизнес ҳуқуқининг асосий тамойиллари


Download 186.7 Kb.
bet3/46
Sana19.06.2023
Hajmi186.7 Kb.
#1608211
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
бизнес хукуки кул ох

1.2. Бизнес ҳуқуқининг асосий тамойиллари.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири тадбиркорнинг таваккалчилик билан ишни ташкил этишидир. Тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошираётганида, шу фаолиятдан келадиган фойда ҳам, шунингдек зарар ҳам ўз зиммасида бўлишини аниқ билади. Зарар турли сабаблар туфайли юзага келади. Айрим ҳолда тадбиркорлик фаолиятини шахсан ўзи ташкил эта олмаслиги оқибатида ҳам зарар келиб чиқиши мумкин. Шунингдек, баъзи ҳоларда маҳсулот, хомашё билан таъминловчи шериклар, яъни таъминотчиларнинг шартномада белгиланган вақтда маҳсулотни етказиб бермаслиги натижасида ҳам юз беради. Бундай ҳолатда, албатта, маҳсулот етказиб бермаган, шартномани бузган томондан тадбиркор келтирилган зарарни ундиришга ҳақли. Аммо ундирилган ҳар қандай зарар шартнома бажарилгани натижасида олинадиган фойдани тўлиқ қоплай олмаслиги аниқ. Тадбиркор ишлаб чиқарган товари сифатсиз, рақобатбардош бўлмай, айирбошлаш жараёнида зарар кўриб қолиши туфайли синиш хавфига дуч келиши мумкин. Бундай пайтда у сезгир бўлиши, бозорни доимо кузатиб бориши, янгиликларни тезда илғаб, ишлаб чиқариш жараёнини ана шунга мослаштириши зарур бўлади.
Бизнес субъекти ана шу ҳолатларни ҳам назарда тутиб ўз фаолиятини таваккал қилиб юргизади. Ўз тадбирини оқилона ишга солиб, келиб чиқадиган оқибатларидан қўрқмай таваккал қилган тадбиркор доимо ютиб чиқади, кўзланган мақсади сари илгарилаб бораверади. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириб, ундан фойда ёки даромад олиши учун ишига талабчан, уддабурон бўлиши керак. Чунки ўз фаолиятида ташаббус кўрсата олмаса, олдига қўйган мақсадга эриша олмайди.
Республикамиз қонунлари билан тадбиркорларга кенг имкониятлар берилган. Уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқда. Шу сабабли ташаббус кўрсатиш амалдаги қонунлар доирасида, тадбиркорлик фаолияти эса ўз устави ёки низоми доирасида бўлиши керак.
Бизнеснинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири тадбиркорлар эгаллаган иқтисодий, ижтимоий ва хуқуқий мавқедан қатъий назар, уларнинг ўзаро муносабатларда тенглигидир. Тадбиркорлар ўз фаолиятини бошлаш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш воситаларини харид қилиш, уларни таъминланишда, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб, фойда (даромад) олишда, шунингдек турли ишларни бажаришда ўзга, яъни хизматдан фойцаланувчи жисмоний ёки юридик шахслар билан ўзаро тенг ҳуқуқли муносабатда бўладилар.
Бизнесмен ўзга шахслар билан шартнома муносабатларида бўлар экан, фақат ўзаро тузилган шартнома шартларига ва бу муносабатни хуқуқий тартибга солувчи қонун-қоидаларга оғишмай риоя этишга мажбурдир.
Тадбиркорлик фаолияти чет эл инвестицияларидан фойдаланиб ҳам ташкил этилиши мумкин. Хусусан Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдага «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги, ҳамда «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги қонунлари билан республикамизга чет эл инвесгицияларини жалб этиш турлари ва тартиби белгалаб берилди. Унда белгиланишича, чет эл инвестицияларидан фойдаланиш шакллари, республикамиз тадбиркорларининг хорижий давлат фуқаролари ва юридиқ шахслари билан биргаликда корхоналар, банклар, суғурта компаниялари барпо этиш ва бошқа ташкилотларда ўз улуши билан қатнашиши, чет эл фуқаролари ва юридик шахсларнинг ўз корхоналари, банклари, суғурта компаниялари ва бошқа ташкилотларини барпо этиши; мол-мулк, акциялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар сотиб олиш, мустақил равишда ёки жисмоний шахс ва юридик шахслар иштирокида мулкий ҳуқуқларни, шу жумладан ерга ва табиий ресурсларга эгалик қилиши, фойдаланиш ҳуқуқларини эгаллаш йўли билан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилиши мумкин.
Бизнес фаолияти ўзга шахслардан қарз ёки тегишли муассасалардан кредит олиш йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги конунида белгиланганидек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳар бир фуқаро, жамоа (ширкат), ташкилот пул маблағларига бўлган эхтиёжини тегишли банклардан оладиган қарзлар (кредит) хисобига қаноатлантириши мумкин.
Корхоналар ҳам тадбиркорлик фаолияти юргизиш учун банк ва бошқа корхоналарнинг кредитларидан фойдаланадилар. Корхоналарнинг бири иккинчисидан пул ёки натура шаклида қарз олишининг йўлга қўйилиши бевосита республикамизда иқтисодий ислоҳотларнинг босқичма-босқич чуқурлашиб бориши ва бу муносабатларнинг шаклланиши билан борлиқ. Муқаддам бир корхона (ташкилот)нинг иккинчи корхона (ташкилот)га қарз бериши ман этилган эди. Собиқ тузум шароитида кредит тасдиқланган режа асосида иттифоқ давлат банки ва бошка банклар томонидан қонунларда белгиланган тартибда бирон мақсадга қаратилган бўлсагина берилар эди. Масалан, колхозлар, совхозлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириб, контракт шартномаси асосида ёки комиссион шартнома асосида сотиши учун банклардан бўнак (аванс) олар эди. Ҳозирги пайтда эса, юқорида айтиб ўтганимиздек, корхона (ташкилот)ларнинг бири иккинчисига қарз беришларини ман этувчи қоидалар бекор қилинган.
Конституция асосий қонун сифатида Ўзбекистонда қонунчилик фаолиятини ривожлантиришга ва бу соҳада эркин ижод қилишга имконият яратиб берди. Конституция ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларидаги амалий ва кундалик турмушда юз берадиган масалаларни ҳал қилиб берувчи бошқа ҳамма қонунларнинг, шунингдек махсус қонунлардан иборат бўлган республика кодексларининг сиёсий ва юридик манбаи, пойдевори ҳисобланади.
Конституциянинг 53-моддасида хилма-хил мулк шаклларига асосланган бозор муносабатларининг ривожланишида тадбиркорлик фаолиятига алоҳида эътибор берилади. Чунки тадбиркорлик фаолияти ўз хусусиятлари ва моҳияти билан бозор иқтисодиёти ташкил топган жамиятда камол топиши мумкин.
Иқтисодий-ижтимоий муносабатларнинг ривожланиш тамойилларини ва моҳиятини белгилаб берувчи Конституцияда ўрнатилган асосий қоидалар юқори мақомга эга бўлган республиканинг қонунларида ўз аксини топди. Мулкчилик, корхоналар, тадбиркорлик, кооперативлар, хўжалик ширкатлари ва бирлашмалари, банклар, солиқлар, биржалар, инвестиция, ташқи иқтисодий фаолиятга оид ва бошқа фавқулодда муҳим қонунлар фуқароларга, юридик шахсларга жамиятнинг барча жабхаларида тенг ҳуқуқлилик принципи асосида қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай мулкий, хўжалик, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликнинг бошқа соҳаларида ташаббускорлик кўрсатиб, эркин иштирок этиш учун кенг имконият яратиб берди.
Қабул қилинган қонунлар ва уларни амалга оширишга қаратилган ҳуқуқий чора-тадбирлар бозор иқтисодиёти шароитида вужудга келадиган турли тусдаги муносабатларни тартибга солишга бағишланган бўлиши билан бир қаторда жамиятда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши учун ҳуқуқий асос ҳисобланади.

Download 186.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling