Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси
Download 186.7 Kb.
|
бизнес хукуки кул ох
Юридик шахс мулки турлари.
Мулкий мустақиллик фуқаролик ҳуқуқининг субъекти бўлиши учун юридик шахс ҳисобланган ҳар қандай ташкилотнинг ўзига хос мулки бўлиши, ҳар қайси давлат ташкилотининг ўзига бириктирилган мулки бўлишини тақазо қилади. Бошқача айтганда юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак (ФКнинг 39-моддаси, 2-банди). Юридик шахсларнинг мол-мулки уларнинг устав доирасида акс эттирилади. Устав фонди таъсисчиларининг қўшган пул маблағлари, кўчмас мол-мулклари, аъзолик бадалларидан, тадбиркорлик фаолиятидан топилган даромадларидан, фуқароларнинг ихтиёрий ҳайрия маблағларидан, акцияларидан тушган девидендлардан ва қонунда ман этилмаган ўзга манбалардан ташкил топади. Бу соҳада айрим чекловлар ҳам бор. Чунончи, сиёсий партиялар давлат органларидан, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан, хорижий давлатлар ва ташкилотлардан, халқаро ташкилотлардан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан, диний ташкилотлардан, аноним ҳайрия берувчилардан маблағлар ва бошқа молмулклар олиши таъқиқланади. Давлат ташкилотлари давлатга қарашли мулкка нисбатан тўла хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқигагина эгадирлар. Жамоа хўжаликлари, бошқа кооператив ва жамоат ташкилотлари, уларнинг бирлашмалари ўзларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мулкни эгаллайди. Алоҳида мулкка эга бўлмаган ёки мустақил равишда бошқара олмайдиган ва шу сабабли бошқа шахслар билан хўжалик муносабатларида бўла олмайдиган ташкилотлар фуқаролик ҳуқуқининг субъекти бўлиб ҳисобланмайди. Мустақил мулкий жавобгарлик шундан иборатки, юридик шахс ҳисобланган ташкилот ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли бўлган (давлат ташкилоти эса, ўзига бириктириб қўйилган) мулки билан жавоб беради. Юридик шахс ҳисобланган давлат ташкилотларининг мажбуриятлари юзасидан давлат жавобгар бўлмайди, бу ташкилотлар ҳам давлат ташкилотлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар. Давлат бюджетида турадиган ташкилотларнинг қарзини қоплаш, маблағ бериш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади. Юридик шахснинг юқори органи ўзига қарашли юридик шахс ҳисобланган ташкилотларнинг қарзлари юзасидан жавобгар бўлмайди. Аммо юридик шахснинг юқори органи ўзига бўйсунадиган ташкилотнинг қарзлари учун қонунда ёки Низомда назарда тутилган ҳолларда жавобгар бўлиши мумкин. Қуйи ташкилотлар ҳам ўзларининг юқори ташкилотлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар. Юридик шахслар ўз мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулки билан жавоб беради. Давлат корхонасининг мол-мулки етарли бўлмаганида давлат унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади. Юридик шахснинг банкротлиги унинг мулкдори ёки таъсисчининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаганда унинг мулкдори (ёки таъсисчиси) зиммасига субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. Фуқаролик муомаласида ўз номидан ҳаракат қилиши юридик шахс ҳисобланган ташкилот ўз номидан ҳуқуқий муносабатларда қатнашиб, турли битимлар туза олиши, мулкий ва мулкий характерда бўлмаган ҳуқуқларга эга бўла олиши ва мажбуриятлар вужудга келтира олиши, демакдир. Юридик шахс судда мустақил равишда даъвогар ва жавобгар бўла олади. Ҳар бир юридик шахс ўз фирма номига эга бўлиши талаб этилади. Фирма номи юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини билдиради. Масалан, “Малика” савдо-ишлаб чиқариш жамоа корхонаси. Бу ерда “Малика” корхонанинг номи, яъни корхонанинг маҳсулот ва хизматлари “Малика” ёрлиғи остида чиқарилади. Савдо ишлаб чиқариш корхона фаолиятининг характерини, жамоа корхонаси корхонанинг жамоа мулкчилигига асосланганлигини билдиради. Шунингдек, юридик шахслар расмий номга, яъни давлат номидан бўлишлари ҳам мумкин. Юридик шахсларга расмий номни беришда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати рухсат беради. Масалан, Ўзбекистон Републикаси Президентининг 2000 йил 28 январдаги Фармонига кўра, Тошкент Давлат Университетига Ўзбекистон Мил-лий Университети мақоми берилди. Download 186.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling