Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси


Хўжалик ширкати ва жамиятларининг мулки


Download 186.7 Kb.
bet11/46
Sana19.06.2023
Hajmi186.7 Kb.
#1608211
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46
Bog'liq
бизнес хукуки кул ох

Хўжалик ширкати ва жамиятларининг мулки юридик шахс ҳисобланган хўжалик ширкати ва жамиятининг мулки қатнашчиларнинг қўшган ҳиссаси ҳисобидан хўжалик фаолияти натижа-сида олинган ҳамда қонунда ман этилмаган бошқа асосларда улар томонидан қўлга киритилган мол-мулкдан ҳосил бўлади.
Қуйидаги хўжалик ширкатлари ва жамиятлари мавжуд:
-масъулияти чекланган жамиятлар. Бунда муассис-таъсисчи жамиятнинг хўжалик фаолияти натижаси учун устав фондига ўзи киритган пай бадали улуши миқдорида жавобгар бўлади;
-тўлиқ ширкат. Бунда таъсисчи ширкат фаолияти учун тўлиқ ҳажмда жавобгар бўлади.
-коммандит ширкат ўзига хос аралаш ширкат бўлиб, муассислар масъулияти чекланган аъзо ёки тўлиқ масъулиятли аъзо бўлиши мумкин.
Хўжалик жамияти муассислари хўжалик жамиятлари фаолиятларида бевосита иштирок этишлари шарт эмас.
Акциядорлик жамиятлари ўз устав фонди доирасида, унинг қийматига тенг келадиган акциялар, яъни қимматли қоғозлар чиқаришга ҳақли. Умумий қоида бўйича акция чиқарувчи акция чиқариш учун махсус идора рухсатини олади.
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига (26.04.1996 йил) 29.08.1998 йилдаги қонунда киритилган қўшимча ва ўзгартишларда, жамият давлат мулки негизида тузилганда корхонанинг (мол-мулкнинг) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган бозор баҳоси жамият устав фондининг суммасини ташкил этиши белгиланди. Шунингдек, акциядорликка айлантирилаётган корхонанинг фонд бозоридаги фаолиятини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фонд бозорини янада ривожлантириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Акциядорлик жамиятлари очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин. Акциялар фонд биржасида эркин тарқатилса, очиқ турдаги, фақат махсус доирадаги шахсларгагина тарқатилса, ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти бўлади.
Жамоат бирлашмаларининг мулки жамоат бирлашмалари, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, фаҳрийлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ижодий уюшмалари ва турли жамғармалар мол-мулкидан иборат.

Download 186.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling