Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси
Download 186.7 Kb.
|
бизнес хукуки кул ох
3.2. Юридик шахс мулки турлари.
3.3. Хусусий мулк ҳуқуқи. Бизнес ҳуқуқи субъектлари тушунчаси. Фуқаролик ҳуқуқининг мустақил субъектлари сифатида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда қатнашиш ва шу муносабат билан муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш лаёқати нафақат фуқароларга, балки юридик шахсларга ҳам берилади. Ўзбекистонда бизнес субъектлари фаолиятини тартибга солувчи қонунларнинг бутун бир туркуми вужудга келтирилган. Кооперация, Фермер хўжалиги, Сиёсий партиялар, Банклар ва банк фаолияти тўғрисида, Нотариат, Маъсулияти чекланган ва қўшимча маъсулиятли жамиятлар, Хўжалик ширкатлари, Хусусий корхоналар, Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар, Нодавлат нотижорат ташкилотлар, Биржа ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунлар шулар жумласидандир. Уларнинг ҳар бирида турли хўжалик юритиш шаклига эга бўлган у ёки бу юридик шахсларга ўзига хос таърифлар, тушунчалар берилган. ФК эса уларнинг барчасини умумлаштириб қуйидагича таъриф беради: Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳам ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади (ФКнинг 39-моддаси). Юридик шахслар: 1) ташкилий бирлик; 2) мулкий мустақиллик; 3) мустақил мулкий жавобгарлик; 4) фуқаролик муомаласида ўз номидан ҳаракат қилиш белгиларига эга бўлиши керак. Ташкилий бирлик-бу юридик шахснинг ҳуқуқ субъекти сифатида ташкил бўлганлигини, муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишлигини билдиради. Юридик шахснинг ташкилий жиҳатдан тузилиши (структураси)ни кўрсатадиган Низоми ёки Устави бўлиши керак. Баъзи давлат муассасалари ва давлат бюджетида бўлган бошқа давлат ташкилотлари, шунингдек қонунда назарда тутилган ҳолларда, бошқа ташкилотлар ҳам алоҳида Низомга эга бўлмай, мазкур турдаги ташкилотлар ҳақидаги умумий Низом асосида иш олиб боришлари мумкин. Юридик шахсларнинг айрим филиаллари (хўжалик бўлимлари, участкалари, агентликлари) маълум тизимга эга бўлган, муайян тарзда ташкил этилган бўлса ҳам, улар бутун бир ташкилот (корхона муассаса) ишининг бир қисминигина бажарувчи ташкилотлари бўлгани туфайли юридик шахс бўла олмайди. Масалан, Ш.Рашидов номидаги Самарқанд Давлат университетининг юридик факультети муайян шаклда ташкил топиб, иш олиб бориш тартиби, кафедра аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар, деканнинг ваколатлари белгиланган бўлса ҳам, юридик шахс ҳисобланмайди. Download 186.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling