Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси
II. БОБ. Бизнес фаолиятида ҳуқуқий муносабатлар
Download 186.7 Kb.
|
бизнес хукуки кул ох
II. БОБ. Бизнес фаолиятида ҳуқуқий муносабатлар.Режа:2.1. Бизнес фаолиятининг ҳуқуқий муносабатлари. 2.2. Бизнес ҳуқуқининг турдош ҳуқуқлар - фуқаролик, маъмурий ҳуқуқлардан фарқи.2.1. Бизнес фаолиятининг ҳуқуқий муносабатлари. Маъмурий буйруқбозлик шароитидаги режалаштириш тизими хўжаликни ривожлантариш ва самарадорлигини оширишни чеклаб кўйган эди. Бу ҳолатдан тез қутулиш мақсадида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш зарурати тўғилди. Иқтисодий ислоҳотлар биринчи босқичининг муҳим вазифаси давлат мулки монополизмини тугатиш ва бу мулкни хусусийлаштириш ҳисобига укладли иқтисодиётни реал шакллантиришдан иборат эди. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари – бу тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва тугатишҳамда уни амалга ошириш жараёнидавужудга келадиган, тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш билан боғлиқ бўлган, тадбиркорлик ҳуқуқий нормалари асосида тартибга солинадиганмуносабатлардир. Бизнес ҳуқуқи фанида муносабатлар асосан уч гуруҳга бўлинади. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, уни амалга ошириш билан боғлиқ муносабатлар; Тадбиркорлик субъектларининг бошқа субъектлар билан боғлиқ ва уни бошқариш муносабатлари; Тадбиркорлик субъектларининг ички муносабатлари. Ҳар бир ҳуқуқ соҳасининг ҳуқуқий муносабатлари ўзига хос субъектига ва объектига ва муносабат мазмунини белгиловчи субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Бизнес ҳуқуқий муносабатларининг мазмунини муносабатда иштирок этувчиларнинг субъектив ҳуқуқлари ва бурчлари ташкил этади. Субъектив ҳуқуқ деганда, муайян ҳуқуқий муносабатда қатнашувчи шахсга тегишли бўлган ҳуқуқ нормалари тушинилади. Давлат томонидан ўрнатилган тартиб қоидалар асосида вужудга келади ва уларга мувофиқ равишда амалга оширилади. Бизнес ҳуқуқи муносабатларининг мазмунини ҳуқуқлар билан бир қаторда мажбуриятлар ҳам ташлил этади. Бизнес ҳуқуқи муносабати иштирокчилари ўзларига тегишли бўлган мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва уни таъсарруф этишда муайян мустақилликка эга бўлиб , бир-бирларига нисбатан тенг ҳуқуқли шахслар ҳисобланади. Кўп укладли иқтисодиётни ривожлантиришда бизнес муносабатлари ҳам алоҳида ўринга эга. Чунки ривожланиши хизмат кўрсатишга, турли товарлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, бозорни кенг истеъмол моллари билан тўлдиришга сабаб бўлади. Бизнес фаолпятига қадам қўяётган ҳар бир шахс, бизнес одоби (этикаси)га риоя қилиши керак. Бизнес одоби ўзаро тадбирли иш муносабатларида ҳалол ва соф виждонли бўлиш билан белгиланади. Чунки тадбиркор кўплаб шахслар билан турли муносабатда бўлади. Шунинг учун улар ҳалол ва соф виждонли бўлишлари лозим. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда бизнесни янада ривожлантиришга алохида эътибор берилмокда. Чунки шу орқали иқтисодий муносабатлар ривожлантирилмокда, қўшма корхоналар ва кичик корхоналар ташкил қилинмоқда. Бунга мисол сифатида дастлабки тадбиркорликни олайлик. Бу чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат соҳаларидаги тадбиркорлик бўлиб, натижада бозоримиз кўплаб моллар билан тўлдирилди. Ҳозирги пайтда ички бозоримиз барқарорлашиб турганлигида ҳам бизнеснинг ўрни борлигини изоҳлашга ҳожат йўқ. Бизнесмен учун энг муҳими тадбиркорликнинг шаклларини тўғри танлай билиш. Шундай қилинганда бизнес муносабатлари ривожланади ва барқарорлашади. Бу соҳанинг ривожланишида Президентнинг 1995 йил 5 январда имзо чеккан «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисвда»ги фармони муҳим аҳамиятга эга бўлди. Фармоннинг биринчи бандида таъкидланганидек, аввало давлат корхонаси билан хусусий корхоналарнинг мавқеи тенглаштирилди. Бу дегани - хусусий корхоналарга иккинчи даражали сифатда қарашларга чек қўйилди. Бизнес субъекти қайси фаолият тури билан шуғулланишидан қатьий назар, унинг аризаси олинган кундан бошлаб уч кун муддат ичида рўйхатдан ўтказилиб, рухсат берилиши мазкур Фармоннинг 2-бандида кўрсатилди. Бундан ташқари мамлакатимизда «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарма» (Бизнес фонд) ташкил этилганлиги ҳам тадбиркорлик фаолиятини бирмунча енгиллаштирди. Ушбу жамғарма иш бошламоқчи бўлган ва ёрдамга муҳтож тадбиркорларнинг банкдан қарз олишига ёрдам беради. Бунинг учун уни тадбиркорлик фаолиятининг келгусида қандай самара бериши ва яшаб турган жойида бунга имкониятлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этишлари зарур. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, мамлакатамизда ташкил этилган тадбиркорлик тизимини ривожлантириш учун барча зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу эса ўз навбатида товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни янада ривожлантириб боришга, шу асосда бозорни турли моллар билан тўлдиришга, нарх-навонинг арзонлашувига, аҳоли турмуш тарзининг яхшиланишига олиб келади. Download 186.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling