Бизнес ҳуқуқининг турдош ҳуқуқлар - фуқаролик, маъмурий ҳуқуқлардан фарқи.
Фукаролик ҳуқуқининг моҳияти ҳам товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан боғлиқ, аммо бу фаолият доимо фойда олишга қаратилмайди. Бизнес субъектлари фаолияти аксарият мустақил бўлиб, унинг ўз хоҳиши, истаги билан аниқланади.
Фуқаролик ҳуқуқи мулк ҳуқуки, битимлар, юридик шахслар, турли шартномалар, муаллифлик ва ворислик ҳуқуқлари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Бизнес ҳуқуқи эса тадбиркорнинг фаолиятини, яъни якка тартибдаги фаолият, ишчи кучи жалб этилган ҳолдаги хусусий тадбиркорлик, фуқаролар гурухи томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик, чет эл фуқароси ёки юридик шахслари иштирокидаги тадбиркорлик бўлиб, аксарият фойда (даромад) олишга каратилган булади. Шу сабабли тадбиркор ўз мулки, чет эл фуқароси мулки, давлат ва ташкилотлар мулкидан фойдаланиб тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиши мумкин.
Бизнес ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқидан шу жиҳатлари билан фарқланади.
Маъмурий ҳуқуқ бизнес ҳуқуқидан бутунлай фарқ қилади. Чунки маъмурий ҳуқуқ томонидан тартибга солинадиган муносабатлар ижро фармойиши билан боғлиқ бўлиб, бизнесдан бирмунча узоқрокда турадиган муносабатдир.
Бизнес муносабатларини амалга оширишда тадбиркор ёлланма меҳнатдан фойдаланиши ҳам мумкин. Лекин бу муносабатга меҳнат қонунчилиги тадбиқ этилади.
Бизнес фаолиятида ҳам меҳнат шартномаси тузилиб, у ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Бу ҳол бизнес соҳасидаги меҳнат шартномасини алоҳида ўрганиб чиқишни талаб этади.
Бизнес соҳасида ҳам молия муносабатлари мавжуд, аммо у молия ҳуқуқидан мутлақо фарқ қилади. Молия ҳуқуқининг моҳияти давлат даромадини сарфлаш ва даромад режасини ташкил этиш билан боғлиқ молия бюджетини тартибга солшпга қаратилтан фаолият хисобланади. Бизнес товар айирбошлаш жараёнини узлуксиз давом эттиришда даромад манбаидан фойдаланади.
III. БОБ. Бизнес ҳуқуқи субъектлари.
Режа:
3.1. Бизнес ҳуқуқи субъектлари тушунчаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |