Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

 
ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР 
Маркетинг стратегияси фирма имкониятларининг бозордаги ҳолатга 
мувофиқлаштириш, қўйилган мақсадларга эришишнинг комплекс 
воситаларини белгилашдан иборат. Америкалик етук иқтисодчи олим 
И.Ансоффнинг фикрича, стратегия ўз моҳияти ва жиҳатидан 
ташкилотнинг ўз фаолиятида қарор қабул қилиш жараёнида қўллаш учун 
мавжуд бўлган қоидалар мажмуига айтилади. 
Маркетинг стратегиясининг бир неча турлари мавжуд. Булар 
қуйидагилардир: 

ривожланишнинг асосий стратегиялари

ўсиш стратегиялари; 

рақобатчилик стратегиялари; 

сегментлаш стратегиялари ва ҳоказо. 
Стратегик режалаштириш - бу корхонани истиқболда қуриш, 
корхонанинг иқтисодиетида, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги 
ўрни,ролини билиш ва янги даражага эришиш йўллари, воситаларини 
ишлаб чиқишдир. Стратегик режалаштиришда аниқ ҳисобланган 
кўрсаткичлар бўлмайди, балки турли башоратлар асосида мўлжаллар, 
келгусига назар ташлашдан иборатдир 
Корхонанинг тактик режаси стратегик режасининг бир қисми бўлиб, 
унга қўйилган мақсадларга эришишнинг воситалари, усуллари 
аниқланади. Тактик режаларда умумий сотиш режаси, ҳар бир товар 
гуруҳи бўйича таъминот ва сотиш режаси, даромадлар режаси, ҳаражатлар 
режаси, фойда режаси, савдо учун зарур жиҳозлар, асбоб-ускуналар 
билан таъминланиш режаси, бозорнинг ҳозирги ҳолатига баҳо бериш, 
корхона имкониятлари ва хавф-хатарлари ифодаланади. 
Маркетинг назоратининг 3 хил тури мавжуд: 


161
1. Йиллик режани бажарилишини назорат қилиш; 
2. Фойдага эришганликни назорат қилиш; 
3. Стратегик назорат. 
Йиллик режани назорат қилишдан мақсад мўлжалланган натижаларга 
эришишга ишонишдир. Бунда сотиш имкониятлари таҳлили, бозордаги 
хисса таҳлили, маркетинг ҳаражатлари билан маҳсулот сотиш Ўртасидаги 
нисбий таҳлиллар, мижозларнинг муносабатини кўзатиш каби назорат 
усулларидан кенг фойдаланилади. 
Фойдага эришганликни назорат қилишни мақсади фирма нима 
ҳисобига даромад топаётганлигини ва қайси ўринларда йўқотаётганлигини 
аниқлашдан иборат. 
Стратегик назоратнинг мақсади эса ҳақиқатдан ҳам фирма ўзидаги 
маркетинг имкониятларининг энг яхшиларидан фойдаланаяптими ёки 
йўқми эканлиги аниқланади. 
Маркетинг дастури кенгроқ маънода эса корхона имкониятларини 
бозор талабларига мослаштиришга йўналтирилган таҳлил, режалаштириш 
ва назорат қилиш жараёни деб қаралади. Маркетинг дастурлари қисқа 
муддатли(бир йилгача), ўрта муддатли (5 йилгача) ва ўзоқ муддатли (10 
йилгача ва ундан кўпроқ) бўлади. Улар умумий шаклда ёки корхонанинг 
махсус фаолиятларига мўлжалланган бўлиши мумкин. 
Худди шундай дастурни намунавий тузилиши қуйидаги бўлимларни 
ўз ичига олади: 
• мақсадли бозор (сегмент)ни ривожланишини башорат қилиш; 
• мақсадли бозорга нисбатан фирманинг умумий стратегияси; 
• товар сиёсати; 
• коммуникация сиёсати; 
• сотиш сиёсати; 
• нарх сиёсати; 
• маркетинг комплексини амалга ошириш учун ҳаражатларни 
молиялаштириш манбалари ва бюджет; 


162
• дастурнинг амалга оширилишини назорат қилиш. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling