2
1.
УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
1.1. Тизимнинг тўлиқ номи ва унинг шартли белгиланиши
Тўлиқ номи: Олий таълим муассасалари талабалари тўғрисидаги
маълумотлар базаси
Домен: talaba.edu.uz
1.2. Тизимни ишлаб чиқиш учун асос
Ушбу лойиҳани ишлаб чиқиш учун қуйидаги маъёрий-ҳуқуқий ҳужжат
асос бўлиб ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15
февралдаги
“Давлат хизматлари кўрсатиш миллий
тизимини янада комплекс
ривожлантириш чоралари ҳақида”ги ПҚ-4193-сонли қарори.
2.
ТИЗИМНИНГ ВАЗИФАСИ ВА УНИ ИШЛАБ ЧИҚИШДАН
МАҚСАДЛАР
2.1. Тизимнинг мақсади
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
таълим
тизимида
ахборот-
коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда
олий таълим
муассасалари(кейинги ўринларда - ОТМ) талабалари тўғрисидаги
маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек ОТМларда 2020 йил январ
ойидан бошлаб ўқиш жойидан маълумотнома беришни бекор қилиш.
2.2. Ташкилий талаблар
Талабалар маълумотлари базасинин жорий этиш учун қуйидаги
ташкилий масалаларни амалга ошириш талаб этилади:
Тизимни жорий этиш ва ундан фойдаланиш ҳамда назорат қилиш
бўйича масъул раҳбарни белгилаш (ОТМ проректори);
Тизимни бошқариш учун масъул техник
мутахассисни белгилаш
(тизим
администратори,
Олий
таълим
муассасасининг
ахборот
технологиялари маркази ходими);
Тизимни жорий этиш бўйича ташкилий ишларни бажариш ҳамда
гуруҳ мураббийлари томонидан киритиладиган талабалар тўғрисидаги
маълумотларни ўз вақтида сифатли киритилишини таъминлаш (ОТМлардаги
факультет декани);
Гуруҳ талабалари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тўғри ва
сифатли киритиш ҳамда янгилаш (Гуруҳ мураббийлари);
ОТМлар томонидан тизимга киритилган маълумотларни ўз вақтида
тўғри ва сифатли киритиб борилиши устидан назорат ўрнатиш. (Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасаларини
ташкилий-методик таъминлаш бош бошқармаси, Ўқув жараёнига ахборот-
коммуникация технологияларини жорий этиш бошқармаси).