Курс лойиҳасининг ҳимояси ва баҳолаш мезони
“Қурилиш конструкциялари” кафедрасида тасдиқланган курс лойиҳасининг ҳимояси ва баҳолаш мезони қуйидагича:
Ҳисоб тушунтириш хатидаги ҳисоб-китоб ишларини баҳолаш– 30 балл;
График чизма қисми – 40 балл;
Талабанинг курс лойиҳа ҳимояси – 30 балл.
Жами – 100 балл.
Ҳисоб тушунтириш хатидаги ҳисоб-китоб ишларини баҳолаш мезони қуйидагиларни ўз ичига олади:
Конструктив элементлар, тугунлар ва деталларнинг ҳисоб ишлари тўлиқ бажарилганлиги;
ҳисоб ишларининг маълум қисмларини бажарилишида камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда курс иши нуқсонли ҳисобланади;
Ҳисоб тушунтириш хатининг ҳисоб ишларига изоҳ берилиб, график схемалар билан бойитилиши керак.
Курс лойиҳасининг график қисмини баҳолаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Талабанинг курс лойиҳасини бахолашда график ва хисоб қисмларидан камида 55% ўзлаштириш билан курс лойиҳа иши ҳимоясига киритилади.
Курс лойиҳасини ҳимоясини бахолашда талаба бажарган ҳисоб ва график кисмлари бўйича ҳисобот беради.
Лойиҳа ҳимоясининг жами баҳоси:
«аъло» (86-100%) – 25,8...30 балл;
«яхши» (71-85%) – 21,3...25,5 балл;
«қониқарли» (55-70%) – 16,5...21 балл;
«қониқарсиз» (55% дан кам) –16,5 баллдан кам.
Агар талаба белгиланган баллни тўплай олмаса қайта тайёрланиб курс лойиҳасини қайта ҳимоя қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |