Қўнғирот қабиласи. Бунинг катта аймоқлари беш тармоқ бўлиб, биринчиси: Қонжиғали. У 14 тармоқдан иборат: Ўрис, Қорақурсоқ, Чўллик, Қуён, Қулдовли, Милтек, Кўртўғи, Гала, Тўпқора, Қорабўз, Нўғой, Билгалик, Дўсталик. Иккинчиси: Уюнли аймоғи. 9 тармоқдан иборат: Оқ тана, Қора Чуран, Туркман, Қувуқ, Бешбола, Қорақалпоқ, Қажай, Хўжабача. Учинчиси — Қўштамғали аймоғи 9 тармоқдир: Қўлоби, Бармоқ, Гўжахўр, Кўл-Чубурғон, Қарақалпоқ, Қўштамғали, Сафарбиз, Дилбари, Жачақли. Тўртинчиси — Оқтамғали аймоғи 7 тармоқдир: Тортувли, Оғамайли, Ишиқоли, Қозонжили, Ўйкули, Бўкачли, Қиюғали; Бешинчиси— Қир аймоғи беш тармоқдир: Гузили, Кўсавли, Терс, Балиқли, Қуба.
Қўнғиротнинг бутун уруғи шуъбалари-тармоқлари Амударё ҳавзасида, Бухоронинг Ғузор, Шеробод, Қўрғонтепа вилоятларида бўладилар. Бухорода кўчманчи умр кечирадилар. Хоразмдагилар эса ўтроқдирлар.
Найман қабиласи, бунинг аймоғи учта: Қўштамғали, Увақтамғали, Садир. Хоразм ва Самарқанд атрофида бўладилар.
Кенагас беш аймоқдан иборатдир: Қаюрасали, Қароқли, Очамайли, Жикқут, Абоқли. Булар Хива ва Шаҳрисабз атрофида бўладилар.
Манғит, уч аймоқдан иборатдир: Тўқ манғит, Оқ манғит, Қора манғит. Булар Хива ва Қарши атрофида бўладилар.
Туёқли. Самарқанд ва Каттақўрғон туманларида бўладилар.
Мўйтан. Самарқанд ва Каттақўрғон туманларида бўладилар.
Сарой. Шаҳрисабз, Яккабоғ ҳудудида ўрнашган.
Борин. Фарғона вилояти ва Каттақўрғон туманида яшайдилар.
Хитой. 10. Қипчоқ. Самарқанд, Каттақўрғон туманларининг муҳим жойларини эгаллаганлар. Хива ва Фарғонада булар озчиликни ташкил қиладилар.
Минг. Самарқанд, Панжакент, Жиззах тарафларида ва Фарғонада бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |