Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Термиз давлат университети Иқтисодиёт факултети


Download 0.79 Mb.
bet10/21
Sana20.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1631880
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
Qahhorov Hojiakbar 519 moliya sirtqi

12-МОДДА.
ЯКУНИЙ ХОЛАТ.
12.1. Ушбу Низомда тартибга солинмаган хукукий муносабатлар, Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган хамда кушимча масъулиятли Жамиятлар тугрисида»ги Конунига асосан ва бошка хукукий хужжатларга асосан тартибга солинади.
ТАШКИЛОТ ТУЗИЛМАСИ

« MAKEDON SAVDO ISHLAB CHIQARISH» МЧЖнинг асосий мақсади: Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши, фойда олиш ҳамда меҳнат жамоасининг ижтимоий иқтисодий,моддий манфаатдорлигини оширишдан иборатдир.


Шу билан бирга « MAKEDON SAVDO ISHLAB CHIQARISH» МЧЖнинг асосий вазифасига Ўзбексистон Республикаси бюджети томонидан молиялаштирилган қурилиш обектларида маблағларнинг мақсадли сарфланганлигини аниқлаш, обектларнинг қурилиш жараёнида хато ва камчиликларини бартараф этиш каби хизматларни кўрсатиши мумкин.
Таъсис шартномаси.
Амалиётда корхона фақат Низом ёки фақат таъсис шартномаси асосида, шунингдек, бир вақтнинг ўзида Низом ва таъсис шартномасига асосан фаолият юритиш ҳоллари мавжуд.
Шуни қайд қилиб ўтиш керакки, корхонанинг (ҳуқуқий шахснинг) таъсис шартномаси келишув асосида тузилади, Низом эса муассис (муассислар) томонидан тасдиқланади. Битта таъсисчи томонидан тузилган ҳуқуқий шахс шу таъсисчи томонидан тасдиқланган Низом асосида фаолият юритади.
Корхона Низоми асосий таъсис ҳужжати бўлиб, унда корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи ва манзилгоҳи, Низом жамғармасининг миқдори, даромадларининг таркиби ва тақсимланиш тартиби ҳамда корхона фондларини ташкил қилиш тартиби, корхонани тугатиш ва қайта ташкил қилиш тартиби кўрсатилиши шарт. Бошқача қилиб айтганда, корхона Низоми унинг ҳуқуқий мақомини, ҳуқуқ ва мажбуриятиларини белгилаб беради.
Низомда шунингдек, корхона фаолият кўрсатувчи соҳа ва тармоқ, атроф-муҳит ва одамлар соғлиғини муҳофаза қилиш кафолати, бошқарув шакли, ҳисобга олиш ва ҳисобот тизими ҳам акс эттирилиши лозим.
Корхона мулкини шакллантириш ва ундан фойдаланиш Низом ва Таъсис шартномасининг муҳим қисми ҳисобланади. “Корхоналар тўғрисида” ги қонунга асосан қуйидагилар корхона мулкини шакллантиришнинг манбалари ҳисобланади:

  • муассисларнинг пул ва моддий кўринишдаги бадаллари;

  • маҳсулот (иш, хизмат) сотишдан ва бошқа турдаги фаолиятдан олинган даромадлар;

  • қимматбаҳо қоғозлардан олинган даромадлар;

  • банклар ва бошқа кредиторлардан олинган кредитлар;

  • бюджетдан олинувчи маблағлар (дотация), капитал қўйилмалар;

  • корхона, ташкилот ва фуқароларнинг беғараз ва хайрия бадаллари, шунингдек, алмашиш, мерос ва совға тариқасида олинувчи мулк;

  • қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling