Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти


Download 1.13 Mb.
bet60/86
Sana10.10.2020
Hajmi1.13 Mb.
#133200
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   86
Bog'liq
2 5399990994609373836

ионли оқим модули деб аталади, уни қуйидаги ифодалар билан ҳисоблаш мумкин:

ёки ,

ифодалардаги ­дарё ҳавзасининг майдони (км2), ­сувнинг оқим модули (л/скм2), ­ҳисоблаш давридаги минерал­лашув даражасининг ўртача қиймати (мг/л). Ионли оқим модули тонна/км2йил, тонна/км2ой катталиклар билан ифодаланади.

Баён этилган йўл билан органик моддалар, биоген эле­ментлар оқими кўрсаткичларини ҳам ҳисоблаш мумкин.

Ионли оқим миқдори ва унинг йил ичида тақсимланиши дарёнинг сувлилиги ва минераллашув даражасига боғлиқ. Шу туфайли бир хил шароитда энг кўп ионли оқим миқдори энг йирик ва серсув дарёларга тўғри келади.

Шу билан бир қаторда сув оқими миқдори бир хил бўлган дарёларнинг қурғоқчил ҳудудларда жойлашганларида ионли оқим миқдори катта бўлади. Масалан, Амударё (63 км3) ва Индигирка (58 км3) дарёларининг ўртача йиллик оқими ҳажмлари деярли бир хил, лекин Амударёнинг ионли оқими Индигиркага нисбатан 12 марта кўпроқдир.



Ионли оқим модули тоғ дарёларида текислик дарёларига нисбатан катта бўлади. Масалан, тоғ дарёлари ҳисобланган Риони (Кав­каз) дарёсида ионли оқим модули 146 т/км2йил ёки Амударёда 85 т/км2йил га тенг бўлса, текислик дарёлари ҳисобланган Шимолий Двина дарёсида бор­йўғи 2,94 т/км2йил ёки Нева дарёсида 10,4 т/ км2йил га тенг.

Ионли оқим ҳажми ()нинг йил давомида тақсимланиши сув оқимининг тақсимланишига ўхшашдир. Унинг энг кўп миқ­дори тўлинсув даврига тўғри келади. Бу даврда минерал­лашув даражаси кичик бўлса ҳам, кўп сув билан нисбатан кўп миқдорда эриган моддалар олиб кетилади

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling