Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти


Ионли оқим ҳажми ва оқим модулининг


Download 1.13 Mb.
bet64/86
Sana10.10.2020
Hajmi1.13 Mb.
#133200
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   86
Bog'liq
2 5399990994609373836

4. Ионли оқим ҳажми ва оқим модулининг йил ичида тақсимланиш графигини чизиш. Ушбу графикни чизишда 4.2-жадвалда келтирилган WU, 103 т, MU, т/км2 қийматларидан фойдаланамиз. График 4.1-расмда келтирилди.

4.1. Ионли оқим ҳажми ва оқим модулининг йил ичида

ойлар бўйича тақсимланиши


  1. Ҳисоблашлар натижалари таҳлили.

Ушбу амалий машғулотда Чирчиқ дарёси сувининг ионли оқимининг қуйидаги кўрсаткичлари аниқланди:

Асосий ҳисоблашлар натижалари махсус тайёрланган 6.2-жадвалда жамланди. Ушбу жадвал маълумотлари асосида ионли оқим ҳажми ва оқим модулининг йил ичида тақсимланиш графигини чизилди.

Албатта, бажарилган ишнинг таҳлилий баённомаси юқорида келтирилган фикрлар асосида тўлароқ ёритилиши лозим.



5. Сувнинг сифатини ирригация мақсадларида

баҳолаш (5 - амалий машғулот)



Ишнинг мақсади
Мазкур амалий машғулотни бажаришдан кўзда тутилган асосий мақсад дарё сувнинг сифатини ирригация мақсадлари учун баҳолашни ўрганишдан иборат.

Ишнинг назарий асослари

Ирригация мақсадлари учун сувнинг яроқлилигини баҳолашда аниқ меъёрни белгилаш қийин. Чунки сувнинг сифатидан ташқари суғориладиган ерларнинг тупроқ - грунт хусусиятлари, гидрогеологик шароитларини ҳам ҳисобга олиш зарур бўлади. Сувнинг суғориш ишларида яроқлилигини баҳолаш учун унинг яроқлилигини баҳолаш мезони сифатида ирригацион коэффициент кўрсаткичи келтирилган. Бундай ирригацион коэффициентини ҳисоблаш усуллари И.Н.Антипов-Каратаев ва Г.М.Кадер, М.Ф.Буданов, А.В.Можайко, Т.К.Воротник, Х.Стеблерлар томонидан тавсия этилган [20]. Қуйида ана шу усуллар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Тадқиқотчилардан И.Н.Антипов-Каратаев ва Г.М.Кадерлар сувнинг суғориш ишларига яроқлилигини баҳолаш мезони сифитида ионли алмашиниш кўрсаткичларидан фойдаланишни тавсия этади. Ушбу кўрсаткич қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:



бу ерда: Ca2+, Мg2+, Na+- сувдаги катионлар миқдорининг эквивалент қийматлари; ∑u-умумий минераллашув даражаси, г/л. Агар К1 ≤ 1,0 бўлса, сув суғоришга яроқли, аксинча, К1 >1,0 бўлса, суғоришга яроқсиз бўлади.


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling