Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети «Тасдиқланди»
Download 163,5 Kb.
|
4 курс Ривожланиш Стратегияси ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ 2021 2022 ўқув йили
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жами соат 52
- 3. Амалий машғулотлар 2- жадвал
- 4. Мустақил таълим 3-жадвал
- Жами соат 48 5. Фан бўйича талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилиш меъзонлари
- Мустақил таълим мавзулари 2
- 6. Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда ахборот манбаалари Асосий адабиётлар
Маъруза машғулотлари мультимедиа қурулмалари билан жиҳозланган аудиторияда академик гуруҳлар оқими учун ўтилади. 3. Амалий машғулотлар 2- жадвал
Амалий машғулотлар мультимедиа қурулмалари билан жиҳозланган аудиторияда ҳар бир академик гуруҳларга алоҳида ўтилади. Машғулотлар фаол ва интерфаол усуллар ёрдамида ўтилади, “Кейс-стади” технологияси ишлатилади, кейслар мазмуни ўқитувчи томонидан белгиланади. Кўргазмали материаллар ва ахборотлар мультимедиа қурулмалари ёрдамида узатилади. 4. Мустақил таълим 3-жадвал
5. Фан бўйича талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилиш меъзонлари Фан бўйича талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги Низом” талабларига асосан амалга оширилади. Талабанинг амалий, семинар, лаборатория машғулотлари ва мустақил таълим топшириқларини бажариши, шунингдек унинг ушбу машғулотлардаги фаоллиги фан ўқитувчиси томонидан баҳолаб борилади. Талабалар билимини баҳолаш 5 баҳолик тизимда назарда тутилган мезонлар асосида амалга оширилади. Талабани оралиқ назорат тури бўйича баҳолашда, унинг ўқув машғулотлари давомида олган баҳолари инобатга олинади. Талабалар билимини назорат қилиш оралиқ ва якуний назорат турларини ўтказиш орқали амалга оширилади. Оралиқ назорат семестр давомида ишчи фан дастурининг тегишли бўлими тугагандан кейин талабанинг билим ва амалий кўникмаларини баҳолаш мақсадида ўқув машғулотлари давомида ўтказилади. Оралиқ назорат тури ҳар бир фан бўйича фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда 2 мартагача ўтказилиши мумкин. Талабаларнинг билими қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
Талаба тегишли фан бўйича якуний назорат тури ўтказиладиган муддатга қадар оралиқ назорат турини топширган бўлишлари шарт. Оралиқ назорат турини топширмаган, шунингдек ушбу назорат тури бўйича «2» (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланган талаба якуний назорат турига киритилмайди. Якуний назорат турига кирмаган ёки киритилмаган, шунингдек ушбу назорат тури бўйича «2» (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланган талаба академик қарздор ҳисобланади. Талабанинг билимини баҳолаш ёзма иш шаклида ўтказилган бўлса, бунда профессор-ўқитувчи талабаларнинг натижаларини 3 кундан кўп бўлмаган муддатда журналга қайд этиши лозим. Назорат тури бўйича талабанинг билими «3» (қониқарли) ёки «4» (яхши) ёхуд «5» (аъло) баҳо билан баҳоланганда, назорат турини қайта топширишга йўл қўйилмайди. Талаба фан бўйича баҳолаш натижасидан норози бўлган тақдирда, баҳолаш натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида апелляция бериши мумкин. Талаба томонидан берилган апелляция Апелляция комиссияси томонидан 2 кун ичида кўриб чиқилилади ҳамда хулоса эълон қилинади. Талабанинг апелляциясини кўриб чиқишда талаба иштирок этиш ҳуқуқига эга. Тегишли ўқув йили якуни бўйича ишчи ўқув режадаги фанлар бўйича «3» (қониқарли) ёки «4» (яхши) ёхуд «5» (аъло) баҳо билан баҳоланган талаба олий таълим муассасаси ректорининг буйруғига асосан кейинги курсга ўтказилади. 6. Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда ахборот манбаалари Асосий адабиётлар Susan Park, Jonathan R. Strand. Global Economic Governance and the Development Practices of the Multilateral Development Banks (RIPE Series in Global Political Economy) 1st Edition Routledge, 2015. (Ушбу китоб университет АРМда ПДФ вариантда мавжуд). Dicken, P. Global Shift. Transforming the World Economy. – 7th ed. SAGE Publications Ltd, 2015. (Ушбу китоб университет АРМда ПДФ вариантда мавжуд). O‘zbekistonning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish strategiyasi, Darslik. S.A.Abdullayev, B.D.Xajiyev, Q.Q.Mambetjanov. - Т.: «Barkamol fayz media», 2018. - 424 bet (Ушбу китоб университет АРМда ПДФ вариантда мавжуд). Қўшимча адабиётлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида ”ги 2022 йил 28 январдаги ПФ 60 сонли Фармони. lex.uz (Ушбу китоб университет АРМда ПДФ вариантда мавжуд). Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи. – Тошкент: Ўзбекистон, 2016. 56 б. (Ушбу китоб университет АРМда ПДФ вариантда мавжуд). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4300 – сон қарори. lex.uz Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4160 –сон қарори. lex.uz Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5598-сон Фармони. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 06/18/5598/2313-сон) Мирзиёев Ш.М. “2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси”. // Халқ сўзи. 2018 йил 29 декабрь. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2017. – 48 б Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2017. – 488 б. Xodiyev B.Yu., Shodmonov Sh.Sh. Iqtisodiyot nazariyasi. Darslik. – T.: “Barkamol fayz media”, 2018. – 783 bet; (Ушбу китоб университет АРМда ПДФ вариантда мавжуд). A.V.Tadjibayeva D.A., Xajibakiev Sh.X. Jahon iqtisodiyoti va xalqaro iqtisodiy munosabatlar. – Toshkent.: Baktria press, 2015. -584 b. (Ушбу китоб университет АРМда ПДФ вариантда мавжуд). Интернет сайтлари www.gov.uz – Ўзбекистон Республикаси хукумат портали. www.lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. www.ereport.ru - Обзорная информация по мировой экономике www.stplan.ru - экономика и управление www.catback.ru - научные статьи и учебные материалы по экономике. 1 Мустақил таълимни ташкил этиш “Иқтисодий ривожланиш стратегияси” фанидан талабалар мустақил таълимини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган услубий кўрсатма асосида амалга оширилади. 2 Мустақил таълимни ташкил этиш «Иқтисодий ривожланиш стратегияси» фанидан талабалар мустақил таълимини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган услубий кўрсатма асосида амалга оширилади. Download 163,5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling