Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Кўчмас мулк объектларининг хусусиятлари
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўчмас мулк объекти
- 3.2-расм. Кўчмас мулк объектларининг мохиятига кўра тавсифи
2. Кўчмас мулк объектларининг хусусиятлари ва белгилари. Иқтисодиѐт нуқтаи назаридан кўчмас мулк объектига манфаат ва даромад манбаи сифатида қараш мумкин (3.2-расм). Ижтимоий талаб Иктисодий талаб Кўчмас мулк объекти Манфаат Даромад манбаи Асосий тавсифлар Киймат Нарх Юридик хукуклар тўплами Талаб ва таклиф кўрсаткичлари Ишлаб чикариш воситалари Фойдалилик Юридик хукуклар тўплами Инсон мавқейи тавсифлари 3.2-расм. Кўчмас мулк объектларининг мохиятига кўра тавсифи Манфаат тушунчасига иқтисодиѐт назариясида истеъмолчи талабини қониқтира оладиган (фаровонлик даражасини ошира оладиган) ҳар бир истеъмолчи танлови объекти деб қаралади. Предметлар билан биргаликда ҳаракатлар ҳам манфаат сифатида хизмат қилиши мумкин (бу ҳолда, кўчмас мулк объектлари ва кўчмас мулк бозорида кўрсатиладиган хизматлар тушунилади). Шуни таҳкидлаш лозимки, бунда моддий ва номоддий характерга эга манфаатлар орасида ҳеч қандай фарқлар ажратилмайди. 19 Кўчмас мулк объектларининг моҳиятини аниқловчи кўрсаткичлар умумий ва маълум объектга тегишли бўлган турларга бўлинади. Масалан, ер қишлоқ жойларда инсонларнинг яшашларини ва миллатнинг ижтимоий-ҳудудий ривожланишини таҳминловчи манфаат бўлиб хизмат қилади. Даромад манбаи бўлган ер-қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг асоси, мустақил мураккаб (қурилган бинолар, иншоотлар ва ҳ.к.лар билан иқтисодий алоқада) инвестициялаш объекти, миллий бойликнинг бир қисми, солиққа тортиш объекти, табиат бойликлари манбаи (кўчмас мулк объектлари орасида ягона) ҳисобланади. Кўчмас мулкнинг турар жой объектлари даромаднинг туғри ва эгри манбаи сифатида қаралиши мумкин. Олди-сотди объекти сифатида турар жой даромаднинг тўғридан-тўғри манбаи бўлиб ҳисобланади, турар жой қурилиши эса: қурилиш материаллари саноати, лойиҳалаш фаолияти, инфратузилма объектлари қурилиши, савдо корхоналари, йўллар қурилиши, шаҳар транспортларининг ривожланишига илҳомлантирувчи ва кўмаклашувчи эгри даромадлар манбаидир. Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши тарихи давомида турар жойга манфаат ва даромад манбаи сифатида қараш турлича бўлган. Совет даврида турар жой даромад манбаи бўлиб ҳисобланмаган. У тўлалигича давлат мулки таркибига кириб, давлат тақсимоти ва қайта тақсимоти орқали ижтимоий истеҳмол объекти бўлиб хизмат қилган. Кўчмас мулк объектига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш орқали олинган даромад у билан боғлиқ харажатлар ва таваккалчилик ―юки‖ билан бевосита боғлиқдир. Ўзига қарашли мол-мулкни сақлаш, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулкдор зиммасидадир. 10 Мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ѐки бузилиш ҳавфи, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулк эгасининг зиммасидадир. 11 Мулкнинг бехосдан барбод бўлиши ѐки бузилиши таваккалчилигини бошқа шахсларга юклатиш, мулк эгасининг улар билан тузган шартномалари орқали (масалан, аниқ ижара шартномаси шартлари орқали), ҳамда Қонунда белгиланган шартларда (хусусан, бундай таваккалчилик васий сифатида қарамоғидаги мулк эгасининг кўчмас мулк объекти бошқарувчиси бўлган, ҳамда хўжалик юритиш ҳуқуқи субҳекти сифатидаги унитар корхонага юклатилганда) амалга оширилиши мумкин. Таркибий қисми сифатида ер участкасига эга бўлган барча сунъий қурилишлар (кўчмас мулк объектлари) уларни ер билан боғлиқ бўлмаган объектлардан фарқлаш имконини берувчи белгиларга эга (5.расм): 1. Стационарлик, муқимлик, қўзғалмаслик-бу белгилар кўчмас мулк объектининг ер билан мустаҳкам жисмоний боғлиқликни ва келажакда фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келтирувчи жисмоний тугатмасдан туриб ва шикастланишларсиз бўшлиқда ҳаракатланмаслигини ифодалайди. 2. Моддийлик-кўчмас мулк объекти доимо натурал-жисм ва қиймат шаклларида харакат қилади. Кўчмас мулк объектининг жисмоний тавсифлари унинг ўлчамлари ва шакли, ноқулайликлари ва хавф-ҳатар, атроф-муҳит, келиш йўллари, коммунал хизматлар, ер усти ва ости қатламлари, ландшафт ва ҳ.к.лар ҳақидаги маълумотларни қамраб олади. Бу тавсифлар йиғиндиси кўчмас мулк объекти қийматининг асосини ташкил қилувчи объектнинг жисмоний фойдалилигини кўрсатади. Аммо, фойдалилик ўзича қийматни белгиламайди. Ҳар бир жисмоний объект яроқлилик ва чегараланган таклиф каби тавсифлар билан бирга аниқ қийматга эга. Чегараланган таклиф асосида қийматнинг ошиши кузатилади. Ижтимоий талаблар ва меҳѐрлар, иқтисодий фаолият, қонунлар, ҳукумат қарорлари ва ҳаракатлари, табиий кучлар инсонларнинг ҳулқига таъсир қилади ва бу билан кўчмас мулк объекти қийматининг ўзгаришини белгилаб беради. 10 ЎзР ФК 174-модда. 2 ЎзР ФК 175-модда. 20 3. Кўчмас мулк объектларининг умрбоқийлиги қимматбаҳо тошлар ва ноѐб металлардан ишланган буюмлардан ташқари, деярли, барча бошқа маҳсулотларнинг ҳаѐти давридан узоқроқдир. Мисол учун, Ўзбекистоннинг амалдаги шаҳарсозлик меҳѐрлари ва қоидалари (ШНК)га асосан, асосий конструкциялари (пойдевор, таянч деворлар, том ва қаватлар ораси ѐпмалари) нинг материалига қараб турар жой биноларининг меҳѐрий хизмат қилиш муддатлари 15 йилдан 150 йилгача бўлган 6 гуруҳга бўлинади. Ер айланишининг давомийлиги уни тўғри қўллаганда чексиздир, аммо нотўғри қўллашдаги хатоликлар қайтариб бўлмас йўқотишларга олиб келади. Кўчмас мулк объектларининг асосий белгиларидан ташқари, уларнинг турларига қараб хусусий (хос) белгиларни ажратиш мумкин. Бу хос булгиларни шу кўчмас мулкка тегишли бўлган аниқ кўрсаткичлар орқали аниқланади. (3.3-расм). Айнан иккита бир хил хонадон, иккита бир хил алоҳида ҳовли ѐки қурилиш деб айтиш мумкин эмас, чунки уларда албатта бошқа кўчмас мулк объектларига, инфратузилмага ва қолаверса, ер шари қутубларига нисбатан жойлашишида фарқлар мавжуд бўлади, бу эса ҳар бир кўчмас мулк объектининг турличалиги, ўзига хос ноѐблиги ва бетакрорлигидан далолат беради. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling