Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
“бўлинмас” деб ҳисобланади: уни сотиш, гаровга қўйиш ѐки шерикларнинг розилигисиз
бошқариш мумкин эмас. Бундай шерикчиликдаги мулк алоҳида мулкдорларнинг талабига кўра бўлинмайди. Шерикчилик асосида эгаликда бўлган кўчмас мулк мулкдорининг улуши унинг кўп хонадонли уйда жойлашган индивидуал мулкининг ажралмас қисми ҳисобланади ва шу улуш мулкдорнинг индивидуал мулкидан ажратилган ҳолда бошқа шахсга ўтказиб берилмайди. Бошқача қлиб айтганда, умумий мулкка бўлган улушли эгалик ҳуқуқи доимо турар жойга бўлган эгалик ҳуқуқига бевосита боғлиқ бўлади. Шундай қилиб, кўп хонадонли уйда жойлашган турар жойга бўлган эгалик ва умумий мулкка бўлган улушли эгалик ҳуқуқлари турар жойнинг ҳуқуқий даражасини тавсифлайди. Кўп хонадонли уйнинг концепциясида фақатгина мулк шакллари эмас, балки мулкдорларнинг ҳуқуқлари (шартлари ва чекловлари) ҳам белгиланади. Моҳиятан, кўп хонадонли уйда умумий мулкдан фойдаланиш ва унга бўлган эгалик ҳуқуқлари чегараланади. Мулкдор умумий мулкдан ўз улушини ажратган ҳолда, ўзининг эгалик ҳуқуқи бўлган мулкидан алоҳида тартибда бошқа шахсга ўтказиш каби ҳаракатларни амалга ошириши мумкин эмас. 25 Бундай чекловларнинг қўйилиши табиий ҳол. Кўп хонадонли уйда жойлашган кўчмас мулк - мулкдорларнинг мулк эксплуатацияси масалаларидаги бевосита ўзаро алоқадорликлари вужудга келишининг манбаига айланади. Бу хусусан, умумий мулк, умумий фойдаланиш жойлари ва муҳандислик – техника ускуналарига ҳам тегишлидир. Масалан, шерикчилик эгалигидаги мулкни таҳмирлаш ва унга қанча маблағ ажратиш каби масалалар ҳақида алоҳида мулкдор нуқтаи назаридан қарор қабул қилинмайди. б) тижорат – офислар, ресторанлар, дўконлар, мехмонхоналар, ижара учун гаражлар, омборхоналар, бино ва иншоотлар, мулк мажмуаси сифатидаги корхоналар; в) жамоат (махсус) бино ва иншоотлари 13 : даволаш – сағломлаштириш (касалхоналар, поликлиникалар, қариялар ва болалар уйлари, сиҳатгоҳлар, спорт мажмуалари ва ҳ.к.): таҳлим – тарбия (мактабгача таҳлим муассасалари, мактаблар, лицейлар, коллежлар, институт-университетлар, болалар ижодиѐт уйлари ва ҳ.к.); маданий – оқартув (музейлар, кўргазма мажмуалари, маданият ва дам олиш боғлари, маданият уйлари ва театрлар, цирклар, планетарийлар, ҳайвонот боғлари, ботаника боғлари ва ҳ.к.); махсус бино ва иншоотлар – маҳмурий (милиция, суд, прокуратура, ҳокимият органлари), ҳайкаллар, меҳморий иншоотлар, вокзаллар, портлар ва ҳ.к.; г) муҳандислик иншоотлари – суғориш иншоотлари, дренаж ва ҳ.к. Бу гуруҳларнинг ҳар бирини турли хил типологик мезонларга таянган ҳолдаги тақсимот асосида кичик гуруҳларга ажратиш мумкин. Сунъий объектлар қонунан кўчмас мулк деб аталади, лекин мазкур тоифага тегишли объектлар табиий кўчмас мулкларга таянади. Сунъий объектлар тўлиқ қурилиши ва эксплуатацияга тайѐр бўлиши, реконструкция ѐки капитал таҳмирлашни талаб қилиши, ҳамда қурилиши тугалланмаган объектлар тоифасига кириши мумкин (3.6-расм). Қурилиши тугалланмаган объектларга эксплуатацияга қабул қилиш тўғрисида ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмаган объектлар киради. Қурилиши тугалланмаган объектларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: қурилиш ишлари олиб борилаѐтган объектлар ва қурилиш ишлари тўхтатилган объектлар. Амалдаги тартибга кўра қуйидагилар фарқланади: объектнинг консервация қилиниши ва қурилишнинг бутунлай тўхтатилиши. Қурилишнинг тўхтатилиши ҳақида буюртмачи қарор қилади. Бунда консервация ѐки қурилишнинг бутунлай тўхтатилиши сабаблари кўрсатилади. Консервация ҳолатида қурилишнинг тўхтатилишида (муддатли тўхтатиш) муддати, шартлари, қурилишни консервацияга тайѐрловчи ва қурилган объектларнинг сақланишига жавобгар бўлган ташкилот номи аниқланади. Агар қурилиш бутунлай тўхтатилса, у ҳолда қурилган объектлар ѐки уларнинг қисмларини, монтаж қилинган конструкция ва ускуналарни ликвидация қилиш, ҳамда қурилишга олиб келинган моддий бойликларни реализация қилиш тартиби аниқланади. Эксплуатацияга тайѐрлик даражаси бўйича Сунъий объектларнинг таснифланиши 6-расмда кўрсатилган. Қурилиши тугалланмаган объектлар, қурилиш пудрат битими бекор қилинишига боғлиқ бўлмаган ҳолда, ишларнинг ҳақиқатдан тўхтатилиши шарти билангина кўчмас мулк объектлари бўлиб ҳисобланади. Унга бўлган эгалик ҳуқуқи рўйхатга олиниши шарт. 14 13 Жамоат бино ва иншоотларининг 3 мингдан ортиқ турлари мавжуд 14 ЎзР. ФК 84 модда. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling