Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия инстиути


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/25
Sana23.01.2023
Hajmi1 Mb.
#1112407
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Бюджетназорати ва ғазначилиги 2020

 
11-Мавзу. Бюджет-солиқ сиёсати 



Давлат бюджети – давлат иқтисодий сиёсатининг қуроли сифатида. 
Бюджет сиёсатининг тактикаси ва стратегияси. Мустақиллик йилларида 
Ўзбекистон Республикаси бюджет сиёсатининг ривожланиш босқичлари, 
мақсад ва вазифалари. Мамлакатни молиявий соғломлаштириш, 
иқтисодиётнинг 
ривожланишини 
рағбатлантириш, 
ижтимоий 
барқарорликни таъминлаш ҳамда мамлакатни маданий жиҳатдан 
юксалтиришга қаратилган бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари. 
Давлатнинг бюджет тизими бюджетлари даромадлари, харажатлари
бюджет тақчиллигини бошқариш ва тартибга солишдаги сиёсатининг 
ўзига хос хусусиятлари. Замонавий солиқ сиёсати ва унинг дастак-
воситалари. Давлатнинг бюджет-солиқ сиёсати уйғунлигини таъминлаш. 
Бюджет-солиқ сиёсатининг замонавий долзарб муаммолари. 
 
12-Мавзу. Давлат бюджети даромадлари 
Бюджет даромадларининг иқтисодий мазмуни ва манбалари. 
Бюджетга даромадларни жалб қилишнинг ички ва ташқи манбалари. 
Давлат бюджети даромадлари таркиби, тузилиши ва динамикаси. Бюджет 
даромадларининг шаклланишида солиқларнинг аҳамияти. Солиқ 
принциплари. Солиққа тортиш тизимининг қоидалари. Солиқ тўлашдан 
қочиш ёки бўйин товлаш. Бюджет даромадларининг шаклланишида 
хўжалик юритувчи субъектлардан ва аҳолидан ундириладиган 
даромадларнинг тутган ўрни. Даромадларни бюджет тизими бўғинлари 
ўртасида тақсимлаш асослари. Давлат Бюджетининг даромад базаларини 
мустаҳкамлаш йўналишлари. 
 
13-Мавзу. Давлат бюджети харажатлари 
Давлат бюджети харажатларининг давлатнинг функциялари билан 
боғлиқлиги. Бюджет харажатларининг таркиби ва тузилиши. Бюджетнинг 
иқтисодий мақсадлардаги харажатлари. Иқтисодий ислоҳотларнинг 
бугунги босқичида иқтисодиёт харажатлари таркибининг ўзгариши. 
Бюджетнинг ижтимоий соҳаларни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза 
қилиш харажатлари: таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот ва 
ижтимоий ҳимоя харажатлари. Бюджетнинг давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органларини сақлаш харажатлари ва бошқа харажатлар.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling