Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия инстиути


-Мавзу. Бюджет тизимининг моҳияти


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/25
Sana23.01.2023
Hajmi1 Mb.
#1112407
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Бюджетназорати ва ғазначилиги 2020

5-Мавзу. Бюджет тизимининг моҳияти 
Ўзбекистон Республикасида бюджет тизими ва унинг асосий 
принциплари. Давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва 
функциялари. Бюджет тизими орқали ялпи ички маҳсулот ва миллий 
даромаднинг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши. Моддий маънода 
давлат бюджетининг моҳияти. Давлат бюджети – давлат ихтиёридаги 
марказлашган пул фонди сифатида. Давлат бюджети – ҳуқуқий категория 
сифатида. Давлат бюджетининг умумий молиявий муносабатлар 
таркибидаги ўрни ва аҳамияти. Бюджет тизимининг мамлакат молия 
тизимининг бошқа бўғинлари билан ўзаро муносабатлари. 
6-Мавзу. Ўзбекистонда бюджет тузилиши ва қурилиши 
Жаҳонда мавжуд бюджет қурилиши моделлари, уларнинг 
хусусиятлари. Бюджет тизими бюджетлари тўғрисида тушунча. Турли 
даражадаги бюджетлар ўртасида даромад ва харажатларни тақсимлаш 
асослари. Бюджет тизими бюджетлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар. 
Бюджет тузилиши ва бюджет тизими амал қилишининг қонуний-ҳуқуқий 
асослари. Бюджет ҳуқуқи, унинг объектлари, субъектлари, бюджет ҳуқуқи 
меъёрлари. Республика (марказий) ва маҳаллий ҳукумат органларининг 
бюджет ҳуқуқлари. Маҳаллий ҳукумат органлари бюджет ҳуқуқларининг 
кенгайиши. 
7-Мавзу. Бюджет тизимининг ҳуқуқий асослари
Бюджет қонунчилиги ва бюджет ҳуқуқи. Бюджет муносабатларини 
тартибга солувчи қонуний-ҳуқуқий ҳужжатлар. Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси – бюджет муносабатларининг ҳуқуқий асоси сифатида. 
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, унинг мазмуни, таркиби, 
бюджет муносабатларини тартибга солишдаги аҳамияти. Солиқ кодекси, 
унинг бюджетни шакллантиришдаги аҳамияти. Маҳаллий ҳокимият 
органларининг маҳаллий бюджетларни бошқаришдаги ҳуқуқ ва 



мажбуриятлари. Бюджет қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар. Давлат 
молия тизимидаги ислоҳотлар шароитида давлат бюджети ҳуқуқий 
асосларининг мустаҳкамланиши. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling