Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/100
Sana31.01.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1144457
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   100
Bog'liq
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR

 
 
Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ютуғи – ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва 
ривожлантириш моделининг мезони 
 
Истеъмолчининг ютуғи тўғридан тўғри талаб функцияси эгри чизиғи билан боғлиқ. 
Истеъмолчининг ютуғи бозор фаолияти харидорга қандай манфат келтиришини 
аниқлайди. Талаб чизиғидаги хар бир нуқтанинг баландлиги харидорларнинг маҳсулотни 
харид қилиш учун қанча тўлашга розиликларини билдиради. Талаб чизиғи билан 
аниқланган хар қандай нарҳ маржинал харидорнинг хақ тўлашга розилигини, яъни 
маҳсулотни харид қилаш истагини билдиради ва у маҳсулотнинг нарҳни кўтарилишида 
биринчи бўлиб бозорни тарк этади. Талаб эгри чизиғи харидорни маҳсулот учун пул 
тўлашга розилигини билдиргани учун ундан истеъмолчи ютуғини ҳисоблашда 
фойдаланиш мумкин бўлади. Талаб эгри чизиғи остида ва мувозанат нарҳ устида 
жойлашган АВС учбурчак юзаси бозорда истеъмолчилар ютуғини аниқлаб беради. 


Шундай қилиб, талаб эгри чизиғининг баландлиги истеъмолчи томонидан 
маҳсулотнинг ўзи учун қимматлигини ва уни харид қилишга тайёрлигини англатади. 
Харидорни харид қилишга тайёр нарҳ ва бозор нарҳи ўртасидаги фарқ хар бир харидор 
учун истеъмолчи ютуғини ташкил қилади. Шунинг учун талаб эгри чизиғи остида ва нарҳ 
чизиғи устида жойлашган фигуранинг умумий юзаси маҳсулот ва хизматлар бозоридаги 
барча харидорларнинг истеъмол ютуғи йиғиндиси ҳисобланади. 
Бозорнинг иккинчи иштирокчиси – ишлаб чиқарувчилардир (сотувчилар). Ишлаб 
чиқарувчиларнинг 
бозорда 
иштирок 
этишларидан 
кўрадиган 
манфатларини 
истеъмолчиларнинг ютуқлари сингари аниқлаш мумкин. 
Хар бир ишлаб чиқарувчи маҳсулотини бозорда таклиф қилиши учун уни ишлаб 
чиқариш ва бозорга етказиш билан боғлиқ бўлган бир қанча харажатларни қиладилар. Бу 
харажатлар уларнинг таклиф эгри чизиқларида ўз ифодасини топади. Ишлаб 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling