Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


Ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ривожлантириш масаласини қўйилиши ва


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/100
Sana31.01.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1144457
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   100
Bog'liq
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR

Ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ривожлантириш масаласини қўйилиши ва 
унинг математик моделлари 
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёти турли-туман ва турли хилдаги 
мулкчиликка асосланган катта ва кичик корхоналардан иборат бўлиб, улар республика 
ҳудудининг турли жойларида кўпдан –кўп маҳсулотлар яратиб ва хизматлар кўрсатиб, 
самарали фаолият олиб борадилар. Уларнинг самарали фаолияти республика 
иқтисодиётини асосини ташкил қилади, шунинг учун ҳам уларни самарали жойлаштириш 
ва ривожлантириш доимо долзарб муаммодир. Республиканинг барча ҳудудлари табиий 
ресурслар ва ишчи кучларига бойдир, шу билан бирга уларнинг хусусиятлари ҳам 
турличадир. 
Иқтисодий назариядан маълумки, ҳар бир тармоқнинг корхоналарини 
жойлаштириш ва ривожлантиришга турли хилдаги омиллар таъсир этади, уларни корхона 
ва тармоқни ривожланишида ҳисобга олиш талаб қилинади. Бозор иқтисодиёти 
шароитида ҳар бир тармоқнинг, корхонанинг ривожланиши ва жойлашиши унинг 
маҳсулотига бўлган талабларнинг шаклланиши билан аниқланади. Тармоқ тизимини 
оптималлаштиришда, унинг корхоналарини жойлаштириш ва ривожлантиришда 
маҳсулотига 
бўлган 
талаб 
билан 
бирга 
қуйидаги 
асосий 
элементлар 
ва 
жараёнларниэътиборга олиш керак: 

хар бир корхона турли мулк шаклларига асосланган бўлиб, унинг жойлашиши ва 
ривожланиши мулк эгасига ва жамиятга манфатли бўлиши керак; 

ишлаб чиқариш корхонаси моддий ишлаб чиқаришнинг асоси бўлиб, тармоқ 
масаласида асосий элементдир. Масаланинг қўйилишига қараб, бу корхоналар гуруҳи, 
корхона ёки цех, участка бўлиши мумкин; 

корхонанинг фаолият олиб бориш турлари - бу унинг ишлаб чиқариш 
характеристикаси бўлиб, ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва натижаларининг миқдорини, 
самарадорлигини билдиради; 

транспорт алоқаларини амалга ошириш турлари - объектдан, корхонадан 
истеъмолчиларга маҳсулотни ташиб кетиш шартларини характерлайди. Бунда юк ташиш 
йўналиши, транспорт тури ва самарадорлиги аниқланади.
Ишлаб чиқаришни оптимал жойлаштириш ва ривожлантириш моделлари 
танланган мақсад мезонига қараб қуйидаги муаммоларни аниқлашга имкон беради: 


а) ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантириш, жойлаштириш ва 
ихтисослаштириш; 
б) мавжуд технологиялар ичидан энг самаралиларини танлаш; 
в) янги қурилиш ва қайта жиҳозлаш ўртасидаги оптимал нисбатни танлаш; 
г) транспорт алоқаларини аниқлаш; 
д) ривожланиш учун зарур бўлган капитал маблағлар ва бошқа ресурсларга бўлган 
талабни аниқлаш ва уларни самарали тақсимлаш; 
е) ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни самарадорлигини баҳолаш. 
Ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ривожлантиришнинг назарий асослари бўлиб 
талаб ва таклиф функциялари хисобланади. Иқтисодий назариядан маълумки, таклиф ва 
талаб функциялари биргаликда бозор механизимини асосини ташкил этиб, иқтисодий 
таҳил қилишда фундаментал ва кучли инстумент бўлиб бозор иқтисодиётининг турли 
томонлари ва муаммоларини ўрганиш ва ечимини топишга хизмат қилиши мумкин. 
Буларга корхоналарни жойлаштириш ва ривожлантириш масалаларини ҳам киритиш 
мумкин. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling