Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти тарих ва тиллар факультети
Download 91.3 Kb.
|
maruzalar-matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕК ХАЛҚИ ЭТНОГЕНЕЗИ ВА ЭТНИК ТАРИХИ ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ 1-МАВЗУ:”ЎЗБЕК ХАЛҚИ ЭТНОГЕНЕЗИ ВА ЭТНИК ТАРИХИ” ФАНИГА КИРИШ.
- РЕЖА. Мавзунинг долзарблиги. 2.
- Ушбу курс ишини ўрганишдан мақсад қуйидагилардан иборат
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ТАРИХ ВА ТИЛЛАР ФАКУЛЬТЕТИ ТАРИХ КАФЕДРАСИ ЎЗБЕК ХАЛҚИ ЭТНОГЕНЕЗИ ВА ЭТНИК ТАРИХИ ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ 1-МАВЗУ:”ЎЗБЕК ХАЛҚИ ЭТНОГЕНЕЗИ ВА ЭТНИК ТАРИХИ” ФАНИГА КИРИШ. РЕЖА. Мавзунинг долзарблиги. 2. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи фанининг мазмун ва моҳияти, унинг тарих фанида тутган ўрни. Мавзунинг долзарблиги. Ҳар бир халқнинг тарихи, унинг этногенез ива этник тарихи билан узвий боғлиқдир. Этногенез ва этник тарих эса тарих фанининг бош масаласидир. Ўзбек халқининг этногенез ива этник тарихи Ўзбекистон халқлари тарихининг таркибий қисмини ташкил этади. Этногенез, этник тарих ва миллат тарихининг ҳар бирини алоҳида олганда, уларнинг бошланғич ва якуний нуқталари бор. Ўзбек халқининг миллат сифатидаги тарихи XIX аср охири ХХ аср бошларида бошланди. Миллат шаклланиши ҳам халқнинг таркиб топиши каби узоқ давом этадиган тарихий ва этномаданий жараён бўлиб, миллат этник тарихининг энг юксак юқори чўққиси, камолот босқичидирки, бу босқичга кўтарилган халқнинг давлати миллат номи билан юритилади. У суверен давлат сифатида ички ва ташқи сиёсатни мустақил юритади. Миллат тили давлат тили мақомини олади, унинг давлат чегаралари қатъий, дахлсиз бўлиб, жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинади, миллатнинг ўзликни англаш даражаси юксак, миллий ғурур, ватанга фидоийлик, она замин ва халқига содиқлик миллат фуқаролари ҳаётининг мазмунига, кундалик турмуш тарзига айланади, миллатга хос менталитет шаклланади, давлат жамият томонидан бошқарилади, яъни давлат миллатнинг ҳохиш-иродасини бажарувчи механизмга айланади. Миллатнинг тил, территория ва этномаданий жиҳатдан бирлаштирувчи омил иқтисодий негиздир. Миллатнинг иқтисодий-хўжалик бирлиги асосида тил ва территория ҳамда этномаданий бирликлар пайдо бўлади. Миллатнинг иқтисодий ва сиёсий бирлашиши халқ сўзлашув тилининг яқинлашиши асосида ягона миллий адабий тилнинг пайдо бўлишига олиб келади. Жамиятда ҳар ким ўзига муносиб ўрин эгаллаши ва ҳаёт кечиришининг мезонлари ҳозир тамомила бошқачадир. Бундан буён инсоннинг жамиятдаги ўрнини, истиқболи ва келажагини фақат унинг билимигина эмас, балки ақл-идроки, ишбилармонлиги ва уддабуронлиги, меҳнат малакалари ҳам белгилайди. Жумҳуриятимиз бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтаётган ҳозирги шароитда оиладаги, мактаблар, ўқув бртлари ва табия муассасаларидаги меҳнат тарбиясининг аҳамияти айниқса катта. Мустақил Ўзбекистон учун ҳақиқий меҳнатсевар, малакали, ишбилармон, кўплаб хорижий инсонлар жумҳуриятимизни янада ривожланишига муносиб ҳисса қўшишлари мумкин. Инсоннинг ўзи ва ўз оиласининг бахт-саодати йўлида меҳнат қилишга шахсан тайёр эканлиги унинг ички имкониятларини ташкил этади. Билимни севиш ва ардоқлаш, олиму фузалоларни, устодларни ҳурмат қилиш, мардлик, одамийлик, камтарлик, адолат, ҳалоллик ва ҳақгўйлик каби инсоний фазилатларни улуғлаш борасида ҳам бошқалар ибрат олиши мумкин бўлган ажойиб қадриятларимиз ҳам бениҳоя кўп. Шулардан яна баъзи бирлари устида тўхтаб ўтишга тўғри келади. Миллий қадриятларимизда билим ва билимдонлик жуда улуғланади. Билим ва заковатнинг қадр-қиммати, жамият тараққиёти, шахснинг маданий-маънавий, ахлоқий камолоти учун аҳамияти ҳақида қанчадан-қанча китоблар битилганини, ривоятлар айтилганини, мақоллар тўқилганини ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Билим энг катта бойлик эканлиги, дунёда ундан қадрлироқ нарса йўқлиги тўғрисида қадимги ҳинд халқининг “Калила ва Димна”, Низомулмулкнинг “Сиёсатнома”, Носир Хисровнинг “Саодатнома”, “Рўшнома”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билик”, Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибатул ҳақойиқ”, Аҳмад Яссавийнинг “Девони ҳикмат”, Алишер Навоийнинг “Хамса” каби машҳур асарларида бир-биридан муҳим, бир-биридан сермазмун фикрлар баён этилган. Бизнинг маданиятимиз ва тарихимизда инсонни илм асосларини билиб олишга даъват этмаган, билимнинг хосияти ҳақида куйиб-ёниб сўзламаган на биронта шоир ва ёзувчи, биронта олим бўлмаган, десак муболаға бўлмайди. Бунинг учун лоақал Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг, Абу Наср Форобийнинг, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Синонинг муборак номларини эслашнинг ўзи кифоя қилади. Уларнинг қаламларига мансуб бўлган асарнинг ҳар бири инсоният учун мислсиз бойлик, битмас-туганмас хазиналар конидир. Ўзларининг ақл-идроклари, тафаккур қуввати, зеҳн-заковати, буюк кашфиётлари, илм-фани билан дунёни ҳозиргача ҳам лол қолдириб келаётган буюк мутафаккирлари, фузалою уламолари бениҳоя кўплиги билан ўзбек халқи ҳар қанча фахрланса, ифтихор қилса, бошини баланд кўтариб ғурурланиб юрса арзийди!! Ўзбеклар насл-насаби, ўтмиши ниҳоятда улуғ ва бақувват, илдизи жуда чуқур, қадимий халқлардан биридир. Биз тарих майдонида куни кеча пайдо бўлган халқ эмасмиз. Илм-фанга ўчлик, маърифатга томон талпиниш, маданиятга ташналик, одоб-ахлоқ қоидаларини чуқур ўзлаштириб ҳаётга татбиқ этишга интилиш, китоб мутолаасини ҳеч қачон канда қилмаслик, зеҳнини ўткирлаб, фикрини бойитиб, тафаккур қувватини оширишга доимо шай туриш-буларнинг ҳаммаси ўзбек халқига авлод-аждодларидан ўтиб келаётган буюк анъана, ажойиб мерос бўлиб, булар унинг қон-қонига чуқур сингиб кетган. Ушбу курс ишини ўрганишдан мақсад қуйидагилардан иборат: - Ўзбек халқи генезиси ҳақидаги ғояларни аниқлаш; - Ўзбек халқининг шаклланиш тарихини ёритиш; - Миллат, миллий менталитет тушунчаларининг мазмун-моҳиятини ёритиш; - Ўзбек миллий менталитети ва унинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш; - Мустақил Ўзбекистон давлати – Ўзбек миллатининг узил-кесил шаклланишида бош омил эканлигини ёритишдан иборат. Download 91.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling