“ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ” КАТТА ЎҚИТУВЧИ А.МАМАТҚУЛОВ ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАНГАН “ИҚТИСОДИЙИЙ ТАҲЛИЛ” ФАНИДАН ПРЕЗЕНТАЦИЯ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
“Аудит ва иқтисодий таҳлил” кафедраси 21-МАВЗУ: МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ БАШОРАТЛАШ Маъруза: 2 соат Амалий машғулот: 2 соат Маърузачи: Маматқулов А.Б. Маъруза режаси - Молиявий ҳисобот элементларини ахамияти, мақсади ва таҳлил вазифалари
- Активлар, капитал ва мажбуриятларни башоратлаш.
- Даромадлар ва харажатларни башоратлаш: сотиш ҳажми, маҳсулот таннархи, операцион даромад ва харажатлар, фойда ҳажми ва рентабеллик даражаларини башоратлаш.
- Пул маблағлари нақдлигини башоратлаш.
- Банкротликни башоратлаш.
- Башорат кўрсаткичларига ички ва ташқи омиллар таъсири. Башорат кўрсаткичларинингэҳтимоллиги ва ишончлилигини баҳолаш. Башоратлашдаги камчиликлар.
Корхоналар молиявий ҳолатини башоратлаш молиявий ҳисоботнинг қуйидаги бирликлари юзасидан тузиб чиқилади. - Корхоналар молиявий ҳолатини башоратлаш молиявий ҳисоботнинг қуйидаги бирликлари юзасидан тузиб чиқилади.
- Активлар ва пассивлар баланси бўйича;
- Даромадлар ва харажатлар баланси бўйича;
- Пул маблағлари кирими ва чиқими баланси бўйича.
Молиявий ҳолатни башоратлаш таҳлилининг муҳим вазифалари сифатида қуйидагиларни белгилаш мумкин: - -корхона молиявий ҳолати, молиявий натижалари, фойда ва зарарлари, пул маблағлари кутилиши юзасидан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
- -корхоанининг активлар, капитали ва мажбуриятларининг келгусидаги кутилишларини башоратлаш орқали бухгалтерия балансини тузиш ва корхонанинг молиявий ҳолатидаги ўзгаришларни баҳолаш;
- -корхонанинг даромадлари ва харажатлари, фойда ва зарарларини келгусидаги кутилишларини башоратлаш орқали молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва унинг муҳим бирликлари ўзгаришига баҳо бериш;
- -пул оқимларининг келгусидаги кирими ва чиқими юзасидан маблағларга заруриятни ва ортиқчаликни аниқлаш орқали пул маблағлари балансини тузиш ва уни баҳолаш;
Молиявий ҳисобот элементларини мохирона башорат қилиш қуйидаги кетма кетликда амалга оширилади: - - башорат қилинадиган даврни белгилаб олиш;
- - молиявий башоратлаш бўйича такфларни тайёрлаш;
- - ҳисоб- китоб жадвалларини шакллантириш;
- - фойда ва зарарларни башоратлаш;
- - пул маблағлари харакатини башоратлаш;
- - молиялаштиришнинг талаб қилинган қийматини шакллантириш;
- - иқтисодий ночорликни башоратлаш;
- - баланс ҳисоботини башоратлаш;
- - якуний хулоса ва тавсияларни тайёрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |